Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Неймар: «Мбаппе футбол тарихига киради»

Баҳо:
+0; -0

Декабрь ойи ўрталарида «Барселона» ҳимоячиси Жерард Пике The Players Tribune сайтида Pique+лойиҳасини тақдим этишини маълум қилганди.

Каталониялик футболчи шу орқали ўзига яқин бўлган футболчилар билан ин­тервью­лар тайёрлашни айтганди. У биринчи суҳбатини уюштиришга ҳам улгурди. Унинг меҳмони «ПСЖ»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар бўлди.

- Ишларинг яхшими, Неймар?

- Ҳаммаси ажойиб.

- Парижга мослашиб олдингми?

- Ҳа. Умуман бошқача ҳаёт. Лекин анча кўникдим.

- Бугун на Париж, на Барселона ҳақида гаплашамиз... Айтганча,  Коби Брайант билан тушган суратинг­ни кўрдим.

- Ҳа, яқинда учрашгандик. У афсона.

- Ўзинг баскетбол ўйнайсанми?

- Албатта. Жуда яхши ўйнайман.

- Бугун сен билан жаҳон чемпионати, хусусан, Россияда ўтадиган ЖЧ-2018 ҳақида гаплашамиз. Бразилиядаги мундиалдан сўнг ушбу мусобақани интиқлик билан кутаётган бўлсанг керак?

- Албатта, у ерда бўлишни жуда истайман. Охирги ЖЧ мен учун омадсиз кечганди. Лекин ҳаммаси ортда қолди. Олдинда янги турнир. Ўйлайманки, унда зафар қучиш учун кучимиз етади.

- Ҳа, мен ҳам олтин медалларни олишимизга умид қиляпман...

- Сен жаҳон кубогини олгансан, балки етар?!

- Бу ҳақиқат, эътирозга ўрин йўқ. Жаҳон чемпионатини ўйлаганингда нималар эсингга тушади? Масалан, менинг кўз олдимга 1994 йил келади. Унда Мауро Тассотти тирсаги билан Луис Энрикенинг юзига ургани, чорак финалда Испаниянинг Италияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергани, Лучонинг қонга бўялган оқ футболкаси кўз ўнгимдан кетмайди.

- Мен ҳам ЖЧ-1994ни эслайман. Тўғри, ўша пайтда 2 ёш бўлганману, алоҳида кадрлар ёдимда қолган. Бу биринчи хотира. Иккинчиси ЖЧ-2002. Ушбу мундиални тўлиқ томоша қилганман... Роналдо...

- Ва унинг соч турмаги!

- Ҳа, ажойиб эди. Айтганча, мен ҳам шундай турмак қилганман.

- Жиддийми?! Уни кўришни истардим! Ўшанда тушган суратинг борми?

- Ҳақиқатан ҳам Роналдодек соч қўйганман. Менда сурат йўқ. Лекин онамнинг альбомларида бўлса керак. Топаман.

- Бразилиялик ҳамма болалар шундай турмак қилишгандир?

- Барчамиз унга ўхшашни истардик.

- 2002 йили Бразилия ҳаммадан кучли бўлган. Роналдо эса ўзини кўрсатганди.

- Менимча, ўшанда энг қийин ўйин ярим финалда, Туркияга қарши кечган. Лекин терма жамоамиз якунда зафар қучган. Эътиборли томони, турнир олдидан Роналдо жароҳатидан эндигина фориғ бўлганди.

- Болалигингда қайси футболчи жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари билан сени ҳайрон қолдирган?

- Хаёлимга Ромарио ва Роналдо келади.

- Терма жамоага биринчи чақирув олганингда қаерда ва нима билан машғул эдинг?

ДАВОМИ

Киритилган сана: 18.01.2018 16:45. Ўкилди: 6607 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.