Максимилян Фомин: «Афсуски, Олий лигада келишилган ўйинлар сақланиб қоляпти»
Баҳо: |
+0; -0
|
Олий лига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини давом эттиришмоқда. Молиявий томондан бақувват, ўзига тўқ жамоалар хорижда, қолган клубларимиз эса Тошкентда, нари борса, ўз базаларида ўқув-машғулот йиғинига киришишди. Биринчилардан бўлиб «Локомотив» клуби БААда хориж йиғинини ўтказмоқда. «Темирйўлчилар» 8 январдан эътиборан икки ҳафта мобайнида Дубай шаҳрида йиғин ташкил этишди. Хорижда йиғин ўтказиши кутилаётган жамоаларимиздан яна бири бу «Бухоро»дир. Кўҳна шаҳар жамоаси олдига янги мавсумда янада жиддий вазифалар қўйилмоқда. Ўтган мавсум «Бухоро» олий лигада 4-ўринни эгаллаган эди. Улар бу борада 2015 йилги чемпион «Пахтакор»ни ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлишганди. Лекин ОЧЛдаги ўринларимизнинг камайтирилгани боис «Бухоро» ўз тарихида илк бор қитъанинг нуфузли мусобақасида иштирок этишдан бебаҳра қолган эди. Шундан келиб чиққан ҳолда жамоа раҳбарияти мавсум тадоригига алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилган. Билмадик, бу қанчалик ҳақиқатга яқин, лекин узунқулоқ гап-сўзларга қараганда, «Бухоро» жамоаси раҳбарияти таркибга юлдуз футболчиларни жалб қилишни режалаштирган. Ҳатто, чақирилиши кутилаётганлар рўйхатида миллий терма жамоамиз дарвозабони Игнатий Нестеров, ўтган мавсум ёрқин ўйин намойиш этган Жалолиддин Машарипов каби футболчиларнинг исм-шарифи ҳам борлиги айтил-япти. Лекин катта эҳтимол билан бу трансферлар амалга ошмаса керак. Айниқса, Машариповнинг ўтиши. Боиси, биздаги маълумотларга кўра бу футболчига хориж клубларидан ҳам аниқ таклифлар бор. Бир сўз билан айтганда, мавсум яқинлашгани сари бундай хабарларни эшитаверамиз. Биз «Бухоро» ҳимоячиси Максимилян Фомин билан учрашиб, ундан ўтган йил якунлари ва янги мавсумга тайёргарлик юзасидан интервью олдик.
- Максимилян, ўтган 2016 йил «Бухоро» учун анча яхши келди. Жамоа сўнгги турларгача чемпионат медаллари учун кураш олиб борди. Шундан келиб чиқиб, ўтган мавсумни «Бухоро» учун омадли ўтди, дейиш мумкинми?
- Албатта. 2016 йилги футбол мавсуми биз учун омадли келди. Агар «Бухоро» жамоасининг аввалги йиллардаги қатнашуви билан таққослайдиган бўлсак, ўтган мавсум чемпионат ва кубок баҳсларидаги иштироки анча ижобий кўринишда эканлиги ойдинлашади. Шундай вазиятлар ҳам бўлганки, биз олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш учун кураш олиб борганмиз. Сўнгги турда кучлилар сафида жон сақлаб қолиш вазифасини уддалаган мавсумлар ҳам бўлган. Лекин афсус билан шуни айтиш мумкинки, биз ҳатто ОЧЛнинг «плей-офф» саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқини ҳам қўлга кирита олмадик. Айрим ўйинларда кутилмаганда очколарни бой бериб қўйдик. ғалаба қозонишимиз шарт бўлган учрашувларда рақибларга очко улашдик. Бу эса якунда, айнан очколар сув ва ҳаводек зарур бўлган бир пайтда бизга панд берди. Қолаверса, Ўзбекистонга берилган квоталар сонининг 4тадан 3тагача туширилиши ҳам бизнинг зараримизга ишлади. Бундан аввалги икки мавсумда мамлакатимизнинг 4та жамоаси ОЧЛда иштирок этган эди. Жамоамиз учун бир поғона етмай қолди. Битта ғалаба бизни совринли ўринлардан бебаҳра қолдирди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти, жамоамиз мухлислари «Бухоро» жамоасининг ўтган мавсумдаги иштирокидан қониқиш ҳосил қилишди. Акс ҳолда, бизни бу даражада қўллаб-қувватламаган бўлардилар. Олий лигадаги энг кўп томошабинга эга жамоа ҳам айнан «Бухоро» бўлди. Ўз майдонимиздаги ўйинларимизга деярли 10 мингдан кам мухлис келмади. Қолаверса, Ўзбекистон кубогида ҳам ёмон қатнашмадик. Икки ўйин натижасига кўра ўша пайтда амалдаги чемпион бўлиб турган «Пахтакор»ни мусобақадан чиқариб юбордик. Собиқ жамоамни чемпионат баҳсларида ҳам мағлубиятга учратдик. Умуман олганда, «Бухоро» учун мавсум омадли келди.
