Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Жаъфар ИРИСМЕТОВ: «Норхонов жамоадан кетмаган»

Баҳо:
+0; -0

Ўтган йили олий лигадаги ўрнини сақлаб қолган Тошкентнинг «Обод» клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Аниқроғи, Рауф Инилеев шогирдлари машғулотларни ўз базаларида олиб боришмоқда. Таъкидлаш лозим, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Жамоа йиғин доирасида «Махтаарал» (Қозоғистон, 3:2), «Пахтакор» (0:2), «Бухоро» (0:2), «Сўғдиёна» (4:2) клубларига қарши назорат ўйинлари ўтказди. Клубга боғлиқ энг муҳим янгиликлардан бири шуки, ўтган йили «Обод»нинг олий лигада қолишига катта ҳисса қўшган жамоанинг собиқ бош мураббийи Жаъфар Ирисметов бундан буён селекционер-мураббий сифатида фаолият юритади. «Сўғдиёна»га қарши ўртоқлик учрашуви якунлангач, биз Ирисметовдан интервью олдик.

- Жаъфар ака, ўтган йили бош мураббий сифатида ҳаракат қилиб, жамоанинг олий лигада қолишига ҳисса қўшгандингиз. Бу йил эса вазият ўзгарди. Буни қандай қабул қилдингиз?

- Футболда янгиланишлар, кутилмаган ҳолатлар учраб туради. Шу боис, клубда рўй берган ўзгаришларни одатий ҳол сифатида қабул қилдим. Бу - футбол, унда доим ҳам сиз ўйлаган нарсалар амалга ошавермас экан. Қисқаси, вазиятга жиддий эътибор қаратмадим.

- Сир бўлмаса, ҳозир «Обод»да қайси лавозимда ишлаяпсиз?

- Маслаҳатчи-мураббий ва селекция жараёнига масъул мутахассис сифатида фаолият юритяпман ва жамоамизга мос келадиган футболчиларни кузатяпман.

- Тажрибали мутахасис Рауф Инилеевнинг «Обод» жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига муносабатингиз қандай?

- Рауф Талгатовичга ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Чунки, бу мутахассисни юртимиздаги ҳар бир футбол мухлиси яхши танийди.

- Муаммонинг сабабига кенгроқ изоҳ бера оласизми?

- Гап шундаки, биз ҳозирги шароитда юлдуз футболчиларни сафимизга қўшиб ололмаймиз. Юқори савияли ўйинчилар эса маълумки, хизматлари эвазига йирик маош талаб қилишади. Муаммо мана шунга боғлиқ.

- Жамоа ёш, истеъдодли футболчиларга таяниш мумкин-ку! Дейлик, ўтган мавсумда Шоҳруз Норхонов ўзини кўрсатиб, жамоанинг лигада қолишига муносиб улуш қўшганди...

- Албатта, юртимизда келажаги порлоқ ёшлар етарлича топилади. Бироқ бундай футболчиларнинг деярли барчаси мамлакатимизнинг етакчи клубларида жам бўлишган. Ўртамиёна жамоалар сафидан эса етакчиликни қўлга ола биладиганларни топиш амри маҳол.

- Келинг, масалага аниқлик киритиб олайлик: сизга қайси чизиқлар учун футболчилар топиш вазифаси юклатилган?

- Умуман олганда, жамоамиздаги деярли барча чизиқларни кучайтиришимиз лозим. Селекция жараёнининг бош мақсади ҳам шу, аслида. Лекин юқорида айтганимдек, натижалар ҳозирча мақтовга лойиқ эмас.

- Ўтган йили 14та гол билан олий лига тўпурарлари орасида учинчи ўринни эгаллаган Шоҳруз Норхонов борасида турли миш-мишлар юрибди. Айтишларича, у «Обод»ни тарк этганмиш...

Давоми: www.interfutbol.uz

Киритилган сана: 16.02.2017 09:14. Ўкилди: 7748 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.