Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Садио Мане: «Янада кучлироқ ўйнамоқчиман»

Баҳо:
+0; -0

«Ливерпул»нинг сенегаллик ҳужумчиси Садио Мане Daily Mail нашрига берган интервьюсида болалигини ёдга олди.

Мане «Ливерпул»нинг Мелвуддаги машғулот базасида энг ёқимтой футболчилардандир. У барча билан чиқишиб кетаверади. Айрим футболчилар АПЛдаги ўйинларидан сўнг юлдузлик касалига чалинишади. Мане эса ундайлардан эмас.

Кўпчиликнинг фикрича, унинг «Ливерпул»га келишига жамоа устози Юрген Клопп сабабчи экан. Айтиш жоиз, Клопп ҳам сэр Алекс Фергюсон сингари футболчиларни нафақат футболдаги жиҳатлари, балки характерларига қараб ҳам харид қилади. Манени эса бу борада топилма десак бўлаверади.

У Сенегал жанубидаги Бамбали қишлоғида вояга етган. Унинг отаси маҳаллий масжидда имом бўлган. Айтишларича, яқинда Мане ўша масжидни таъмирлаб берган. Умуман олганда, кўплаб африкалик футболчилар ўзлари ўсиб-улғайган ҳудудлар учун пулни аяшмайди.

- Ҳеч қачон алкоголга ружу қўймайман. Ҳозирги кунда ислом амалларини бажараман ва кунига беш маҳал намозимни ўқийман.

Сенегалнинг 90 фоиз аҳолиси- мусулмонлар. Қолган 10 фоизи эса христианлар. Аммо халқимиз ҳамиша дўстликда яшаб келган. Мисол учун, болаликдаги энг яқин дўстим Люк христиан бўлган.

Дин ва менинг футболга бўлган иштиёқим ўртасида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаган. Ота-онам менга тўғри тарбия беришган. Улар профессионал футболчи бўлганимдан ҳамиша фахрланиб келишади. Ҳозир ҳам қишлоғимизда истиқомат қилишади. Лекин менинг Дакарда уйим бор. Агар исташса - Дакардаги уйимда бемалол яшайверишади,-дейди Мане. Бугунги даражасига чиқиши унинг учун осон бўлмаган. Агар харитага қарасангиз, Бамбалини Гамбия Сенегалнинг асосий қисмидан ажратиб қўйган. Шунга бўлса керак, ушбу минтақа одамлари ўзларини бошқачароқ тутишади.

Бир пайтлари Мане амакисига қачонлардир Франциянинг машҳур клубларидан бирида ўйнашини айтганда, амакиси кулганди. Чунки у жиянининг Сенегалнинг бу бурчагидан Францияга бора олишига ишонмаган. Чунки Бамбали мамлакатнинг футбол маркази ҳисобланган Дакардан анча узоқда жойлашган.

- Унга ишонмагандим. Лекин у ўзига ишонди. У бу гапларни менга ҳар доим айтарди,-дейди футболчининг амакиси.

Ҳа кўриб турганингиздек, Мане нафақат Францияда, балки жаҳоннинг энг кучли ҳисобланган лигаси - АПЛда тўп сурмоқда. Эътиборли томони, «Ливерпуль» унинг трансфери учун 34 миллион фунт сарфлади. Шу тариқа, Мане Африканинг энг қиммат футболчиларидан бирига айланди.

Давоми Interfutbol.uz сайтида.

Киритилган сана: 02.01.2017 15:24. Ўкилди: 7280 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.