- Шахсан ўзингиз учун 2016 йилги футбол мавсуми қандай ўтди?
- Ўйлашимча, ёмон эмас. Мавсум жамоамга омадли келган экан, демак шахсан мен учун ҳам муваффақиятли ўтди. Тўғри, ҳар доим ҳам бир маромда ўйин намойиш этавермайсиз. Айниқса, бизнинг ёшда кўтарилиш, аксинча, пастлаш ҳолатлари учраб туради.
- Нима деб ўйлайсиз, мураббийлар сизга майдонда етарлича ўйнаш имконини беришдими?
- Ҳа, менга тақдим этилган имкониятлардан кўнглим тўлди. Жамоамизда рақобат жуда ҳам кучли. Бунинг натижасида захира ўриндиғида қолиб кетган ўйинларим ҳам бўлди. Лекин мураббийлар энг муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга баҳсларда менга ишонч билдиришди. Асосий таркибда майдонга туширишди. Ўша учрашувларда жамоадошларимга ёрдам бера олганимдан хурсандман.
- «Бухоро» билан шартномангиз якунландими?
- Худди шундай. 30 декабрь куни шартномам якунланди ва эркин агентга айландим.
- Янги мавсумда ҳам «Бухоро» шарафини ҳимоя қиласизми? Бу борада бир тўхтамга келдингизми?
- Шундай деса ҳам бўлади.
Бухорода қолишни мақсад қилганман. Агар қандайдир ғайритабиий ҳолатлар бўлиб қолмаса, янги мавсумни ҳам «Бухоро» жамоаси таркибида бошлайман.
- Олий лиганинг бошқа клубларидан таклифлар бўлмадими?
- Таклифлар ҳамиша ҳам бўлган. Бу галги мавсумлар оралиғида ҳам бир нечта клубдан таклифлар бўлди. Лекин уларнинг ҳеч бири билан музокарага киришмадим. Асосий мақсадим - «Бухоро» жамоасида қолиш, якунига етган шартномам муддатини узайтириш. Аммо ҳозирча клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штабининг фикрини билмайман.
- Олий лиганинг янги мавсумига қуръа ташланганидан сўнг жамоалар ўз рақибларини билиб олишди. Тўғри, ҳар қандай ҳолатда ҳам барча жамоалар билан ўйин ўтказилади. Лекин дастлабки турлардаги рақиблар номини билиш тайёргарлик кўришда анча қўл келади. Умуман, қуръа ҳақида қандай фикрдасиз?
- Менимча, қуръа ҳар доимгидек сценарий асосида ўтказилди. Мен шунчаки, қуръа натижаларига тезда кўз югуртириб чиқдим. Мени ўзига жалб қилган томони шунда бўлдики, «Бухоро» кетма-кет иккита учрашувда мамлакатимизнинг икки гранд клубини ўз майдонида қабул қилар экан. Бу эса ажойиб имконият. Яъни чемпионлик учун курашда икки фаворит жамоадан муҳим очколарни тортиб олишимиз мумкин. Фақат бундан қанчалик фойдаланиб қолиш бошқа масала. Бу жамоаларга қарши кечадиган ўйинларда стадионимиз қай даражада мухлислар билан тўлишини тасаввур қиляпсизми? Мухлисларимиз катта учрашувлардан баҳраманд бўлишади.
