Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Терма жамоа атрофидаги антиқа «мултьфильм»

Баҳо:
+0; -0

Мамлакатимиз бош жамоаси Эрон клубидан мағлубиятга учради.

Оддий йиғин доирасида ўтказилган назорат учрашувида қайд этилган ушбу натижага кўпчилик эътиборсиз қаради. Чунки муносабатлардан наф чиқмаслигини англаган аксарият мухлислар қалбида ҳафсаласизлик уруғи ниш урди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий янгиланишлар эса айнан ҳафсаласизликка қарши кураш байроғи сифатида ҳилпирамоқда. Жамият ҳаётининг ҳар бир жабҳасида, албатта, юксак ижобий ўзгаришлар юз бериши давр руҳида яққол аён бўлиб турибди.

Демак, эртами-кеч футболимизда ҳам жиддий ислоҳотлар амалга оширилиши аниқ. Шундай экан, терма жамоаларимиз ва миллий чемпионатимиздаги ҳар қайси ҳолатга муносабат билдиришда давом этамиз.

Очиғи, «Зоб-Оҳан» билан ташкилланган назорат учрашувида алоҳида яширин мақсад бордек туюлди. Акс ҳолда, мураббийлар штаби бундай назорат учрашувига эҳтиёж сезмасди.

Ёдингиздами, мураббийлар мухлислар томонидан кескин танқид остига олинган вақт таркибни янгилаш масаласи ҳам кун тартибидаги долзарб мавзу сифатида ўртага ташланганди.

Танқидлар суяк-суягидан ўтиб кетган штаб ўзининг ҳақлигини исботлашга шу йўсинда уринмоқда, чоғи. Гўёки ҳозир таркибни янгилаш бемаврид ва мухлисларнинг талаблари ноўрин. Бир қарашда, мазкур фикрни тасдиқлаш учун Туркияга асосан терма жамоа даражасида тўп суролмайдиган футболчилар олиб кетилди.

Владимир Козак, Суҳроб Бердиев, Саламат Қутибоев, Давронбек Умиров, Мурод Тошматов, Сардор Мирзаев, Эркин Бойдуллаев каби футболчиларнинг ўз клублари таркибида жон куйдириб ўйнашлари барчага маълум.

Бу борада улар ўз клублари мухлислари учун севимли бўлиб қолаверадилар ва ҳар қанча ҳурматга муносибдирлар. Бироқ терма жамоа - юксак минбар ва унга кўтарилишнинг ўзига яраша талаблари мавжуд.

Йиғин ташкиллаш жараёнида мураббийлар томонидан шу талаблар эътиборга олинмагандек. Ўтган ёз мавсумидаги йиғинда ҳам шу каби ҳолат кузатилганди. Ке­йинчалик жароҳатлар терма жамоамиз ўйинига салбий таъсир ўтказганида, Самвел Бабаян мағлубиятлар сабабини захирадаги бўшлиқ билан изоҳлаганди. Хўш, шу бўшлиққа ким айбдор? Нега шу вақтга қадар захира таркиби мақсадга мувофиқ шакллантирилмаганди?

Натижада хорижда ташкилланган ўқув-йиғин машғулотлари сўнгги саралаш босқичининг энг муҳим учрашувларида терма жамоамизга бирор наф келтирмади. Бошқача айтганда, саъй-ҳаракатлар ва сарф-харажатлар ҳавога учди. Энди шу ҳолат яна такрорланмасмикан? Фарқи шундаки, мураббийлар штаби бу сафар ўзини ҳақ, мухлислар талаби ноҳақ эканлигини исботламоқчи.

Ахир терма жамоамизнинг кучсиз таркибини қайсидир профессионал клуб билан куч синаштириш замирида қандай мақсадлар яширин? Наҳотки, мураббийлар штаби мухлисларга янгиланган таркибга ишониш ярамаслигини уқтиришни ўйлаган бўлса? Ҳолбуки, гап таркиб ёки унинг савиясида ҳам эмас, балки мураббийлар штабининг ўзида.

Таъкидлаш жоиз, шу таркиб билан ҳам «Зоб-Оҳан»ни мағлубиятга учратиш мумкин эди. Салбий натижанинг асосий сабаби - мураббийлар штаби Эрон клубини таслим қилиш йўлини тополмаганида. Ўзи маъқул ҳисоблаган захира таркиби билан рақибни енголмаган штаб танқидга лойиқ.

Қаранг, Йоахим Лёв захирачилар билан Конфедерациялар кубогини қўлга киритди. Демак, у мураббийликда омилкор, ғалаба қозонишни уддалайди...

Ўзи мураббийнинг вазифаси таркибдан нолиш ёки мағлубият сабабини тушунтириш эмас, аксинча, ишлаш ва изланишдан иборатдир.

Шу маънода айтсак, Туркия йиғинида Икром Алибоев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Достон Ҳамдамов ва Санжар Рашидов каби футболчиларга имкон берилганида, терма жамоамиз асосий таркибига кириш учун рақобат янада  кучаярди.

Имконлар кўпроқ таққосларда кўзга ташланади. Буни мураббий наинки маҳорат, балки қалб кўзи билан кўриши даркор. Қалб кўзи очиқ футболчидаги очилмаган имконларни ҳис қилиш сезгиси устун бўлмаган мураббийнинг катта муваффақиятларга эришиши қийин.

Афсусланарлиси,

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.07.2017 09:41. Ўкилди: 9229 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.