Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Тотал камомад ёхуд Европа футбол бозорини қайси клублар «портлатмоқда»?

Баҳо:
+0; -0

Ҳисоб-китобларга кўра, «кўҳна қитъа»нинг энг серхаражат клублари рўйхатини «Манчестер Сити» бошқариб турибди.Умуман, энг кучли лигаларда иштирок этувчи жамоалар қандай пул топяптию, уларни нималарга сарфлаяпти?

Бу саволнинг иккинчи бўғини ортиқча. Ахир клублар бюджетининг катта қисми харидлар ва маош тўловларига кетиши ҳаммага аён.

Спортни ўрганиш халқаро марказининг футбол лабораторияси (CIES Football Observatory) 2010-2018 йиллар оралиғидаги трансферлар масаласида тадқиқот олиб бориб, бир қатор эътиборли фактларга дуч келди.

Таҳлилда клубларнинг расмий ҳисоботлари ва медиа маълумотларига асос сифатида қаралган. Хуллас, Европанинг кучли 5та чемпионати (Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция) элит дивизионлари клублари томонидан охирги 9 йилда амалга оширилган барча трансферлар ҳисобга олинган.

Алоҳида айтиш жоиз, трансфер суммаларидан ташқари, қўшимча тўловлар (бонуслар) ва ижара келишувлари учун сарфланган маблағ ҳам назардан четда қолган эмас.

ЙИЛДАН ЙИЛГА...

2018 йили Европанинг етакчи чемпионатлари клублари трансферлар учун жами 5,82 миллиард евро сарфлашди. Бунда қиш ва ёз бозоридаги харидлар қўшиб ҳисобланган. Ушбу сумма 2017 йилги кўрсаткичга нисбатан 2,4 фоиз камдир. Чунончи аввалги йили футболчилар харидига йўналтирилган маблағ 5,96 миллиард еврони ташкил этганди.

Лекин 2016 йилги харажат миқдори билан солиштирсак, бу сафаргиси сезиларли даражада кўп. Ўшанда трансферларнинг жами суммаси 4,23 миллиард еврога етганди. Демак, ўша кўрсаткичга нисбатан олсак, харажат нақ 37,6 фоиз ошди.

ЛИГАЛАР УЛУШИ

Тушунарлики, Европа футбол бозоридаги асосий харидор - бу АПЛ. Диққат қилинг, 2010-2018 йиллар оралиғида Европанинг 5та етакчи биринчилиги чекига тушган жами харажатнинг 37,4 фоизи Англия элит дивизиони иштирокчилари ҳиссасига тўғри келмоқда. Умуман, АПЛ клублари 2010 йилдан буён қолган 4та лига вакилларига нисбатан анча кўп сарфлади:

«А» серияси жамоаларига нисбатан 1,6 баравар кўп

Ла-лига жамоаларига нисбатан 2,1 баравар кўп

Бундеслига жамоаларига нисбатан 2,8 баравар кўп

Лига 1 жамоаларига нисбатан 3,1 баравар кўп.

ХАРАЖАТ ЭВОЛЮЦИЯСИ

2018 йили 2та чемпионат харажатлари ошди: АПЛ (+2,1 фоиз) ва Ла-лига (+80,4 фоиз). Испания жамоаларидаги катта ўсиш телевизион ҳуқуқлар сотуви яхши йўлга қўйилгани билан боғлиқ. Ҳар ҳолда, Испания Примероси ўйинлари эндиликда бутун дунёда кўрсатилмоқда ва трансляциялар ортидан яхшигина пул «оқиб» келмоқда.

Қолаверса, маҳаллий жамоаларнинг халқаро аренадаги ютуқлари таъсири ҳам бор, албатта. Биласиз, ўтган мавсум ЧЛда «Реал» (кетма-кет 3-марта) ва ЕЛда «Атлетико» ғалаба қозонди.

СЕРХАРАЖАТ КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 26.10.2018 10:25. Ўкилди: 3000 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.