- «Бухоро» жамоасидан асосий таркиб футболчилари кетиши мумкин экан. Ҳар ҳолда бизда шундай маълумотлар бор. Бу хабарлар қанчалик ҳақиқатга яқин?
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Бўлажак юлдузнинг онаси кўчада яшамоқда
- Мураббийлар: ЭКТОР КУПЕРНИНГ «ВАЛЕНСИЯ»СИ
- ЧИН ТОПҚИР ВА КАШФИЁТЧИ ёки Клод Пюэлда 23 йиллик мураббийлик тажриба...
- Тақдир: БАРВАҚТ СЎНГАН ЮЛДУЗ
- Мураббийлар: МАШҲУР БЎЛИБ ТУҒИЛМАЙДИЛАР
- Кшиштоф ПЕНТЕК: «Журналлар муқовасидан голлар муҳимроқ!»
- «ИМИЖ» АЛМАШГАНИДА...ёхуд касбини ўзгартирган футболчилар
- ҚАТАР ФЕЕРИЯСИ ёки ОК-2019даги яна бир қизиқарли статистика
- АПЛ: Энг қимматбаҳо футболчилар рамзий терма жамоаси (фотогалерея)
- FOOTBALL LEAKS АСОСЧИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
- Фрэнк Лэмпард: «Вест Хэм» юрагим, «Челси» эса уйим»
- Кимнинг хирмони баланд? Ёки 2018 йилнинг энг сердаромад футболчилари...
- Мурод ХОЛМУҲАММЕДОВ: «Ўзимни пенальтилар устаси деб ҳисобламайман»
- Тақдир: ДАҲО «САМУРАЙ»
- Агентлар 6 йилда 2,14 млрд. доллар ишлаб топишди...
- Саккиз йил аввалги садо ёки 2011 йилги илиқ таассуротлар ҳақида...
- Қойилмақом ҳужум триоси
- ЕВРОПА МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТЛАРИНИНГ ЭНГ ЭФФЕКТЛИ ҲУЖУМЧИЛАРИ
- Массимилиано Мирабелли: «Хитойликлар роналду трансферини тақиқлашганди»
- Фабио Капелло: «Кокорин Россия термасида муаммо чиқармаганди»
- «Боруссия» «юлдузчалари» ҳақида мушоҳида қиламиз...
- Қаранг, жамоаларимизни кимлар бошқармоқда
- ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи. 3-тур. Рекордлар, фактлар, рақамлар + техник кўрсаткичлар...
- КЕЧА СЕВИМЛИ ФУТБОЛЧИ, БУГУН...
- Халқаро тажрибаси кам, аммо қиммат футболчилар (фотогалерея)
- Пол Скоулз: «МЮ»га бир жуфт юлдуз керак»
- Тотал камомад ёхуд Европа футбол бозорини қайси клублар «портлатмоқда»?
- Эдгарас Янкаускас: Мен учун энг яхшиси - Модрич
- Фотогалерея: АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар
- Диққат стадионга вертолёт қўнмоқда ёхуд ўйин чоғидаги фавқулодда ҳодисалар
- Сусо: «Энфилд»да «МЮ»га қарши дебют ўйиним хотирамга муҳрланган»
- Умид Аҳмаджонов: «Афсуски, сўнгги йилларга келиб юртимизда футбол тизими бутунлай издан чиқиб кетган»
- Неймар: «Мбаппе футбол тарихига киради»
- Самвел Бабаян яқин кунларда хорижий клубни бошқаради!!!
- Диего Годин – ҳимояда ҳаммадан олдин!
- Юрий Сёмин: «Локомотив» фаворит эмас»
- Наҳотки, Испания терма жамоаси ЖЧ-2018дан четлаштирилса…
- Инновацион футбол сари ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 103-сонида
- «Про-лига» ёхуд иккинчи даражадаги лигамизни ривожлантириш учун нималар қилиш керак?
