Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Жавлон АНОРОВ: «Катта футбол кичигидан бошланади»

Баҳо:
+0; -0

Юртимизда футзал кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Терма жамоа ва клубларимиз Осиё ҳамда жаҳон миқёсида ўтказилган йирик турнирларда муносиб иштирок этишга улгуришди. Айниқса, бугунги кунда Осиёнинг иккинчи рақамли жамоаси номи айнан бизнинг вакилларимизга тегишли экани қувонарли, албатта. Биз ушбу ғалабаларга муносиб улуш қўшган тажрибали футзалчилардан бири, ҳозирда «Олмалиқ» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Жавлон Аноровни суҳбатга тортдик.

- Жавлон, аввало, Колумбияда ўтган ЖЧ-2016 ҳақидаги фикрингиз, таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Худога шукр, терма жамоа сафида ЖЧда қатнашиш бахтига сазовор бўлдим. Мундиалларда иштирок этиш нафақат футболчилар, балки футзалчиларнинг ҳам орзуси. Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида йўлланмани қўлга киритиб, шундай имкониятни қўлга киритдик. Афсуски, олдимизга қўйилган вазифани уддалай олмадик. Аслида, гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз етарли эди. Аммо хатолар панд берди. Панама термасига қарши кечган биринчи ўйинда бироз шошдик. Рақиб эса бизни қарши ҳужумларда жазолади. Бу баҳсда бемалол ғалаба қозонсак бўларди, бироқ омадимиз келмади. Кейинги учрашувда мезбонлар сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Акс ҳолда, гуруҳдан чиқишни ўйласак бўларди. Португаллар билан ўйин ҳақида гапирсам, биргина Рикардиньонинг ўзи қандай кароматлар кўрсатганини ҳамма кўрди. Тан олиш керак, айнан шундай баҳслар бизга катта тажриба вазифасини ўтайди.

- Қитъамиздан фақат Эрон термаси ЖЧда муносиб қатнашди...

- Эрон азалдан нафақат Осиё, балки жаҳоннинг кучли футзал жамоаларидан бири бўлиб келган. Улар бор имкониятларини кўрсатишди, деб ўйлайман.

- Профессионал футзалчи сифатида форслар ўйини ҳақида нима дея оласиз? Нега уларнинг жамоаси кучлироқ?

- Эронга футзал бошқаларга қараганда анча аввал кириб келган. Бундан ташқари, уларда алоҳида футзал мактаблари фаолият юритмоқда. Бизда эса аввал акси эди. Яъни катта футболдан футзалга кириб келишарди, ваҳоланки ушбу спорт турлари ўртасида катта фарқ бор. Эронда мана шу нарсага жиддий эътибор қаратишади. Футзал мактабидан чиқибгина етукликка эришишади. Болалар дастлаб залда футбол ўйнашади. Футзал элементларини пухта ўзлаштирган  ўйинчи техник томондан жуда кучли бўлади. Тўп билан жуда енгил ҳаракатланади, ўйин жараёнини моҳирона ҳис қилади. Эътибор беринг, катта футболда довруқ қозонган кўплаб футболчилар аслида футзалдан чиқишган. Айтайлик, Роналдиньо ёки Неймар футзал мактабида таҳсил олишган. Бизда шу нарса энди йўлга қў-йилмоқда. Махсус футзал мактаблари очилмоқда.

- Профессионал ўйинчи сифатида ҳозирги замон футболи ва футзали ўртасидаги фарқни қандай тушунтирасиз?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 23.12.2016 10:02. Ўкилди: 6977 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.