Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Инновацион футбол сари ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 103-сонида

Баҳо:
+0; -0

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 103-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Схематизмдан холи инновацион футбол сари

- Тартиб интизом муҳим

ЎФФ миллий чемпионатда иштирок этувчи клублар футболчиларини махсус тест-синовга жалб этгани ҳақида хабар берилганди.

Бундан асосий мақсад - Суперлига клублари футболчиларининг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимизни муносиб номзодлар билан таъминлаш…

- Копадзе дунё бўйича тўртинчи

Мана, Ўзбекистон чемпионати бош лигаси номи тарихга юзланмоқда. Келаси мавсумдан эътиборан элит дивизионимизни Суперлига ибораси билан тилга оламиз.

Табиийки, олий лига ҳам бутун тарих учун қисқа даврда шонли йўлларни босиб ўтди, биринчиликда миллий миқёсда олсак, бир қатор афсонавий футболчилар тўп суришди…

- Ҳакамлардан талаб катта

ЎФФ ҳакамлик сифатини ошириш, ёшлар билан ишлашни йўлга қўйиш, уларнинг малакасини ошириб бориш бўйича ҳам бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда…

- Узулиш

Футболимизнинг янги тарихида ёрқин ғалабалар у қадар кўп эмас. Шу боис ҳам, 1994 йили Хиросима майдонларида қайд этилган зафарни бот-бот эсга олаверамиз.

Мана, орадан 23 йил ўтибдики, ўша чемпионлик футболимиз тарихидаги энг йирик ғалаба мақомида қолмоқда…

- Кашфиёт

Ўтган ҳафта Отабек Шукуров БААнинг «Шаржа» клуби билан шартнома тузди. Ҳа, бу Осиёнинг илғор клублари сафида эмасдир, аммо футболчимизнинг хорижга йўл олиши ижобий ҳолат, барибир.

Хўш, Отабек изидан кимлар хорижга йўл олишлари мумкин, бу борада имкониятлар қандай?

- Санжар Асқаралиев: «Нефтчи»даги 10 йилни ҳеч нарсага алмаштирмайман»

«Нефтчи», «Навбаҳор» ва «Андижон» клубларида муваффақиятли тўп сурган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев ўтган мавсум биринчи лига вакили - «Истиқлол» шарафини ҳимоя қилди.

Фарғоналиклар якунда турнир жадвали 2-поғонасини эгаллашди. Биз навбатдаги машғулотлардан сўнг «Истиқлол» сардори Санжар Асқаралиевни суҳбатга тортдик.

- Ислоҳотлар тараққиёт учун

Футболимизни янги даражага олиб чиқишга қаратилган ЎФФ ислоҳотлари етакчи мутахассисларимиз ва жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Кўпчилик ҳозирги ҳаракатлар яқин орада самара беришига шубҳа қилмаяпти. Қуйидаги муносабатлар фикримизга далил.

- Йил якуни билан боғлиқлик борми

2017 йили энг катта ўсишга эришган терма жамоалар - Дания, Швеция ва Боливия. ФИФА расмий сайтида эълон қилинган янги рейтингга қарасак шундай.

Бу 3та миллий жамоанинг рейтинг масаласидаги ўсишига эътибор қаратинг: Дания - 46-ўриндан 12-ўринга (+38 поғона), Швеция - 41-ўриндан 18-ўринга (+23 поғона) ва Боливия - 95-ўриндан 49-ўринга (+46 поғона)…

- Ижоддан тўхтаманг сира

ЯНГИ ЙИЛ ҲАЗИЛЛАРИ

- Иззатбек Ғаниев: «Хориждаги фаолиятимни давом эттирмоқчиман»

«Нефтчи», «Қўқон-1912» ва «Сўғдиёна» каби клублардаги ўйинлари орқали танилган Иззатбек Ғаниев ортда қолган мавсумни Баҳрайн чемпионатида ўтказди.

- Янги ОЧЛ. У қандай бўлади?

Сўнгги йилларда Осиё Чемпионлар Лигаси ўзбек клублари учун жуда оғир ўтмоқда. Охирги марта Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор»и беш йил муқаддам ярим финалга қадар етиб борганди.

- Ҳамид Актамов: «Аксарият футболчиларнинг таъби нозик бўлиб қолган»

Ўтган ҳафта ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси ҳамда ОФК кубогида иштирок этиш учун лицензиядан ўтганлар рўйхатини эълон қилганди.

Биз ушбу маълумот эълон қилингач, «Қизилқум» бош мураббийи Ҳамид Актамов билан учрашиб, ундан турли масалалар юзасидан интервью олдик.

- Месси ва Роналду ЖЧ-2022да – реалликми ёки…

«Барселона» клуби ва Испания миллий терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолнинг фикрича, Россия-2018 мундиали замонавий футболнинг икки марвариди учун охиргиси бўлиб қолмайди.

- Бьелса яна «офсайд»да

Марсело Бьелсанинг Лига 1га қайтиши ушбу чемпионатни кузатиш учун асосий сабаблардан бирига айланган. Аммо Эль Локо «Лилл»ни можароли тарзда тарк этди.

Бугун аргентиналик мураббийнинг нима сабабдан яна Францияга керак бўлмай қолгани ҳақида сўз юритамиз.

- Энг яхши «марказ»

Кевин де Брюйне бугунги «Манчестер Сити»да механизмни ҳаракатга солувчи мотор вазифасини ўтамоқда…

- Давид Симэн: «Мен учун энг кучли дарвозабон – Нойер»

Бу дарвозабонни ёддан чиқариш қийин. У 14 йил аввал фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказиб, «Арсенал»дан «Манчестер Сити»га ўтди ва тез орада футбол билан хайрлашди.

Биз уни қадрдон мўйлови, ноодатий соч турмаги, қойилмақом «сейв»лари ва кутилмаган хатоликларга йўл қўйиши орқали таниганмиз.

- «Кальдерон»ни қўмсаяпсизми?

ТАРИХ САҲИФАЛАРИГА КЎЧГАН 12та МАШҲУР СТАДИОН

- Лаудруп вориси ва скандинавиянинг энг яхши мураббийи

ЖЧ-2018нинг Европа вакилларига ажратилган йўлланмаларидан охиргиси Дания терма жамоасига насиб этди…

- «Динозавр» - келажак садоси

БУНДЕСЛИГАНИНГ ЭНГ ИҚТИДОРЛИ ЁШ ФУТБОЛЧИСИ

- Кевин, тезроқ «олтин тўп» ют…

Кевин де Брюйне - ҳозирги енгилмас «Манчестер Сити» ва умуман, бутун АПЛнинг бош юлдузи…

- Пепе: «Жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлишга қодирмиз»

Ўтган йили ёзда Португалия миллий жамоаси сафида Европа чемпиони мақомига эришган «Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Пепе айни пайт Туркияда ўйнамоқда.

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: Ислоҳотларга ишонайлик...

Бугун юртимизда ҳар бир соҳа бўйича чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Миллий футболимиз ҳам бу жараёндан четда эмас, албатта. Анчадан буён шундай янгиликларга илҳақ эмасмидик?

Нега энди ЎФФнинг янги раҳбариятини етарлича қўллаб-қувватламаяпмиз? Ҳаёт қонуни шундай - ҳеч нарса ҳаммага бараварига маъқул келмайди…

Киритилган сана: 25.12.2017 12:11. Ўкилди: 6242 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.