Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Вадим АБРАМОВ: «Терма жамоамизда ортга йўл қолмади, ҳисоб»

Баҳо:
+0; -0

Бугун ўзгача кун. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинда Қатарга қарши майдонга тушади. Учрашувнинг аҳамияти ҳақида ортиқча гапириш шарт эмас. Фақат шуниси аниқки, биз ўз вақтида бу рақибни енгганмиз. Футболга қизиққан ҳар бир мухлис биладики, термамизга Вадим Абрамов устозлик қилган пайтдаги ютуқ эсда қоларли бўлганди. Абрамов эса табиийки, бу рақибни жуда яхши биладиган мураббий. Биз шу омилни назарда тутиб, Вадим Абрамов билан терма жамоамиз ва олдинда кутиб турган ўйинлар мавзусида бафуржа суҳбатлашдик. Фикримизча, бу мутахассиснинг фикрлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

СУРИЯ

-  Вадим Карленович, Ўзбекистон терма жамоасининг Сурияга қарши ўтказган ўйинини томоша қилдингизми? Таассуротлар қандай?

 - Тўғрисини айтсам, анчадан буён терма жамоа ўйинларини кўриш имкониятига эга бўла олмаётган эдим, аммо бу сафар томоша қилдим. Гуруҳдаги икки баҳс: Сурия-Ўзбекистон ва Қатар-Эрон учрашувларини оддий мухлис сифатида кузатиб бордим. Афсуски, терма жамоамиз иштирокидаги ўйиндан кўра, Қатарда бўлиб ўтган учрашув анча қизиқарли кечгандек туюлди. Эрон ҳам, Қатар ҳам анча чиройли ўйин намойиш қилишди. Биз учун ёмон томони - яқин келажакда Ўзбекистон терма жамоасини бу рақибларнинг ҳар иккисига қарши кечадиган ўйин кутиб турибди. Йигитларимизга осон бўлмаслиги турган гап.

- Сизнингча, терма жамоамиз ниманинг ҳисобига Суриядан мағлуб бўлди?

- Бу борада ҳеч қандай янги гап айта олмайман. Аммо оддий бир мухлис сифатида гапирсам, ўйин менга ёқмади. Зерикарли футбол томоша қилдик десам ҳам, янглишмаган бўламан. Бизникилар стандартдан битта вазият ярата олишди, бироқ бундан унумли фойдалана олишмади. Сурияда эса учта вазият кўрдик, шулардан биттаси голга олиб келди. Қолган вақтда учрашув шиддати у қадар юқори бўлмади.

- Ўйиндан кейин терма жамоа мутасаддилари мағлубиятга сифатсиз майдон ва ноқулай об-ҳаво сабаб бўлганини айтишди. Бироқ беллашув айнан шундай шароитда кечиши ҳаммамизга аввалдан маълум эди. Мураббий сифатида айтингчи, наҳотки шунга яраша тайёргарлик кўришнинг имкони бўлмаса?!

- Эътирозингиз ўринли, дарҳақиқат, қониқарсиз майдондаги ўйинга ҳам тайёрланса бўлади. Бунинг учун анъанавий услубдан воз кечиб, бошқачароқ ўйин намойиш қилиш лозим. Дейлик, бундай ҳолатда тўпни узоқ масофага ошириб, Сергеевнинг иккинчи қаватдаги устунлигидан фойдаланиш мумкин эди. Эҳтимол, шунда у тўп учун курашиб, бирорта вазият яратармиди?.. Имкон қадар дарвоза томон зарбаларни ҳам кўпайтириш ҳам зарар қилмасди. Ҳарқалай, футболчилар оғир майдонда ўзини қийнаб, бемақсад у ёқдан-бу ёққа югурганидан кўра, шуниси маъқулроқ.

ҚАТАР

- Қатар ҳақида гап кетаркан, истаймиз-йўқми, 2011 йилги Осиё Кубогининг очилиш ўйини ёдга тушади. Ўша Қатар термаси билан бугунгиси ўртасида қандай фарқ бор?

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.03.2017 09:28. Ўкилди: 7871 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:57. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ABDIMUROT
Сана: 29.03.2017 18:36. ABDIMUROTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.