Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Водий жамоаларини пешқадамга айлантирган - 5-тур шарҳи

Баҳо:
+0; -0

Футбол кутилмаган совғаларга бой. Ҳар йили қайсидир чемпионатда қандайдир «сенсация»лар кузатилади. Ўзбекистон миллий чемпионати ҳам бундан мустасно эмас, албатта. Аммо 5-тур ўйинлари бу қадар кўп «совға» улашишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.

Барча етакчилар мағлубиятни тан олган ва бунинг натижасида турнир жадвали 1-2-қаторларига водийнинг икки клуби - «Қўқон-1912» ҳамда «Навбаҳор» кўтарилган турга қандай таъриф бериш мумкин? Одатда тур «сенсация»си сифатида 1та, нари борса, 2та ўйин­ни кўрсатардик. Ўтган ҳафта эса «сенсация» мақомига торт­майдиган ўйинлардан тортадиганлари кўпроқ бўлди...

Яна Отақўзиев ва Райевац (Қўқон-1912-Динамо. Тўлиқ шарҳ)

5-турдан сўнг турнир жадвалида қўшҳокимлик юзага келди. Чемпионлик учун асосий даъвогарлар қаторида тилга олинган «Локомотив», «Бунёдкор» ва «Насаф» жамоаларининг бирин-кетин мағлубиятга учрашлари водийнинг икки жамоаси - «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор»га қўл келди. Ҳозирда улар ҳисобида 10тадан очко бор.

Эътиборли томони, Нўъмон Ҳасанов қўл остидаги қўқонликлар бу турда чемпионатнинг старт қисмида катта шов-шув кўтарган «Динамо»ни ортга очкосиз қайтаришди. Алоҳида айтиш керак, ўйин анча қизиқарли ва жонли тус олди. Ўзи ушбу баҳсга қизиқиш жуда кучли эди. «Динамо» ортидан Самарқанддан кўплаб мухлисларнинг Қўқонга ташриф буюришгани эса қизиқиш даражасини янада ошириб юборди.

Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган мезбонлар 15-дақиқадаёқ фахрий Носир Отақўзиев голи эвазига ҳисобни очишди ва бўлим охирига қадар 1:0 натижаси бошқа ўзгармади. Танаффусдан кейинги илк дақиқалар ҳам «Қўқон-1912» учун омадли келди. Аниқроғи, 49-дақиқада Филипп Райевац ўз номини таблога ёздириб қўйди. Эътиборли факт, аввалги турда айнан Отақўзиев ва Райевац томонидан урилган 2та гол водий клубига ғалаба тақдим этганди.

Яъни Ҳасанов шогирдлари меҳмонда «Нефт­чи»ни 2:1 кўринишида енгишганди. Қарангки, бу сафар ҳам якунда 2:1 ҳисоби қайд этилди. Чунончи, «Динамо» вакиллари кейинги дақиқаларда ҳужумкорликни оширишди. Бу ҳаракатлар 78-дақиқада самара бериб, Сардор Сулаймонов ҳисобдаги фарқ­ни қисқартирди.

Бироқ меҳмонлар бундан ортиғига улгуришмади. «Динамо»га ўйин охирида Сулаймоновнинг қўполлиги учун майдондан четлатилгани ҳам малум даражада панд берди. Хуллас, охирги 3та ўйинда 9 очко олган  «Қўқон-1912» тўплар нисбатига кўра, турнир пешқадамига айланди. О, қўқонлик мухлислар учун нақадар фараҳбахш онлар...

«ҚЎҚОН-1912» - «ДИНАМО» - 2:1 (1:0)

7 апрель. Қўқон. 8578 томошабин.

Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент)-8,5; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; А.Шукуруллаев (Тошкент)-9,0.

Голлар: Н.Отақўзиев (15), Ф.Райевац (49) - С.Сулаймонов (78).

«Қўқон-1912»:  21. М.Абдуллаев, 4. Б.Акрамов, 5. Ж.Кимсанов, 9. Н.Отақўзиев (97. О.Рустамов, 46), 10. Ж.Сиддиқов, 19. С.Бердиев, 23. А.Мерзляков, 24. И.Раҳимов

(11. А.Сидоров, 57), 26. А.Холмуродов, 77. М.Холмуҳаммедов, 99. Ф.Райевац (8. С.Ҳамидов, 90Қ1).

«Динамо»: 1. М.Наумов, 2. М.Локаев, 3. Б.Исроилов,

6. А.Бозоров, 8. Ж.Азимов, 9. С.Сулаймонов, 10. Ж.Қаҳрамонов, 14. Р.Рогак, 18. Д.Низанов (20. А.Сафаров, 53), 22. А.Исроилов, 23. К.Шарофутдинов (11. А.Абдуллаев, 52).

