Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Ғалаба ларзалар бағрида яшайди ёки «Алашкерт» кетидан адашиб кет, алам!

Баҳо:
+0; -0

Ларза нима ўзи? Уни бутун вужуд билан қандай ҳис қилиш мумкин? Мазкур саволларга ҳар бир ақли расо инсоннинг ўзига яраша жавоби бор, албатта. Биз бу ўринда мисол учун, ардоқли санъаткоримиз Муножот Йўлчиева ижросидаги ларзани тилга олмоқчимиз. У «Муножот»ни бутун вужуди билан куйлаганида, назаримизда, борлиқ ларзага тушади, титрайди, тўлғонади. Борлиқ ва вужуд, истеъдод ва имконнинг уйғунлашуви ҳамда биргаликда ларзага тушиши натижасида буюк ижро туғилади. Янада аниқроғи, ҳар бир  янги ижрода янги буюклик кўз очади...

«Ливерпуль» АПЛ доирасида «Тоттенхэм» билан куч синашар экан, бутун учрашув давомида тезлик, шиддат, босимни ушлаб турди. Жамоа наинки ўзини, балки майдонни ва мухлислар қалбини ҳам ларзага солди. Вазият шундай эдики, Юрген Клопп жамоаси яхши маънода тўлғонмаса, ғалаба қозонолмасди. Бир-бирига муносиб рақиблар беллашган маҳал тарози палласи ларзалар томон оғади. Бундан 2 ойча муқаддам Садьо Мане «Ман, ман, ман» қабилида бақириб, «Ливерпуль» мухлисларига мақтанганди. Ўшандан буён унинг сурурбахш садоси қулоққа чалинмади. Мана, Мане ниҳоят, яна гол саҳнасида. Гарчи лаҳзалар ичида «дубл»га эришиб, бутун майдонни ларзага солган бўлсада, унинг ўзи аввалгидек дангал мақтаниб юборолмади. Ҳа, футболчини дуранг ва мағлубиятлар серияси анча чўчитиб қўйган, чоғи. Энг муҳими, у «Энфилд»га ларзаларни қайтарди, жамоа мухлислари бу онларни 40 кундан ортиқ вақт интизор кутишди. Қарангки, ғалаба онига қадар чилла чиқди. Халқимиз таъбири билан айт­ганда, жамоа қиш чилласини оғир ўтказди. Юрген Клопп аутсайдерлардан бири саналмиш «Халл Сити» билан ўйинда тақдирнинг ноҳақ там­ғасини олиб ташлашни истаганди. Бироқ мураббий эмас, балки тақдирнинг буюргани бўлди: «Ливерпуль» аутсайдер қаршисида қўл кўтарди. Демак, ўша ўйинда ҳам жамоадаги қалқиш жараёни ҳали ниҳоясига етмаганди. «Қизиллар» яна ортга чекинишди, чунончи, чекиниш масофаси бор эди, гўё. «Тоттенхэм» билан учрашувга қадар жамоа мутасаддилари ва мухлислари шу чекиниш масофасини тўлдиришди. Жамоа қарасаки, ортда мутасаддилар ва мухлислар армияси, уларнинг лим-лим тўлган сабр косаси. Қисқаси, чекиниш масофаси йўқ. Рўпарада эса кучли рақиб. «Ливер­пул»даги кучли «портлаш» эффекти, беқиёс ларзанинг сабаби - шу. Анча-мунча кучли рақибларни довдиратиб қўядиган Эриксен - Алли - Сон Хюн Мин - Кейн квартети бу сафар «Ливерпуль» босими қаршисида ожиз қолди. Яна бир бор таъкидлаймиз: ғалабани кучли қўшимча омил - ларза жараёни таъминлади. Ҳа, том маънодаги зарур ғалаба, эҳтиёжга айланган натижа ларзалар бағрида яшайди, унинг воситасида куртак очади ва униб-ўсади. Ларза жараёни кучга тўлган организмдаги қон айланиш тизимини эслатади. Бу тизим яхши ишламаса, куч-қудрат организм учун ортиқча юк, холос.

Юрген Клоппнинг маҳорати шундаки, у жамоадаги ларза жараёнини қайта уйғотди. Мураббийнинг савияси шундай оғир вазиятларда билинади. Футболчи ўзидаги куч ва имконни ҳар учрашувда бир маромда тақсимлашга қийналади. Бу маромни сақлаш - мураббий зиммасидаги вазифа. Фикримизча, Юрген Клопп назарда тутилаётган шу жараённи назорат қилишда бироз адашди, яъни шогирдларининг куч ва имкониятларини ортиқча баҳолади. Шунинг таъсирида жамоа узоқ вақт ғалаба нашидасини сурормади. Аён бўлдики, «Ливерпуль» ҳар бир баҳсда мухлисларга ёқадиган «портлаш» эффектини юзага чиқаролмайди. Жамоа потенциали муттасил бу услуб юкини кўтаришга қодир эмас. 2-3та баҳсда порлаган Маненинг кейинчалик бирдан шалвираб, сўниб қолиши сабаби ҳам шу. Юрген Клопп бу жиҳатни ҳисобга олмаса, жамоасида яна депсиниш кузатилади. Албатта, «Тоттенхэм»га қарши кечган принципиал баҳс бундан мустасно. Чунки «Ливерпуль» бу учрашувдаги ғалабага депсинишдан қутқарувчи халоскор сифатида қаради. Қойил қолиш керакки, «қизиллар» қийин вазифани уддалашди, яна ўта ёрқин даражада.

Хўш, «Алашкерт»га қарши назорат учрашувида майдонга тушган миллий терма жамоамиз-чи?

Давоми: www.interfutbol.uz

Киритилган сана: 16.02.2017 09:15. Ўкилди: 7364 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.