Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта 4-1 Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

«Олтин покер» ва «Олтин тўп»нинг бошқа соҳиблари

Баҳо:
+0; -0

Ўтган мавсум якунида «Реал» билан Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, Евро-2016да Португалия термаси сардори сифатида чемпионликни қўлга киритган Криштиану Роналду мухлису мутахассислар тахминларини оқлаб, «Олтин тўп» совринига эга бўлди. Шу тариқа 31 ёшли юлдуз тўртинчи марта ушбу мукофотни ўзиники қилди. Хабарингиз бор, эндиликда Ballon d`Or ғолибларини аниқлаш жараёни ФИФА иштирокисиз ўтяпти.

2009 йилга қадар France Football нашри журналистлар ўртасида сўров ўтказиш орқали энг яхшиларни аниқлаб келаётганди. Шу вақтга қадар турли юлдузлар ушбу совринга эга бўлишган. Криштиану Роналду эса фаолиятидаги илк «Олтин тўп»ни 2008 йили «Манчестер Юнайтед»да ўйнаб юрган кезлари қўлга киритганди. Орадан 12 ой ўтгач, нуфузли мукофотни олиш ҳуқуқини азалий рақобатчиси Лионель Мессига бой берган.

2010 йили Халқаро футбол федерацияси ва France Football ўзаро келишувга кўра, «Олтин тўп» ва «ФИФАнинг йил ўйинчиси» совринларини бирлаштиришди. Шу тариқа юқори даражадаги мукофот таъсис этилди. Эндиликда йил қаҳрамонларини аниқлаш жараёнида нафақат журналистлар, балки футболдаги профессионаллар - миллий термалар бош мураббийлари ва сардорлари ҳам қатнаша бошлашди. Роналду-Месси «дуэл»ининг 2013 ва 2014 йиллардаги қарама-қаршилиги португалиялик юлдуз фойдасига ҳал бўлган. Аммо жорий мавсумдан эътиборан Франциянинг обрўли нашри ФИФА билан ҳамкорликни тўхтатди. Натижада томонлар аввалги форматга қайтишди: France Football журналистлар ўртасида сўров ўтказишда давом этади. Роналду ЕЧЛ ва Евро-2016да ғолиб чиққач, тенгсиз фаворит сифатида кўрилаётганди.

«Олтин тўп-2016»га даъвогар 30 футболчидан иборат рўйхат октябрь ойи охирларида эълон қилинганди. Унда Роналду ва албатта, Мессидан ташқари, дарвозабонлар Мануэль Нойер, Жанлуижи Буффон, Уго Льорис, Руй Патрисиу, ҳимоячилар Серхио Рамос, Пепе, Диего Годин, ярим ҳимоячилар Поль Погба, Андрес Иньеста, Лука Модрич, Тони Кросс, Кевин Де Брюйне, Коке, Артуро Видаль, Риёд Маҳрез, Димитри Пайе, ҳужумчилар Антуан Гризманн, Неймар, Луис Суарес, Гарет Бэйл, Златан Ибрагимович, Роберт Левандовс­ки, Томас Мюллер, Гонсало Игуаин, Пауло Дибала, Серхио Агуэро, Пьер-Эмерик Обамеянг ҳамда Жейми Вардининг номлари қайд этилганди.

Дарҳақиқат, ушбу пойга ғолибига айланиш борасида Португалия термаси сардорининг имкониятлари жуда юқори баҳоланаётганди. Ҳаттоки, Месси ва Гризманн ҳам ўз ғалабаларига ишонишмаган бўлса керак. Дарвоқе, айнан португалиялик, аргентиналик ва франциялик футболчилар 2016 йили «ФИФАнинг йил ўйинчиси» номига даъвогарлар учлигидан жой олишди. Бу мукофот ғолиби 2017 йилнинг 9 январь куни Цюрихда ўтказиладиган тақдирлаш маросимида аниқланади.

Давоми Interfutbol.uz сайтида.

Киритилган сана: 31.12.2016 10:17. Ўкилди: 7139 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.