- Забиҳилло Ўринбоев: «Ғолибона юришни Осиё чемпионатида давом эттирамиз»
- «Қизил гулдаста» ёхуд Серхио Рамоснинг барча қизил карточкалари
- Англамаган, эсанкираганларга «қизил карточка»
- Яна голлар ва ҳакамлар ҳақида
- Виталий Денисов: Чемпионлик ҳақида гапиришга эрта
- Месси сотилмайди! Кафолат – 700 миллион евро
- Артур Юнусов: Энди ҳеч қачон «Ардус»га қайтмайман
- Орадан 10 йил ўтиб… ёхуд 2007 йилнинг энг яхши ёш футболчилари ҳозир қаерда?
- Месут Озилнинг олмонча идрок ва туркча муҳаббати
- «Ҳужумчилар заводи» - «Атлетико»
- Рўзиқул Бердиев: Бир мураббий битта жамоада ишлаши керак
- «Тоттенхэм»нинг тулкича тактикаси
- Анонс: «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 80-сонида
- Ўзбек дербиларида кимлар устун? (иккинчи қисм)
- Леонардо Лима: Ҳали кўп нарсаларни ўрганишим керак
- Ҳаммасига фақат Бабаян айбдорми?
- Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт йилда бир такрорланувчи анъанаси
- Жанубий Кореяга қарши учрашув ҳаками ҳақида нималарни биласиз?
- Сўз кадри ёхуд ватанпарварлик ўзи нима?
- Муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапирадиган гапим йўқ»
- Криштиану Роналду: «Йигитлар, сўровда адашмадингиз!»
- Алоҳида фахр туйғуси ЕЧЛда ғалаба қозонган мураббийлар ҳақида
- Сервер Жепаров: Иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишимизга ишоняпман
- Анвар Ғофуров: «Обод»даги ўзгаришлар ҳақида гапиришни истамайман
- Ортиқча баҳо ёхуд «Олмалиқ»нинг бугунги аҳволи ҳақида
- Элдор Шомуродовнинг трансфери тафсилотлари
- Алваро Мората: Энди «Реал»га қайтмайман
- Терма жамоа атрофидаги антиқа «мултьфильм»
- «Навбаҳор» логотипи ўзгарса нима бўлади?
- «Шальке» тарбиялаган юлдузлар билан танишинг! (+фото)
- Англиянинг янги авлоди (+фото)
- Наоя Шибамура: Фозил терма жамоада ўйнашга муносиб ва ҳақли
- Яхшидан боғ!
- Конфедерациялар кубогида ўйнаётган қочоқ, модель ёки реперларни танийсизми?
- Роналду «Реал»дан кетади, нахотки? Ўзи у билан нималар содир бўлмоқда?
- «InstaOlam» ёхуд Достон Ҳамдамовнинг янги соч турмагини кўрдингизми?
- Эрон термасини қандай мағлуб этамиз?
- Таиландга қарши ўйин Ўзбекистон терма жамоасига нима беради?
- Азизбек ҲАЙДАРОВ: «Имконият бор экан, курашаверамиз»
- Альваро Мората: «Реал» ва «Бернабеу»дан қарздорман
- Барчаси энди Самвел Бабаяннинг мураббийлик фалсафасига боғлиқ
- Терма жамоалар маркази нега доим танқид остида?
- Дани Карвахаль:«Қалбан «Мадрид»га тегишлиман»
- Миллий термаларида ўйнамаган 10 нафар топ-футболчи
- Водий жамоаларини пешқадамга айлантирган - 5-тур шарҳи
- Лутфулла Тўраев: «Терма жамоамизга чиройли ўйиндан кўра, натижа афзалроқ»
- Келажак умиди
- Шаҳзод Шайманов: «Пахтакор»дан чўчимаслигимизни исботладик
- Термамиз етакчилари бизнинг имкониялар ҳақида қандай фикрда?