Огоҳлантиришлар: А.Холмуродов (77) - Д.Низанов (4).

Четлатиш: С.Сулаймонов (88, Д.).

Энг яхши ўйинчилар: Ф.Райевац - А.Бозоров.

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов.

Олег Тюлькин («Динамо» бош мураббийи): - Аввало, «Қўқон-1912»ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳсда жанговар руҳ сезилиб турди. Шогирдларимни руҳлантириш йўли битта - ёшларга хос иштиёқни кучайтириш. Футболда ҳар доим ҳам пул муҳим роль ўйнамайди. Буни «Динамо» мисолида кўришимиз мумкин.

Шогирдларим ёш бўлишларига қарамай, иштиёқ эвазига яхши натижалар қайд этишяпти. Хатоларга келсак, уларсиз миллионлар ўйинининг қизиғи йўқ...

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Ўйинни кўрдинглар, анча жанговар руҳда ўтди. Самарқанд­ликлар ҳам шиддат билан тўп суришди. Биз биринчи бўлимда талаб даражасида ўйнай олмадик. Лекин гол урдик. Иккинчисида эса вазиятни ўзгартириб, ғалаба қозондик. «Динамо» менда яхши таасссурот қолдирди. Таркибимизда савия бўйича тенг 3 нафар дарвозабон бор ва уларнинг ҳар бирига имконият беришимиз керак.

Қўйиб юборилган голда киперимизни айблолмайман. Аксинча, у бир неча бор жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Ўйиндан олдин шогирдларим рақибни бироз менсимасликлари мумкинлигини ўйлаб, хавотирга тушгандим. Чунки ўртоқлик учрашувида «Динамо»ни 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эдик. Қувонтирадиган томони, футболчилар бугун майдонда бор кучларини ишга солишди.

------------------------------------------------------------------

Мажбурий ўзгариш ва гол (Навбаҳор-Машъал. Тўлиқ шарҳ)

Олий лиганинг 5-тури шов-шувли натижалар билан бошланди ва бу водий клублари учун айни муддао бўлди. «Қўқон-1912» ўз майдонидаги ғалабадан сўнг пешқадамга айланиб олди, «Навбаҳор» эса «Машъал»ни енгиб, қўқонликлар «шериги»га айланди. Хуллас, турнир жадвалида водийча қўшҳокимлик юзага келди.

Бевосита Намангандаги ўйинга тўхталсак, деярли 16 мингдан кўп мухлис кўз ўнгида муросасиз кураш борди. Чунончи, ғалаба қозонган томон олий лига пешқадамлигини қўлга олиши мумкин эди. Аввалги турда «Пахтакор»ни йирик ҳисобда енгган муборакликлар табиийки, водийга кўтаринки кайфиятда келишди.

Ўз навбатида, Самарқанддан 3 очко билан қайтган «Навбаҳор» ҳам ўз майдонида фақат ютуқни кўзлаганди. Биринчи бўлимда икки жамоа ҳам эҳтиёткорона тўп суриб, асосий эътиборни дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолишга қаратди. Тўғри, «лочинлар» биринчи рақам остида ўйнаб, кўпроқ олдинга ўтишга интилишди, «газчилар» эса ўз омадларини қарши ҳужумлардан излашди. Бироқ футболчилар камсонли хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олишмади - танаффусга қадар ҳисоб очилмади.

Кейинги 45 дақиқаликда «Навбаҳор» ташаббусни қўлга олди ва бу ҳолат кўп ўтмай, ҳисобда ўз аксини топди. Бунда Илҳом Мўминжоновнинг мажбурий ҳолда ўйинчи алмаштириш бобидаги қарори иш берди: жароҳат билан майдонга тушган Мирзоҳид Ғофуровнинг ўрнини эгаллаган Ҳасанбой Эргашев орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмасдан жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди. Шундан сўнг меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш мақсадида олдинга ташланишди, аммо ҳужумда ишлари юришмади. Боз устига, «Машъал»нинг етакчиси ва сардори Зафар Тўраевнинг майдондан  четлатилиши ҳам ўз таъсирини ўтказди.

«НАВБАҲОР» - «МАШЪАЛ» - 1:0 (0:0)

7 апрель. Наманган. 16280 томошабин.

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон)-7,9; А.Маражабов (Андижон)-7,6; З.Абдураҳмонов (Андижон)-8,0; Д.Клепиков (Тошкент)-9,0.

Гол: Ҳ.Эргашев (69).

