Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Ким кўпроқ гол урди?

Баҳо:
+0; -0

Олий лига-2016 30та турининг 240та баҳсида 644та, яъни битта ўйинда ўртача 2,68тадан гол урилган. 60та тўп (9,32 фоиз) пенальти ёрдамида киритилган. Чемпионат якунларига кўра, фақат «Сўғдиёна» ўз майдонидаги учрашувларга нисбатан сафарда кўпроқ гол урди. Аксинча, «Металлург» мезбон сифатида 4 баравар, «Навбаҳор» ва «Машъал» 2,5 баравар кўпроқ гол уришди. Барча жамоалар пенальтидан урилган голлари устунини тўлдира олишди. Жами 178 нафар футболчи (автогол муаллифига айланган 12 ўйинчи инобатга олинмаган) гол уришни уддалашди. Н.Йованович ва Ш.Эркинов кабилар мавсум давомида 2та клуб сафида тўп киритишди.

Фактлар

Жорий мавсум атиги 13 футболчи 10та ва ундан ортиқ гол уришди.

«Металлург» ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев олий лигада шу пайтгача 49та (шуларнинг 42таси Бекобод жамоаси сафида) тўп киритган бўлса, 2012 йили бутун мавсум давомида рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилганди. У жорий мавсумнинг 1-даврасидаёқ шахсий рекордини янгилади.

Темурхўжа Абдухолиқовнинг олий лигада ўйнаган кезлари урган голлари сонига эътибор беринг: 2011 йил - 3та, 2012 йил - 13та, 2013 йил - 6та, 2015 йил - 8та, 2016 йил - 22та.

2014 йилда Ўзбекистон миллий чемпионатига қайтган Марат Бикмаев «темирйўлчилар» сафида 25та тўп киритган. Сўнгги 3 йилда бу клуб учун фақатгина Т.Абдухолиқов ундан кўпроқ гол урган, холос - 30та.

Темурхўжа Абдухолиқовнинг 22та голидан 9таси ўйинда ҳисобни очувчи голлар бўлган. Бу борада 2-ўринда Ш.Ҳакимов («Нефтчи») турибди - 8та гол.

Баҳриддин Ваҳобов «Қизилқум» клубининг ўтган мавсумдаги 61,3 фоиз голига муаллифлик қилганди. Айни пайт бу борадаги кўрсаткич 4,88 фоизни ташкил этмоқда. 1-даврадан сўнг Хитой чемпионатига кўчиб ўтган Игорь Сергеевнинг «Пахтакор» голларидаги улуши 22,45 фоизни ташкил этади.

Шу пайтгача Илҳом Юнусов ҳисобига ёзилган 10та голнинг нақ 8таси пенальтидан урилган. «Шўртан» вакили Игорь Таранэса 5та пенальтини аниқ бажарган бўлса, қолган 4та голни ўйиндан урган.

Давоми iff.uz сайтиди.

Киритилган сана: 24.12.2016 09:11. Ўкилди: 7016 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.