Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

ЕЧЛ: фаворитни аниқланг

Баҳо:
+0; -0

Футбол оламида клублар ўртасидаги энг нуфузли ва сердаромад турнир - Европа ЧЛнинг илк «плей-офф» раундига қуръа ташлангач, Soccer.ru сайти ижодкорлари дарҳол жуфтликларда қайси жамоа фаворит эканлигини тахмин қилишга тушишди. Улар бу жараёнда кўплаб жиҳатларни эътиборга олишди.

МАНЧЕСТЕР СИТИ»  - «МОНАКО»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 12 - 37.

Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 524 млн. евро - 177 млн. евро.

Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: охирги мавсум ярим финалчиси - ўйнамаган.

Клубларнинг етакчи футболчилари: Агуэро, де Брюйне, Гюндоган, Давид Сильва, Отаменди - Фалькао, Фа-биньо, Сидибе, Лемар, Бруно Сильва, Глик.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: қисқа «пас» билан ўйнаш, қарши ҳужум, қанотлар орқали юриш, футболчилар маҳорати - самарадорлик, қанотлар орқали ҳужум, серҳаракат ҳужумчилар, хавфли вазиятлар яратишда қийналмаслик.

Умумий ҳисоб: 4:0 - «Манчестер Сити» фойдасига.

«Шаҳарликлар» барча жиҳатларда муайян устунликка эгалар. «Монако» гарчи УЕФА клублар рейтингининг анча пастки қисмида бўлсада, ўйин савияси бўйича кучли жамоалар қаторига киради. Леонарду Жардимнинг ўз усули бор, «Монако» унинг қўл остида ҳимоявий «қути»дан ҳужумкор машинага айланди. Радамель Фалькао айни пайт ёш шериклари билан ҳар қандай рақибга қийинчилик туғдиришга қодир. Шундай экан, «Манчестер Сити»нинг талтайиб кетишига асос йўқ. Ахир у «ПСЖ»нинг инглизча варианти. Яъни клуб учун АПЛда яна бир марта биринчи бўлишдан кўра, ЧЛда ўйнаш ва лоақал финалга чиқиб, араб шайхларини хурсанд этиш муҳимроқ саналади. Хосеп Гвардиола ихтиёрида қийин ўйинларда ўз сўзини айтадиган ва ҳимоядаги муаммоларни билинтирмайдиган Лионель Месси йўқ. Бироқ унинг мавсум стартида «Барселона»дан учралган мағлубиятга қандай жавоб берганини эсда тутиш керак. Ҳа, «шаҳарликлар» анча кучли кўринмоқдалар.

Тахмин: «Манчестер Сити» кейинги босқичга ўтади. Тўғри, «Монако» ҳам яхши, бироқ француз клуби ўзининг энг юқори чўққисига чиқиб улгурди. Гвардиолада эса ўйинни янада кучайтириш имконияти бор.

«РЕАЛ» - «НАПОЛИ»

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 1 - 15.

Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 776 млн. евро - 319 млн. евро.

Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: охирги 3та мавсумда 2та ғалаба - охирги мавсумда ЕЛ «плей-офф» раундларида ўйнади.

Клубларнинг етакчи футболчилари: Модрич, Кроос, Рамос, Каземиро, Бэйл, Роналду, Марсело - Мертенс, Ғу-лом, Гамшик, Кальехон, Кулибали, Инсинье.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: ғалабага нисбатан кучли ирода, индивидуал маҳорат, эффектли ҳужум, қарши ҳужум, футболчилар савияси ҳисобига вазиятлар яратиш, стандарт ҳолатлар - қанотлар орқали ҳужум, позицион ҳимоя, узоқ масофадан бериладиган зарба, қисқа ва ўртача «пас» билан ўйнаш, марказ бўйлаб юриш, тактик ҳийла.

Умумий ҳисоб: 4:0 - «Реал» фойдасига.

«Наполи» учун тенг рақиблар - «Бенфика», Киев «Динамо»си ва «Бешиктош» жой олган гуруҳда ғалаба қозониш кўп нарсани англатади. Итальян жамоаси ЧЛ «плей-офф» раундлари ўйинлари учун зарур уюшқоқликни кўрсата олди. Маурисио Сарри бундай даражада илк марта ишлаяпти, лекин Неаполь катта ўйинларга тайёр. Хуллас, Чемпионлар кубогининг икки карра ғолиби - хавфли рақиб. «Реал» эса ҳозирдан яна бир финал орзусида яшамоқда ва баҳорда «Вольфсбург» майдонида кузатилган хатоликни қайтармасликка уриниши тайин. Бироқ ЧЛ тарихида бирор жамоа ҳали кетма-кет 2 марта зафар қучмаганини инобатга олсак, «Мадрид»ни олдинда мураккаб тўсиқлар кутиб турибди. Ҳа, Зайниддин Зидан жамоаси айни пайт ажойиб ҳолатда, мағлубиятсиз серия бўйича бежиз рекорд ўрнатмади. Хуллас, ушбу жуфтликда «Реал»нинг фаворит эканлигига шубҳа йўқ.

Тахмин: «Реал» ғалаба қозонади, аммо «Наполи»дан ҳар қандай «сюрприз» кутиш мумкин. Айниқса, Неаполдаги баҳсда.

«БЕНФИКА»  - «БОРУССИЯ» Д.

Клубларнинг УЕФА рейтингидаги ўрни: 8 -7

Клублар таркибининг умумий баҳоси (transfermarkt.de портали маълумоти бўйича): 202 млн. евро - 351 млн. евро.

Клубларнинг ЧЛ «плей-офф» раундидаги тажрибаси: чорак финал - ўйнамаган, баҳорда ЕЛ ярим финалига чиқди.

Клубларнинг етакчи футболчилари: Сальвио, Черви, Гримальдо, Луизао - Обамеянг, Вайгль, Дембеле, Сократис, Ройс.

Клубларнинг ўйин бобидаги устун тарафлари: эффектли ҳужум, қарши ҳужум, позицион юриш, вазиятлар яратишдаги енгил ҳаракат - тўп назорати, тартибли узатма, самарали ҳужум, қанотлар орқали ўйнаш, тўп билан тезкор ишлаш.

Умумий ҳисоб: 3:1 - «Боруссия» фойдасига.

УЕФА рейтинги бўйича гапирсак, бу жамоалар кучи тенг 7-8-ўринлар уларга тегишли. Лекин тушунарлики, «Бенфика» бир қарашда, жуфтлик аутсайдеридек кўринади, гарчи ўйин даражаси чакки бўлмасада.

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 14.02.2017 09:20. Ўкилди: 6423 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.