Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Устоз уддабурон «сотувчи» бўлса…

Баҳо:
+0; -0
Устоз уддабурон «сотувчи» бўлса… (+фото)

 

Газетамизнинг аввалги сонида берилган «Сарф совринга арзийдими?» мақоласида Жозе Моуриньо ва Карло Анчелотти каби мураббийларнинг ўз талабларига мувофиқ келадиган таркибни шакллантириш йўлида футболчилар хариди учун ниҳоятда кўп харажат қилишлари ҳақида ёзилганди. Албатта, бундан кўзланган мақсад аниқ - клуб олдига қўйилган вазифаларни бажариш ёхуд бошқача айтганда, муайян совринларга эга чиқиш. Лекин бундай мураббийлар талабга мос тушмаган ёки ўз хоҳишлари билан жамоадан кетишни истаган ўйинчиларни яхшигина нархда сотишни ҳам уддалашади. Қуйидаги рейтинг-мақола (манба: Soccer.ru)да барчага таниш бир қатор номдор мураббийларнинг футболчиларни харид қилиш ва сотиш борасидаги ишлари ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

10-ўрин. Алекс ФЕРГЮСОН (Шотландия)

Бошқарган клублари: «Абердин», «Манчестер Юнайтед»

Сотилган ўйинчилар сони|трансферларнинг умумий қиймати: 107 нафар|418,83 млн. евро

Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: -371,52 млн. евро

Бир қарашда, Фергюсон сотиш ишлари бўйича «минус»дадек кўринади. Лекин унинг ҳисобида жамоа билан қўлга киритилган 49та соврин борлигини унутманг. Демак, оддийгина арифметикадан фойдалансак, «МЮ»нинг Ферги давридаги ҳар бир соврин учун 7,6 миллион евро сарфлагани ойдинлашади. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, сэр Алекс шогирдларининг энг ашаддий харидори «Реал» ҳисобланарди. Дейлик, Криштиану Роналду ва Дэвид Бэкхем учунгина 130 миллион евродан кўпроқ сарфлангани «Мадрид»нинг «иштаҳаси карнай»лигидан далолат!

9-ўрин. Унаи ЭМЕРИ (Испания)

Бошқарган клублари: «Альмерия», «Валенсия», «Спартак», «Севилья», «ПСЖ»

Сотилган ўйинчилар сони|трансферларнинг умумий қиймати: 50 нафар|418,85 млн. евро

Харажат ва даромад ўртасидаги фарқ: +136,7 млн. евро

Ёш мутахассиснинг менежерлик борасидаги ютуқларига қаранг! Унаи Эмери янги футболчиларни харид қилиш бўйича 39-ўринда туради. Аммо унинг «сотувчилик» хислати шунчалик яхшики, бугунги рўйхатимизга бемалол кирди. Ахир футболчиларнинг трансферидан 136,7 миллион евро фойда билан чиқиш унча-мунча мутахассис қўлидан келмайди. Боз устига, Эмери бу даврда ўз жамоасини нақ 3 марта Европа Лигаси кубоги томон олға бошлади. Шубҳасиз, Эмерининг энг омади юришган пайти «Валенсия» ва «Севилья»да ишлаган даврига тўғри келади. Умуман олганда, натижаларига шунчаки, гап йўқ.

Давоми interfutbol.uz сайтида

Киритилган сана: 11.01.2017 17:04. Ўкилди: 6902 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.