Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Қосим Саррай билан илк танишув

Баҳо:
+0; -0

ЖЧ-2018 саралаш босқичи «А» гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар учрашувини ироқлик 36 ёшли Моҳаннад Қосим Иси Саррай бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Лайнсменлар - Муайяд Муҳаммад Али ва Восиқ Обайд ал Суайди. Тўртинчи ҳакам вазифаси ҳам ироқлик реферига топширилган - Муҳаммад Зайд Тамер. Саррай жорий саралаш босқичи учинчи раунди 5-тури доирасидаги Хитой - Қатар баҳси (2016 йил 15 ноябрь)ни бошқарган ва меҳмон жамоа футболчилари Саад ал Шиб, Муҳаммад Мусо ҳамда Себастьян Сорияни огоҳлантирганди. Хўш, Қосим Саррай ўзбек футболи билан нечоғли таниш? Умуман, ироқлик ҳакамлар миллий жамоамиз учун омадли саналишадими ёки аксинча...?

Маълумот. Моҳаннад Қосим Иси Саррай 1980 йилнинг 22 май куни туғилган. 2011 йили ФИФА рўйхатига кирган. Осиё миқёсидаги мусобақаларда илк марта ОФК кубоги-2013да кўриниш берган. Иси Саррай шу кунга қадар миллий жамоамиз иштирокидаги бирор ўйинни бошқармаган,  фақат U-16 тоифасидаги термамизнинг Осиё чемпионати-2014 финал босқичида қувайтликларга қарши ўтган ўйини (4:2)да ишлаган. У шунингдек, клубларимизнинг ОЧЛдаги 2та ўйинини бошқарган: «Ал-Жаиш» - «Бунёдкор» (1:2, 2014 йил 23 апрель) ва «Ал-Аҳли» (Дубай) - «Насаф» (0:0, 2015 йил 18 март). Кўриниб турибдики, бу ҳакам ишлаган ўйинларда ҳамюртларимиз мағлубиятга учрашмаган.

Worldreferee.com сайти маълумотларига асосан айтсак, Саррай халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокидаги 39та расмий ўйинни бошқарган ва уларда жами 7та пенальти белгилаб, 5та қизил ҳамда 116та сариқ карточка кўрсатган. Ҳозирча энг муҳим ўйини - бу ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати-2014 финали. Ўша баҳсда Ж.Корея термаси шимоллик қўшниларига 1:2 ҳисобида енгилган ва ҳакамлик ишига айтарли эътироз янграмаганди.

2013 йили Осиё миқёсидаги катта футболга қадам ташлаган ироқлик ҳакам жисмоний тайёргарлиги ва ўйинларни бошқаришда мустақил фикрига таяниши билан эътиборга тушди. Жорий йил 1 март куни «Истерн» ва «Кашима Антлерс» ўртасида кечган ОЧЛ баҳси фаолиятидаги энг мураккаб ўйин-лардан бири бўлди. Зеро, рақибни менсимай майдонга тушган японлар ҳакамга босим ўтказишга урингандилар. Муҳими, Иси Саррай бундай  вазиятда ўзини йўқотиб қўймади, яъни хотиржам ишлашда давом этди. У асосан Ироқ чемпионати баҳсларини бошқаради. Серрай гарчи ЖЧ-2018га бориш имкониятига эга ҳакамларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилмаган бўлсада, 2019 йили БААда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида бемалол ишлаши мумкин.

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.03.2017 09:29. Ўкилди: 6752 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.