Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Виталий Денисов: Чемпионлик ҳақида гапиришга эрта

Баҳо:
+0; -0

Москванинг «Локомотив» клуби янги видеороликнинг ёпиқ намойишини ўтказди. Унда «темирйўлчилар»нинг Россиядаги сўнгги чемпионлиги қайд этилган мавсум - 2004 йилдан кейин туғилган ишқибозлар ҳақида сўз боради.

«Бу йил жамоамиз 95 йиллигини нишонламоқда ва муҳим санани муносиб тарзда нишонлаб, аудиторияни кенгайтириш ҳақида ўйладик, - дейди клуб президенти Илья Геркус. - Мана, ҳамманинг диққатини тортиш учун биринчи ўринга чиқишни уддаладик.

Ўйинларимизни томоша қилгани кўплаб оилалар, йигит ва қизларнинг ташриф буюраётгани қувонарли, албатта. Ўз навбатида, болакайларга ҳам эътибор қаратяпмиз: кичик ёшданоқ клубга ишқибозлик қилиш муҳим».

Роликнинг ёпиқ намойишига «Локомотив»нинг 7 нафар футболчиси ҳам ташриф буюрди. «Спорт-экспресс» нашри фурсатдан фойдаланиб, ушбу ўйинчилардан бири, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.

«СЁМИН - АСГАРД ҲУКМДОРИ!»

Денисов кино ихлосманди сифатида «Адолат лигаси» фильмида Супермен ролини ижро этган актёр Генри Кевиллнинг мўйлови туфайли юзага келган тортишув ҳақида сўз юритди. Ҳозирча Виталий бу фильмни кўрганича йўқ, аммо бошқа бир суперқаҳрамон (ўзининг «эгизаги») тўғрисидаги янги блокбастерни ўтказиб юбориши мумкин эмасди.

- «Тор» фильмини кўргани бордим, албатта. Премьерага чақиришмаганидан эса, рости, ажабландим! - дейди Денисов юзида табассум билан. - «Марвел» студиясига тегишли персонажларнинг (комикслар асосида суратга олинган «Ўргимчак одам», «Темир одам», «Тор» ва шу каби бошқа киноасарлар қаҳрамонлари) барини ёқтираман. «Рагнарек» ҳам менга жуда маъқул келди. Ҳа, Асгарднинг (фильм жараёнлари қайд этиладиган тўқима олам) вайрон этилгани ачинарли. Янги қаҳрамонларнинг пайдо бўлгани эса айни муддао. Комикслар орқали Тор ва Локининг синглиси борлигини билардим, аммо уни экранда илк бор кўрдим. Қолаверса, мутойибага бой саҳналар кўпайибди - истеҳзо ва пичингларсиз, фақат қувноқлик. Баъзи ҳолатларда янги «Тор»даги юмор ўринли ишлатилган, айримларида эса ошириб юборилган. Умуман олганда эса, фильм жуда яхши чиққан. Маслаҳатим: киноман ва блогерларнинг қандай фикр билдираётганига эътибор қаратишмасин. Ўзимга қолса, бу фильмни икки ёки уч марта қайта кўришга тайёрман.

- Тор ўзгарибдими?

- Ҳа, соч турмагини қисқартирибди. Режаларимда ундан намуна олиш ҳам йўқ эмас! Саша Коломейцев ҳам бу борада ўз тавсиясини беришга улгурди: «Сен эски Торлигингча қолибсан, энди сочингни кестиришингга тўғри келади!».

- Сиз Тор бўлсангиз, у ҳолда Юрий Сёминни «Марвел» оламининг қайси персонажига ўхшатасиз?

- Катта эҳтимол билан у Асгард ҳукмдори - Один!

«ФАРФАНДА ФУТБОЛ ЎЙНАШ ИШТИЁҚИ КАТТА»

- Сёминнинг сири нимада? 70 ёшда бўлишига қарамай, ҳамон биринчи ўринда бормоқда.

- Агар бошқа мураббийлар сирдан воқиф бўлишганида, ундан ибрат олишарди! Ўйлашимча, ҳамма гап жамоа билан тўғри муносабатни йўлга қўйишда. Қолаверса, тажриба ҳам катта роль ўйнайди. Сёмин бугунги кунда Россиядаги энг кекса мураббийлардан бири. Ундан фақат Гаджиев катта бўлса керак. Шунингдек, у жуда ҳис-ҳаяжонга берилувчан. Жоиз топса, ҳамманинг таъзирини беришга тайёр туради. Хабаровскда ҳам бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин эди.

- Ўтказиб юборилган гол учун танбеҳ олгандирсиз?

ДАВОМИ

Киритилган сана: 19.12.2017 19:14. Ўкилди: 4318 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.