Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Муҳаммад Салоҳ: «Челси» ҳақида гапирадиган гапим йўқ»

Баҳо:
+0; -0

Миср миллий жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль» сафига қўшилгунга қадар ҳам Англияда тўп сурганди.

Бироқ «Челси» асосий таркибидан муқим жой ололмаганидан кейин Италияга йўл олганди. Мана, Юрген Клопп бошқарувидаги «қизиллар» араб футболчисини 42 млн. эвазига АПЛга қайтаришди.

«Ливерпул»нинг янги вакили яқинда Sky Sportsга берган интервьюсида иккинчи уринишда туманли ўлка футболини забт этишга шайланганини яширмади.

***

«Ливерпуль» айни кўнглимдаги жамоа. Мана, чинакам буюк клуб футболчисига айландим ва орзуларим ниҳоят, ушалди. Таклиф олгач, бу хусусда узоқ ўйламаганим сабаби ҳам шу. 

Балки ишонмассиз, аммо бу ҳақиқат: бутун болалигим давомида PlayStationда айнан шу жамоани танлардим. Энди жамоа либосида майдонга тушиш имконига эгаман. Бу ҳар кимга ҳам насиб этавермайдиган бахт.

***

- Айниқса, Стивен Жеррард, Сами Хююпя ва Жейми Каррагер ҳаракатларини мароқ билан кузатардим. Ҳамон ўша таркиб ўйинларини яхши эслайман. Хуллас, жамоа ўта ёрқин футбол намойиш қиларди. Ўшанда атиги 7 ёшли болакай эдим, шунга қарамай, футболдан чинакамига лаззатланганман.

***

- Рим клубидан кетишим сабаби битта - шунчаки, ўсишда давом этишни истадим. Биламанки, Ливерпулда футболнинг бир бўлаги ҳукмрон. Мухлислар ҳам жуда эҳтиросли. Бу ҳаттоки, ўртоқлик ўйинларида ҳам сезилиб туради. Табиийки, жамоага имкон қадар ёрдам беришни истайман. Умид қиламанки, бу ерда кўплаб совринлар соҳибига айланаман.

***

- «Челси»даги фаолиятим хусусида аниқ фикр билдиришим қийин. Умуман, доимо қалбан Англияга қайтишни хоҳладим.

ДАВОМИ

Давомини телеграм орқали ўқиш

Киритилган сана: 02.09.2017 10:52. Ўкилди: 5587 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.