- Ўзбекистон терма жамоаси статистикасига назар
- Хавининг аниқ узатмалар сири нимада?
- Роберт Левандовски: «Бавария» ғалабаси муҳимроқ»
- Термамиз аросатли ўйинини унутиб, фаросат тактикасига қайта оладими?
- «Ростов»: Шунча маблағ қаерга кетди?
- Икки Роналдо – икки юлдуз ёҳуд Бразилия терма жамоаси афсоналари ҳақида
- Сергей Смородин: Рақобатлашишга тайёрман
- Юртимиз ва терма жамоамизга Баҳор қайтгани рост бўлсин!
- Аслида ким фаворит?
- Ҳаммаси остин-устун…
- Қосим Саррай билан илк танишув
- Вадим АБРАМОВ: «Терма жамоамизда ортга йўл қолмади, ҳисоб»
- Армон алангасида ёнаётган йўлланма. Уни қутқариш мумкинми?
- Жаъфар Ирисметов: Терма жамоа ўйинида ҳеч қандай тактика кўрганим йўқ
- Танқидларни бас қилинг! Бабаян учун сўнгги синов яқинлашмоқда
- Четдан фикр билдириш вазифамиз эмас, буёғига нима қилишни ЎФФ билади
- Темурхўжа Абдуҳолиқов: Легионернинг иши қийин
- Ҳимоя ҳужумга қарши… Қандай ўйнаш керак?
- Термамиз ғалабаси орзусида сумалак сайли!
- Александр Лобанов: Ишонинг, Сурия термасини мағлубиятга учратамиз
- Ўзбекистон терма жамоаси базасида нима гап?
- Термамиз ҳимоясидаги жиддий йўқотиш ҳақида
- Терма жамоамиз ғалабасига ишониш учун уч сабаб
- Жавлон МИРАБДУЛЛАЕВ: «398 кунлик танаффус таъсир қилди»
- Олий лига: Автоголлар статистикаси
- Мўжиза мисол… Ёхуд Олий лига учинчи турининг тўлиқ шарҳи
- Кучсиз Олий лига – кучсиз терма жамоа
- Буюкликка йўл: У қаердан бошланади?
- Мундиал чемпионлигига бир қадам қолганда-я
- Ҳисоб ўша, ғолиб ҳам ёки яна "Реал"у, "Бавария"лар ҳақида
- Осуда футбол оғриғи
- Роналду ва Месси бир таркибда ўйнаса… Ёхуд жаҳон термаси қаерга йўқолди?
- Футбол айёми яқин азиз мухлислар!
- Акром Комилов: «Ал-Айн» ҳам камчиликлардан холи эмас»
- Автобус эмас, ошхона
- Pestana CR7 меҳмонхонаси, Криштиану Роналду лойиҳаси
- Ривожланаётган, «Спорт ТВ»!
- Азиз Ибрагимов: «Легионер номини оқлашга ҳаракат қиламан»
- Футбол одоби у, аввало, натижадан бошланади
- Терма жамоамизга икки эътироз!
- Сурхонга катта футбол қайтади
- Ғалаба ларзалар бағрида яшайди ёки «Алашкерт» кетидан адашиб кет, алам!
- Жаъфар ИРИСМЕТОВ: «Норхонов жамоадан кетмаган»
- ЕЧЛ: фаворитни аниқланг
- Космик даража
- Айнан «Барса»»га мос
- Роналдунинг тақдири ҳалми?
- Даррен Флетчер: «Ҳимояга ёрдамлашмаганим отамга ёқмаган»
- Натижасизлик ниҳояси ёхуд Истоминнинг ибратли иродаси
- «Қариб қуйилмаётган» футболчилар
- Нўъмон Ҳасанов: «Таркибга ўзим кўришни хоҳлаган футболчиларни тўпладим»
- Алишер АЗИЗОВ: «Мақсадим – «Дордой» орқали терма жамоадан чақирув олиш»
- Пул кетса, кетсин…
- Грандлар кушандаси
- Сокингина биринчи ой ёхуд январь ойи термамиз учун қандай?
- «Ал-Ҳидд» қандай жамоа?
