Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Роберт Левандовски: «Бавария» ғалабаси муҳимроқ»

Баҳо:
+0; -0

«Бавария» шарафини ҳимоя қилаётган Роберт Левандовски жамоанинг асосий юлдузига айланиб улгурган. Польшалик футболчи ўз голлари билан мухлисларини хурсанд қилмоқда.

Яқинда Левандовски Sport Bild нашрига интервью берди. Қуйида ана шу суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- Бугунги кунда жаҳоннинг энг машҳур клуби ҳисобланган Мадриднинг «Реал»и билан кечадиган иккита ўйиндан нималар кут­япсиз?

- Нима учун «Реал» энг машҳур? Жамоамиз таркибида ҳам жаҳон даражасидаги юлдузлар мадридликларникидан кам эмас. Умуман, бу ҳолат ўйиннинг янада қизиқарлироқ бўлишини таъминлайди.

Клубдагилар 2014 йилги натижани унутишмаган. Ўшанда ўз майдонимизда 0:1, сафарда эса 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганмиз. Ушбу натижалар ҳам бу гал янада кучлироқ ҳаракат қилишимизни таъминлайди. Албатта, «Реал»га қарши кечадиган баҳсга алоҳида тайёргарлик кўряпмиз ва унда ўзимизнинг энг яхши футболимизни намойиш қилмоқчимиз.

- «Реал»дан бўлган таклифга қарамай, сиз «Бавария» билан янги шартнома имзоладингиз. Бу билан Карл-Хайнц Румменигге ҳозирги «Бавария» ўз таркибида энг юқори савияли футболчиларни олиб қолишга қодирлигини исботлади...

- «Бавария»да футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бу ерда ўсишингиз, юқори натижаларни қайд этишингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, шароитлар ўша «Реал»никидан кам эмас. Шунингдек, «Бавария» - мен юқори натижаларни қайд этишни истайдиган клуб. Мисол учун, жорий мавсумда ўзимиз иштирок этаётган барча турнирларда ғолиб чиқиш имкониятига эгамиз.

- Айни пайт колекциянгизда хал­қаро турнир кубоги йўқ...

- Балки шунинг учун ҳам Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни жуда истаётгандирман. Бу мақсадга эришиш учун қўлимдан келганини қиламан. Жорий мавсум устунликка эгамиз. Чунки ҳал қилувчи ўйинлар олдидан барча футболчиларимиз соғ- саломат ва яхши формада.

- Sport Bild ўқувчилари энг яхши футболчини аниқлашда сизни Криштиану Роналду, Лео Месси ва Неймардан юқорига қўйишди...

- Албатта, бу ёқимли. Мухлислар нафақат голларимни, балки жамоа учун меҳнат қилаётганимни ҳам қадрлашади.

- «Олтин тўп»ни қўлга киритишни истайсизми?

- Энг аввало, жамоавий ўйин ҳисобланган футбол аъзосиман. Шу боис ҳам мен учун «Бавария»нинг ғалабалари муҳимроқ. Лекин индивидуал рейтинглар ва мукофотлар мени қизиқтирмайди, десам алдаган бўламан. Албатта, мендан «Олтин тўп»ни олишни истайсанми, деб сўрашса, шубҳасиз, хоҳлайман, деб жавоб бераман. Бунинг устига: агар Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонсак, «Олтин тўп»ни олиш имкониятларим ошади. Демак, индивидуал мукофотни қўлга киритишда жамоавий ютуқнинг аҳамияти катта.

- Хосеп Гвардиола қўл остида жамоангиз қаторасига уч марта ЕЧЛ ярим финалидан чиқиб кетди. У кетгач нима ўзгарди?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 04.04.2017 18:03. Ўкилди: 6259 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.