Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Ўзбекистон терма жамоасининг тўрт йилда бир такрорланувчи анъанаси

Баҳо:
+-1; -0

ЖЧ саралаши доирасида Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида кечган ўйиннинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди.

Мусобақа жадвалида юзага келган вазият шундай эдики, Ўзбекистон ҳам, Жанубий Корея ҳам қолиб, Сурия терма жамоаси иккинчи ўрин билан мундиал йўлланмасини қўлга киритиб кетиши ҳеч гап эмасди.

Шу боис ҳар икки жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушиши тайин эди. Муаммо шундаки, бундай вақтда ғолиб номи аниқланмай қолиши ҳам мумкин.

ТАРКИБ

Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига ўтгандан буён бир масалада жуда кўп танқид остида қолди - таркиб. Бу борада журналистлар ва мухлислар нималар де­йишмади, дейсиз. Аммо Бабаян ҳар доим ўз билганидан қолмади. Жаҳон чемпионати саралаши доирасида ўтказилган сўнгги ўйинда ҳам ўз анъанасига содиқ қолди ва олдиндан кутилган футболчиларни майдонга туширди.

Дарвозабон масаласи ҳайтовур охирги икки ўйинда ўзгарди - Игнатий Нестеров майдонга тушди. Аммо ҳимояда яна Хитой чемпионатида захирада қолиб кетаётган Егор Кримец ўйнаган бўлса, ҳужумда 12 учрашувдан буён гол ура олмай келаётган Игорь Сергеев тўп сурди. Яна бир ўзгариш - Сервер Жепаров ўнг қанотга ўтказилди. Юртимизда терма жамоа шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган бир талай футболчилар қолиб, айнан шу ўйинчилар майдонга тушавериши охирги вақтларда ҳеч кимни ажаблантирмай қўйган. Демак натижа ҳам шунга яраша бўлиши тайин.

БИРИНЧИ БЎЛИМ

Аввалига ҳаммаси яхши бошланган эди. Ўзбекистон терма жамоаси кутилмаганда илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олди ва ҳужум кетидан ҳужум ташкил эта бошлади. Ҳали ўйин бошланмай туриб Одил Аҳмедов жамоадошларини йиғиб олиб, уларга нималарнидир астойдил тушунтирганини кўрдик. Жамоа сардори улкан ҳиссиёт билан гапираётгани ҳатто трибунадан ҳам кўриниб турганди. Одил шунингдек, Игорь Сергеевга ҳам нималарнидир алоҳида уқтирди. Аммо қани энди бу уқтиришлардан бирор наф бўлса. Хал-қимизда «Қозонда бори чўмичга чиқади», деган гап бор. Бўлмаса-чи?

Сўнгги ўйинда ҳар қандай гап-сўзлар иккинчи планга ўтиб, футболчилар бор куч билан ўйнаши кутилган эди. Биринчи бўлим бу умидларни қайсидир маънода оқлаб берди. Илк хавфли ҳужум ҳам айнан Ўзбекистон терма жамоаси томонидан амалга оширилди. Даврон Ҳошимов бу сафар қўпол ўйини эмас, балки ўнг қанотдан олдинга ўтиб боргани билан ёдда қолди ва жарима майдончаси томон тўпни етказиб берди. Афсуски, бу оширма аниқ чиқмади. Бироз вақт ўтиб Азиз Ҳайдаровнинг узоқдан йўллаган зарбаси эса бўлимнинг энг кульминацион нуқталаридан бири бўлди.

Жанубий Корея кучли ҳужумлар остида эсанкираб қолганини ҳар доим ҳам кўравермайсиз. Биринчи бўлим ўрталарида айнан шундай ҳолатга гувоҳ бўлдик. Кореяликлар ҳимоядан чиқиб кетишда муаммоларга дуч келишди ва тўпни олдириб қўяверишди. Афсуски, терма жамоамиз бу устунликдан фойдалана олмади ва ҳисоб очилмай қолди. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларига келиб эса вазият тубдан ўзгариб кетди.

Энди биз ҳисоб очилмай қолганидан хафа эмас, хурсанд бўлдик. Чунки «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин сал қолса гол уриши мумкин эди. Бир қарашда у қадар хавфли бўлмаган вазиятда тўп йўқотилди ва Виталий Денисовнинг ноўнғай ҳаракати оқибатида кореялик ҳужумчи қулай вазиятга чиқиб кетди. Бахтимизга Сон Хюн Миннинг жуда кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Бу биринчи бўлимдаги сўнгги хавф­ли вазият эди ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ

ДАВОМИ

Давомини телеграм орқали ўқиш

Киритилган сана: 06.09.2017 21:19. Ўкилди: 7620 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.