Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм 0-5 Ливерпуль
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Қовушмаса қийин...

Баҳо:
+0; -0

2016 йилнинг рамзий антитермаси

Қайсидир футболчини ёмонлаш ниятимиз йўқ. Лекин «Барселона», «Бавария» ёки АПЛ грандларида тўп сураётган юлдузларнинг ўйинлари қовушмадими, демак уларга антитермадан жой ажратиш ўринли. Мазкур рўйхатда кучсизлар йўқ, ҳаммаси етарлича совринга эга чиққан. Бу ерда жаҳон, Европа ва Жанубий Америка чемпионлари бор. Қуйида номи тилга олинадиган 11 футболчидан 10 нафари ЕЧЛ ғолибига айланишган. Масаланинг аҳамиятли жиҳати ҳам шунда. Омадсизларни «А» серия, примера ёки АПЛ аутсайдерлари орасидан қидиришнинг кимга қизиғи бор? Йўқ, чемпионларга назар ташлаб, улар ичидан антиқаҳрамонларни танлаймиз. Бошладик!

Дарвозабон

1. Клаудио Браво («Манчестер Сити»)

Ушбу кипернинг муваффақиятсизлигида Гвардиолани айблаш мумкин. Аммо испаниялик мутахассис гарчи «Бавария» билан ЕЧЛда ғолиб чиқмаган бўлсада, йил антиқаҳрамонлари сафидан ўрин эгалламайди. Ваҳоланки, у «Мачестер Сити»да бошлаган шиддатни йўқотиб қўйгандек. Бравонинг старти эса умуман, ўхшамади. Америка кубогидаги ғалаба учун чилилик Клаудиога ҳайкал қўйишга тайёр эдилар, у «шаҳарликлар» сафида мунтазам хатога йўл қўймоқда, дейиш қийин. Аммо Харт­ни ҳамон эслашмоқда, уни «Торино»га бежиз қўйиб юборгандеклар.

Ҳимоячилар

2. Серж Орье (ПСЖ)

Бланни ҳақоратлаш, ўз дарвозабонини ёмонлаш, жамоани ерга уриш ҳамда Златан тўғрисида ёмон гаплар гапириш... Шундай «каромат» кўрсатганларни антиқаҳрамонлар қаторига қўшмасликнинг иложи йўқ. Орье нима қилаётганини ўзи тушунмаяпти. Серж полициячига қўл кўтарди. Фақатгина Париж клуби нуфузи ва обрўли адвокатлар туфайли қамоқ жазосидан қутулиб қолди. Агар у футбол ҳақида ҳам ўйлаб, тузукроқ ўйин кўрсатганида, можаролар ҳам бўлмасмиди...

3. Бранислав Иванович («Челси»)

Ажабо! Иванович жанжаллашмади, ҳеч кимни тишламади. Кучли футболчи, лекин ҳозир эмас. Конте томонидан «Челси»да тузилган уч кишидан иборат мудофаа чизиғида Браниславга жой топилмаяпти. Ўнг қанотдаги ўрнини вингер Мозесга бўшатиб берди. Афтидан, Ивановичнинг даври ўтгандек. Ахир у ғолибона одимлаётган таркибнинг бир қисми бўлиши, чап қанот ҳимоячиси Аспиликуэта унинг марказдаги жойини эгаллаб олмаслиги мумкин эди-ку. Террини тушунамиз, ёши ўтиб қолган. Бранислав эса Антонионинг кутган ўйинини кўрсатолмади. Албатта, ўтган мавсум ҳам у қадар муваффақиятли кечмаганди.

4. Жером Боатенг («Бавария»)

Бу ўринда жароҳатлар панд берди. Жером юқори даражали футболчи бўлгани учун унинг терма жамоа ва клубдаги хатолар серияси Боатенг учун йилнинг омадсиз келганига ишора қилаётгандек. Ваҳоланки, у 2015 йили барча лигалардаги ҳимоячилар орасидан энг кучли ўйин намойиш этганди. Лекин кейинчалик «Бавария» ЕЧЛ бош совринини қўлга киритолмади, Германия термаси Европа чемпионлигидан қуруқ қолди. Боатенг энди даволаниш билан банд. Юлдуз ўйинчи учун омадсиз йил.

5. Хорди Альба («Барселона»)

Евро-2016 антиқаҳрамонларидан бири. Кейинчалик «Барселона» мураббийлари ҳам бу фикрга қўшилишди. Ахир ёзда Каталонияга Динь келди. Тўғри, француз ҳали Альбани асосий таркибдан «сиқиб» чиқармади, аммо барибир, испаниялик ҳимоячи келажаги борасида қайғуришига тўғри келади. Ахир яқиндагина якунига етган йилда Неймар томон йўлланган ноаниқ узатмалари, аввалги тезлигини йўқотиши ва ҳимоядаги хатолари билан ёдда қолди-да. Бу ҳол ЕЧЛда ҳам, Еврода ҳам ва ҳаттоки, примерада ҳам учради. «Осасуна»га қарши баҳсда голли паслар бергани эса кучли ўйиндан далолат бермайди.

Ярим ҳимоячилар

6. Яя Туре («Манчестер Сити»)

Венсан Компанининг кўп ўйнамаётгани тушунарли - жароҳатлар ўз сўзини айтди. Бироқ Яя Туре ва унинг агенти Селюкни ҳақиқий йил омадсизлари дейиш мумкин. Ўз бошларига ўзлари ташвиш орттиришди. Африкалик афсона ўз вакилининг Гвардиола ҳақида бўлмағур гаплар айтишига жим қараб турди.

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 21.01.2017 14:01. Ўкилди: 6689 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.