Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

«Лестер» биз учун ўрнак

Баҳо:
+0; -0

Чехиянинг «Фестав Злин» клуби «Лестер» йўлидан бормоқда. 2015 йили элитага кўтарилган клуб 2016 йилда кучлилар сафида қолди, эндиги мақсад - чемпионлик.

Июнь тонгларидан бирида «Злин» бош мураббийи Богумил Паникни клуб офисига таклиф этишди. Клуб соҳиби Зденек Червенка мураббийдан ўтган мавсумнинг тўлиқ ҳисоботни талаб қилганди. Тўрт қаватли кўримсиз бинога бир қучоқ ҳужжатларни қўлтиқлаган қолда кириб кетган Паник у ердан кўтаринки кайфиятда чиқди. Энг қизиғи, бутун баҳор давомида ҳеч ким Паникни бундай мамнун ҳолда кўрмаганди.

Эҳ, баҳор футболи, баҳор футболи! У Паникнинг кўнглидан қолган: икки мавсумдан буён «Злин» февраль-март ойларига қадар бинойидек тўп суриб, ҳал қилувчи паллада ҳаммасини бой беради. 2015 йил баҳорда Богумил юқори дивизионга кўтарилиш учун жамоани 2-ўринга олиб чиқди. Бироқ жамоа муваффақиятни қўлда сақлаб қололмади, етакчи «Сигма»га ҳам, аутсайдер «Зноймо»га ҳам очколар улашаверди. Сўнги тур арафасида, 4-ўринни банд этиб турган шогирдларини мураббий «уйғота» олди - «Злин» Тршинце жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, базўр 3-поғонага жойлашди. Йўлланма эса «Варнсдорф»га насиб этди. Бироқ июнь ойида бу жамоанинг элитада тўп сурмаслиги эълон қилинди. Чунки «Варнсдорф»нинг 2000 кишига мўлжалланган «Котлина» стадиони олий лига талабларига жавоб беролмасди. Шаҳар маъмурияти эса стадионни кенгайтиришга маблағ ажратмади. Оқибатда йўлланма «Злин»га берилди. Богумил Паникка табассум ҳадя этган нарса - шу эди.

Орадан бир неча дақиқа ўтгач, йўлакда Зденек Червенка пайдо бўлди. Президентнинг кайфияти ҳам аъло даражада эди. У яна бир мавсум сабр қилиб Паникни жамоада қолдирди. Элитадаги мавсумни «Злин» муваффақиятли бошлади, сермазмун ва ишончли ғалабалар учун Богумил ва унинг шогирдлари эл оғзига тушишди. Кутилмаганда жамоа омадсизлик кўчасига кириб қолди -  қаторасига 5та учрашувда бирорта ҳам гол уролмай, майдонни бош эгиб тарк этишди. Мураббийнинг асабийлашган ҳолда амалга оширган ўзгартиришлари иш бермади. Шу тариқа февраль ойидан буён ғалаба нималигини унутган «Злин» кузда жамғарган очколар ҳисобига мавсумни 13-поғонада якунлади. Янги мураббийнинг саъй-ҳаракати аста-секинлик билан бўлса-да, самара бера бошлади. Паник - айрим футболчилар сингари универсал мутахассислар тоифасидан. «Злин»да у бир неча функцияларни ўз зиммасига олган - шогирд­ларига устозлик қилади, ўйинларни таҳлил этади. Жамоа майдонга тушмайдиган кунлари эса рақиб стадионларига ташриф буюриб, уларнинг ўйин услубини зимдан ўрганади. Шу тариқа ўзаро учрашувга қадар ўз шогирдлари учун бевосита стадионда ёзилган 2-3та «конспект»ларни тайёрлаб қўяди. Шогирдлари рақиблар ўйинларини телевизор орқали, мураббийнинг изоҳларисиз томоша қилишларидан хабар топган Богумил ўша куниёқ раҳбариятдан улкан экран ва проектор талаб қилганди. Тактика ва таҳлилнинг чинакам шайдоси бўлган мутахассис руҳшунослик иқтидоридан ҳам бенасиб эмас. Оломоуц университетига ўқишга кирган чоғида у айнан педагогика-архитектура факультетини танлади. Ижодкор мураббий учун бу ўта муҳим хусусият эканлигини яхши биларди: «Мураббийлик соҳаси индивидуал ёндашув билан боғлиқ. Ҳар қандай ўйинчи - алоҳида бир шахс. Жамоа эса ана шу шахслардан ташкил топади. Унинг қандай ишлаши, нафас олиши ўйинчилардаги ҳамжиҳатликка боғлиқ». Мавсум арафасида «Злин»нинг ғалабаси 900га 1 кўринишида белгиланганди. Албатта, бу «Лестер»нинг 500х1 коэффициентига нисбатан анча юқори. Элитадаги ўрнини аранг сақлаб қолган дебютантнинг шоҳсупага кўтарила олишига кўпчилик ишонмаслиги олдиндан маълум эди. Паник эса ана шу эртакнамо орзуни рўёбга чиқариш учун астойдил бел боғлади. Аввало муносиб ёрдамчига эга бўлишни мақсад қилиб, эски қардони - Жованни Трапаттони даврида «Ювентус»да тўп сурган Зденек Григерани излаб топди.

Давоми Interfutbol.uz сайтида.

Киритилган сана: 02.01.2017 15:25. Ўкилди: 7660 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.