Кириш Регистрация

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Сусо: «Энфилд»да «МЮ»га қарши дебют ўйиним хотирамга муҳрланган»

Баҳо:
+0; -0

Женнаро Гаттузо ишончни оқлаб, «Милан»нинг «А» сериядаги аҳволини анча эпақага келтирди. «Россонери» ярим ҳимоячиси Сусо айни пайт энг фаол ўйинчилар қаторида.

La Gazzetta dello Sport нашри шуни инобатга олиб, футболчини махсус суҳбатга чорлади.

- Унутилмас ўйинларинг рейтингини тузиш зарурати туғилса, «Милан дербиси» (Сусо бу учрашувда 2та гол урди)ни қайси ўринга қўярдинг?

- Шубҳасиз, 1-ўринга. Зеро, ўша баҳс ҳаётимдаги энг унутилмаси бўлди. «Энфилд»да «МЮ»га қарши кечган ўйинда «Ливерпуль» сафида дебют қилганим ҳам хотирамга муҳрланган. Яна Италия суперкубоги учун баҳсда «Ювентус»ни енгганимиз муҳим ўрин тутиши тайин.

- Ўтган йилнинг августида «Интер» сени сотиб олишга урингани ҳақида кўп ёзилди. Шу масалага ҳам ойдинлик киритсанг...

- Чиндан ҳам, ёзда жамоадан таклиф олдим. Ўша вақт эндигина янги агент билан иш бошлагандим. «Милан» вакиллари ва агентимнинг «нерадзурри»га қандай жавоб беришганини билмайман. Муҳими, ўзим жамоада қолиб, шартнома муддатини узайтиришга заррача шубҳаланмагандим.

- Хўш, келажагинг ҳақида нима дея оласан?

- Қайтараман, шартномани узайтирмасдан кетишим мумкин эди, аммо бу ерда ҳаммаси жойида эканлиги сабаб қолишни маъқул кўрдим. Ҳа, замонавий футболда «Умрбод биргамиз» тушунчаси ўз аҳамиятини йўқотиб улгурди. Ҳозирги вазифам аниқ - жорий мавсумни юқори нотада тугатишим керак.

- Сенингча, «Милан дербиси»нинг ўзига хос томонлари нима?

- «Сан Сиро»нинг тўлиб-тошиши ва ўйиндан олдинги хореография. «Энфилд» ҳам чиройли стадион, аммо унда ҳеч қачон бундай хореографияни кўрмаганман. Умуман, бу ўйин бутун шаҳар диққат марказида туради.

Дейлик, шахсан мен оиламнинг барча аъзоларидан ташқари, яна 4 нафар дўстимга таклифнома бергандим. Шунга яраша «дубл»га эришдим. Демак, энди улар ҳар сафар дербини стадионда кузатишлари шарт.

- «Интер» вакили Милан Шкриньяр ўйиндан олдин очиқ гапирди: «Агар имкон берилса, «Милан» таркибидан Сусони олиб ташлардим». Қизиқ, сен «Интер»дан кимни «йўқотиш»ни хоҳлардинг?

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 24.03.2018 09:48. Ўкилди: 8762 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.