- Хуш келгин, ОЧЛ-2017!
- Мурод Исмоилов: «Ҳоким кубоги»дан сўнг Туркияга жўнаб кетамиз»
- Буни қаҳрамонлик дейишади
- Шоҳруз Норхонов: «Ҳеч бир жамоа билан расман музокаралар бошланмади»
- Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 7-сонида…
- «Олтин тўп»: Метьюздан Роналдугача (3-қисм)
- Бобуржон АКБАРОВ: «Икки-уч йил шунчаки, «раҳмат»га ўйнадим»
- Обамеянгнинг яширин сирлари
- Қовушмаса қийин...
- Энди «Интерфутбол»ни Телеграмда ҳам кузатинг
- Максимилян Фомин: «Афсуски, Олий лигада келишилган ўйинлар сақланиб қоляпти»
- Ярослав КРУШЕЛЬНИЦКИЙ: «Фаолиятимни расман якунладим, энди навбат мураббийликка»
- Обамеянгнинг яширин сирлари
- Бексент Лизаразу: «Энг қийин босқич ҳамиша олдинда бўлади»
- Анонс: «ИнтерФУТБОЛ»нинг 5-сонида...
- Жано АНАНИДЗЕ: «Спартак» муваффақияти сабабчиси – Каррера»
- «Олтин тўп»: Метьюздан Роналдугача (2-қисм)
- Устоз уддабурон «сотувчи» бўлса…
- «Олтин тўп»: Метьюздан Роналдугача (1-қисм)
- Декабрь ойи термамиз учун дам олиш вақтими?
- Аҳмедовнинг янги клуби – трансферлар бўйича рекордчи
- Кўзиккан «Ла Масия» ёхуд «Барселона» академияси ҳақида
- Турфа олам – турфа ғавғо
- Ўртамиёналик чегарами?
- Учқун ҚОБИЛОВ: «Қуръа бизга омадсиз келди»
- Одил Аҳмедов: «Виллаш Боаш ҳаммага ҳам шахсан қизиқавермайди»
- «Исландия» атамасини эшитганда қулоғи йўқ Хожсон
- Жанлуижи Буффон: «Дарвозабонликни ҳечкимга тавсия этмайман»
- Ўз юртида байроқдор
- Феноменал Мертенс ёхуд неаполнинг янги кумири
- «Шанхай СИПГ»га ўтган Одил Аҳмедов фаолияти ҳақида қисқача...
- «Лестер» биз учун ўрнак
- Садио Мане: «Янада кучлироқ ўйнамоқчиман»
- Сўнгги парвоз ёхуд футбол тарихидаги авиаҳалокатлар
- «Олтин покер» ва «Олтин тўп»нинг бошқа соҳиблари
- Стилиян Петров:«Хатолар сизни кучли қилади»
- Урфдаги учлик
- Санжар Турсунов:«Қатарда ҳатто болалар ҳам табиий майдонда шуғулланишади»
- Тасаввурга эрк бериб…
- Ҳасан ал Мавадий: «Қатар-2022 келажак мега воқеаларига эталон бўлади»
- Криштиану Роналду: «Бошқаларга ўхшамаслигим ўзимга аён»
- САРФ СОВРИНГА АРЗИЙДИМИ?
- Сервер Жепаров: «Кучим бор экан, футбол ўйнашда давом этаман»
- Гвардиола ёрдамчиси – сув полоси юлдузи
- Ўша таниш манзара
- Хенрик ЛАРССОН: «Тақдиримдан зинҳор нолимайман»
- Ким кўпроқ гол урди?
- Ижодкор ақлини йўқотса… (фотогалерея)
- Жавлон АНОРОВ: «Катта футбол кичигидан бошланади»
- Гол уриш учун туғилган! CR7нинг маҳсулдорлигига доир қизиқарли статистика ва фактлар
- Дибала ва қойилмақом 5 нафар дебютант
- Яна томошабинлар ташрифи ҳақида...
- Кимсиз ўзи, мистер Перес!
- «Кашима»
- Янги футбол маркази
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги