Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

«Ростов»: Шунча маблағ қаерга кетди?

Баҳо:
+0; -0

Ростовликлар Европада анча шов-шув кўтаришди, аммо жамоа ҳамон қарзлардан қутулолмаяпти. «Советский спорт» ушбу клубнинг ҳозирги пайтдаги молиявий аҳволини атрофлича муҳокама қилиб, бу борада пайдо бўлаётган саволларга жавоб топишга уринди.

«Ростов»нинг солиқлардан ва меҳнат фондидан қарзи – 360 миллион

Европа Лигаси доирасидаги «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган жавоб учрашуви куни Ростов области губернаторининг биринчи ўринбосари Игорь Гуськов «сариқ-кўклар»­нинг қарзлари хусусида бор ҳақиқатни айтди.

Унинг сўзларига кўра, умумий ҳисобда клубда 360 миллион қарздорлик мавжуд: меҳнат фонди солиқларидан 250 млн., асосий таркиб футболчилари ва мураббийларнинг мукофот пулларидан 110 млн. Маошлар ҳақида гап кетганда, ўтган йил учун ҳисоб-китоб яқиндагина тўлиқ амалга оширилди. Бошқа ходимларнинг иши бироз енгил - база ва офис ишчилари кунига пул олишган.

Қизиғи, Гуськов ўтган йил декабри­да берган интервьюсида «Ростов»нинг қарзи йўқлигини таъкидлаганди. Кейинги икки ярим ой мобайнида вазият бирдан ўзгариб кетдимикан? Афтидан, област раҳбарларидан бири Янги йил байрами арафасида шунчаки, ҳаммасини яхшидек кўрсатишга уринган. Бошқача айтганда, эртак тўқиган.

ЕВРОКУБОКЛАР БЎЛМАГАНДА...

Жорий мавсум еврокубокларда Россия клублари орасида энг кўп даромад орттирган жамоа айнан «Рос­тов» бўлди. Бу борадаги маълумот махфий тутилмайди, ҳаммаси очиқ-ойдин кўрсатилган. Ростовликлар ЕЧЛ саралаш раундида 2 миллион, гуруҳ босқичига чиқишгани учун 12,7 миллион, «Бавария» устидан қозонилган ғалаба учун 1,5 миллион, ПСВга қарши кечган 2та баҳсдаги дуранглар учун 1 миллион евро олишди. Бундан ташқари, Европа Лигаси 1|16 финалига йўл олингани учун 500 минг, нимчорак финалдаги иштирок учун 750 минг ажратилди. Жами - 18,2 млн. евро, яъни «Ростов» клуби бюджетининг 75 фоизи.

Хўш, шунча пул қаерга кетди? «Советский спорт»нинг маълумотларига кўра, ушбу маблағнинг 30 фоизи футболчи ва мураббийларнинг мукофот пулларига ажратилган. қолгани аввалги раҳбарият даврида йиғилиб қолган эски қарзларни узишга сарфланган.

Ўтган мавсум якунида «Ростов» турли ташкилотлардан бир миллиард рубл­га яқин қарз бўлиб қолган. Бу Россия футболи учун фантастик сумма. Агар еврокубоклар бўлмаганида, ростовликлар бошига «Том»нинг тақдири тушиши аниқ эди.

ҲОЗИРЧА ЛОГОТИПСИЗ

Бир ой аввал «Ростов»нинг бош директори лавозимига Павел Лошилов тайинланганди. Унинг зиммасига иккита вазифа юклатилди. Биринчиси - харажатларни назоратга олиш. Иккинчиси - клубнинг тузукроқ ҳомийга эга бўлишини таъминлаш.

Дастлабки пункт бўйича ишлар жадал давом этмоқда. Жумладан, аксарият ходимларнинг маоши миқдори камайди. Янги шароитга кўнмаганлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ҳомийлар масаласига тўхталсак, жорий йил бошида йўловчи ташишга ихтисослашган компания «Ростов» билан жиддий қизиққанига қарамай, келишув амалга ошмаганди. Шунингдек, клуб Вадим Варшавскийга тегишли корхоналар назарига тушиб қолди.

Машҳур бизнесмен 2007 йили ҳам жамоага пул ажратган, унинг собиқ компанияси логотипи футболчилар либосига муҳрланганди. Манбанинг хабар беришича, Варшавский «Ростов» учун йилига 300 миллион рубль беришга тайёр. Бу эса ўйинчи ва мураббийлар штабининг йиллик маошларини қоплаш учун етарли.

Яқинда ростовликлар яна бир кичик ҳомийга эга бўлишди - «Мишкино» қандолатчилик фабрикаси билан шартнома тузилди. Албатта, йўқотишлар ҳам учради.

Янги йилдан эътиборан «Ростов» футболкаларида «ТНС Энерго» логотиплари олиб ташланди. Ушбу компания сўнгги икки мавсум клубнинг титул ҳомийси саналган. Эҳтимол, ҳамкорлик кейинроқ давом эттирилар, аммо ҳозирча «сариқ-кўклар» «қуруқ» либосда майдонга тушишмоқда.

САВВИДИ ҚАЙТАДИМИ?

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 01.04.2017 09:43. Ўкилди: 6730 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.