Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Темурхўжа Абдуҳолиқов: Легионернинг иши қийин

Баҳо:
+0; -0

Хабарингиз бор, айни пайт Қатар юлдузлар лигасида 4 нафар футболчимиз тўп суришмоқда. Улардан бири Темурхўжа Абдухолиқовдир. Бу квартетни Сардор Рашидов, Санжар Турсунов ва Санжар Шоаҳмедовлар тўлдиришган. 22та гол уриб, Ўзбекистон чемпионати-2016 тўпурарлигини қўлга киритган Абдухолиқов «Ал-Сайлия» билан 1,5 йиллик шартнома имзолаганди.

Ўтган қисқа фурсат ичида ҳужумчимиз легионер номини оқлай бошлади. У чемпионат баҳсларида рақиблар дарвозасини бирин-кетин ишғол қилмоқда. Ўз навбатида, миллий жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян Темурхўжани Сурия ва Қатарга қарши ўтказиладиган ўйинлар учун таклиф қилди.

«Локомотив»нинг собиқ форварди терманинг январь ойидаги йиғинига ҳам чақирилган, лекин маълум сабабларга кўра, Абдухолиқов келмаганди. Ниҳоят, тўпурар футболчимиз ФИФА кунлари сабаб юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, Тошкентга қайтди ва миллий жамоа йиғинига қўшилди. Абдухолиқов ўтган йили газетамиз томонидан «Йилнинг энг фойдали футболчиси» номинациясида ғолиб, деб топилганди. Яқинда ана шу мукофотни ўз эгасига топшириш баҳонасида Темурхўжани суҳбатга тортдик.

- Темурхўжа, янги чемпионат, янги муҳитга мослашиш жараёни ортда қолдими?

- Шундай бўлди, деб умид қиламан. Лекин очиғини айтаман, Қатар чемпионатига мослашиш жараёни бироз қийин кечди. Чунки «Ал-Сайлия»га ўтишимдан олдин икки ойдан ошиқроқ вақт мобайнида расмий ўйинларда майдонга тушмагандим. Айнан шу жиҳат салбий таъсир кўрсатмасмикан, деган ҳадик ҳам йўқ эмасди. Шукрки, спорт формам, жисмоний ҳолатим панд бермади. Голлар ура бошладим.

- Бу жараёнда жамоадошларингиз ва мураббийнинг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим ҳисобланади. Ушбу масалада муаммо бўлмадими?

- Мураббийлар бизнинг жамоа сафига қандай ҳолатда қўшилганимиздан хабардор эдилар. Қатар чемпионатида мавсум экваторига етиб келганди. Шуни инобатга олиб ҳам улар бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашди. Унча-бунча хатоларимизга кўз юмишди.

- Легионер сифатида бундан аввал Хорватия чемпионатида ҳам ўйнагансиз. Европа ва Осиё футболи ўртасидаги тафовут қанчалик сезиляпти?

- Энг асосийси, клублардаги профессионал ёндашув турлича. Бош-қа томондан унчалик катта фарқ сезилмайди.

- Тил масаласида қийналмаяпсизми?

- Йўқ, асосан инглизчада суҳбатлашилади. Бу борада муаммо йўқ.

- Демак, хорижий тилни ўрганганингиз қўл келяпти, шундайми?

- Инглизчани юз фоиз биламан, деёлмайман. Лекин фикримни тушунтириб бераман. Ўз ўрнида, мураббийнинг кўрсатмаларини ҳам англаб оляпман. Албатта, футболнинг тили ҳамма ерда бир хил. Яъни терминлар деярли барча жойда бир хил янграйди.

- Қатар клубларида асосан хорижлик мураббийлар ишлашади. Бу ҳолат машғулотларда ҳам акс этяптими?

- Охирги клубим «Локомотив» билан таққослаганда катта ўзгариш йўқ. Ҳозир замонавий технологиялар кучайиб кетган. Осиё жамоаларида ҳам Европа футболи тажрибаси асосида машғулотлар ташкил этиляпти.

- Қатарда рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилишга эришдингиз. Айтинг-чи, Ўзбекистон чемпио-натида гол уриш нисбатан осонроқ эканми ёки юлдузлар лигасида?

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 23.03.2017 09:52. Ўкилди: 7245 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.