«Навбаҳор»: 30. А.Омонов, 2. А.Саматов, 4. А.Отахонов, 5. Ғ.Комилов, 9. Д.Жабборов, 10. М.Саидов (22. Р.Аҳмедов, 55), 19. М.Ғофуров (3. Ҳ.Эргашев, 64), 21. А.Алиев, 32. Ж.Меҳмонов, 33. Т.Шамсиддинов (77. А.Турғунбоев, 55), 84. Н.Йованович.

«Машъал»: 35. Ж.Илёсов, 2. И.Шойқулов, 3. С.Раҳмонов, 8. М.Камолов (63. У.Шарипов, 72), 10. Ҳ.Муртазоев, 13. Ш.Шайманов, 18. А.Шодмонов, 22. Б.Қосимов (31. И.Тиманюк, 85) 44. А.Бегимқулов, 77. А.Олимов

(19. З.Қўзибоев, 78), 90. З.Тўраев.

Огоҳлантиришлар: Ғ.Комилов (43) - З.Тўраев (70), Ж.Илёсов (70), С.Раҳмонов (76), А.Бегимқулов (88).

Четлатиш: З.Тўраев (73, М.)

Энг яхши ўйинчилар: Н.Йованович - А.Бегимқулов.

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

Комиссар: Ш.Ражабов.

Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи): - Анча жонли ўйин гувоҳига айландик. Майдонда кескин кураш борди. Бизни Наманганда нималар кутаётганини яхши билардик. Шундан келиб чиқиб, руҳий тайёргарликка катта эътибор қаратдик. Зеро, наманганлик мухлисларнинг «Навбаҳор»ни тинмай  ҳужумга ундашлари кутилганди. Умуман олганда, ўйинимиз чиқмади, деёлмайман. Мени фақат натижа қониқтирмади, холос.

Биринчи бўлимда муносиб ҳимояланиш уддасидан чиқдик. Танаффусдан кейин ҳам айрим вазиятларни инобатга олмаганда, чакки ҳимояланмадик. Лекин қарши ҳужум масаласидаги ҳаракатларимиз кўнгилдагидек чиқмади. Бундан ташқари, бурчак зарбаси амалга оширилган ҳолатда ҳушёрликни бироз йўқотдик. Хуллас, натижани инобатга олмаганда, жамоамиз ёмон таассурот қолдирмади. Хусусан, футболчиларимизда ишонч ҳисси юқорилиги сезилди. Чемпионатнинг 5та тури ортда қолган бир пайтда яққол етакчи кўзга ташланмаяпти. Барча иштирокчилар деярли тенг кучга эга.

Тенглик юзага келишига биринчи навбатда, ўзбекистонлик бир гуруҳ футболчиларнинг хорижга йўл олишганини сабаб сифатида тилга олиш мумкин. Бундай шароитда чемпионат савияси тушиб кетишини ўйлаб, умумий ҳолатга танқидий муносабат билдиргандим. Лекин амалда бундай бўлмаяпти. Хорижга кетган футболчилар ўрнини легионерлар тўлдиришди. Чемпионатнинг бу тарзда бориши мухлисларда катта қизиқиш уйғотиши турган гап. Мавсумнинг қолган қисмида ҳам шу ҳолат кузатиладими ёки йўқ - буни вақт кўрсатади.

Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Футболчиларимиз билан фахрланаман. Уларга ўйин ва ғалаба учун раҳмат. Йигитлар бор кучлари ва маҳоратларини ишга солишди. Сабаби, «Машъал»ни ўрганиб чиқиш жараёнида унинг жиддий рақиб эканлиги ойдинлашганди. Охирги машғулотларда айрим футболчиларимиз жароҳат туфайли қатнашолмадилар. Бугун эрталабки бадантарбия машқлари чоғи жароҳатланган йигитлар майдонга тушишга тайёрликларини маълум қилишди ва бунинг учун ҳам раҳмат.

Умуман, турдан- турга футболчиларимиз ўйинни кучайтирмоқдалар. Бу ҳолат ҳар қандай мураббийни қувонтиради. Эътибор бергандирсиз, охирги 2та ўйинда таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик. Масалан, «Динамо»га қарши баҳсда майдонга тушган икки футболчимиз ўрнини бошқа ўйинчилар тўлдиришди. Айни пайт ихтиёримизда асосий таркиб учун 11 эмас, 23 нафар футболчи бор. Раҳбарлар деярли тенг кучга эга икки таркиб шакллантиришимиз учун барча шароитларни яратиб беришди. Кўплаб жамоаларимизда бир хил кучга эга 2та таркиб тузиш қийин масала.

ЁППАСИГА ЕНГИЛИШ

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 11.04.2017 10:55. Ўкилди: 8066 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.