Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Агентлар 6 йилда 2,14 млрд. доллар ишлаб топишди...

Баҳо:
+1; -0

ФИФА воситачилар, яъни агентларнинг 2013 йилдан то ҳозирга қадар халқаро трансферлар орқали қанча даромад олишгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди. Бу рўйхатдаги рақамлар кўпчиликни қизиқтириши шубҳасиз.

Иштаҳа карнай-ку!

ФИФА ҳамда УЕФАнинг деярли барча докладларида клублар харажати ошгани қайд этилмоқда - маошлар, трансферлар, мукофот пуллари. ФИФАнинг воситачилар билан боғлиқ ҳисоботи эса бунга мойиллик қандай ҳолатда эканини яна бир карра кўрсатди. 2013 йилдан буён фақатгина клубларнинг ўзи агентларга 2,14 миллиард доллар (футболчиларнинг қанча тўлашгани ҳисобга олинмаган) тўлаган. Ваҳоланки, беш йил аввал воситачилар умумий ҳисобда 218 миллион ишлашган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 548 миллионни ташкил этган. ФИФА вакилларининг таъкидлашларича, мазкур сумма яна ошиши мумкин, зеро йил якунланишига яна бироз муддат бор.

Футболчилар учун воситачилар муҳим

ФИФА футболчилар агентларини воситачиларга тенглаштиряптими, демак бу масаланинг мантиқий сабаби бор. Аммо уни эсга солиш мақсадга мувофиқ. Сўнгги олти йилда ФИФА 86 мингта трансферни қайд этган, улардан деярли 17 мингтаси камида бир нафар воситачи (ё футболчининг, ё харидор клубнинг ёки сотувчи клубнинг агенти) иштирокида ўтказилган. 12 ярим минг нафар футболчи музокаралар ўтказишга ўз вакилларини жўнатишган, клублар эса четдаги кўмакка камроқ мурожаат этишган.

Даромаднинг «қаймоғи» - ҳаммага ҳам эмас

Юқорида қайд этилган 2,14 миллиард долларнинг ярмидан кўпи амалга оширилган трансферларнинг атиги 6 фоизига тўғри келган. Айнан қайси келишувлар экани кўрсатилмаган. Бироқ мазкур ҳолатда тахмин қилиш қийин эмас: мисол учун, Поль Погбанинг «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтиши (AS нашрининг таъкидлашича, франциялик ярим ҳимоячининг агенти Мино Райолага ушбу трансфердан 20 миллион евро улуш теккан) ёки Неймарнинг «Барселона»ни «ПСЖ»га алмаштириши (A Bola нашрининг маълумотларига кўра, маслаҳатчи Пини Захави ҳамда футболчининг отаси 36 миллион еврони ўзаро бўлишиб олишган) шулар жумласидан. Маълумки, Ер сайёраси аҳолисининг фақатгина бир фоизи жаҳон капиталининг катта қисмига эгалик қилади. Шунга ўхшаш ҳолатни футбол трансферларида ҳам кўриш мумкин.

Россия клубларига  воситачилар шартмас

ФИФА ҳисоботида руслар ўлкаси фақат бир марта тилга олинган - 2018 йили мамлакатларга тўланган рағбат пуллари. Англиянинг мазкур рейтинг-да етакчилик қилаётгани ҳайрон қоларли ҳолат эмас - январдан декабрга қадар туманли ўлка клублари воситачилар ғазнасини 155 миллион долларга бойитишган. Айнан Британия оролидаги клублар вакиллар ёр-дамига бошқаларга қараганда кўпроқ мурожаат этишади. Россия - ўнинчи ўринда, унинг ортида Бразилия, Хорватия ва Дания бормоқда. Жорий йил рус клублари воситачилар иштирокида еттита харидни амалга оширишган бўлса, атиги битта ҳолатда футболчини хорижга сотишган (табиийки, Россия термаси аъзоси Александр Головиннинг ЦСКАдан «Монако»га ўтгани назарда тутилмоқда).

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 27.12.2018 20:31. Ўкилди: 3049 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BAXASH

Сана: 28.12.2018 19:43. BAXASHга ёзиш
+0; -0
thumbsup

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.