Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Автобус эмас, ошхона

Баҳо:
+0; -0

PepConfidential китобида Хосеп Гвардиоланинг «Бавария»да амалга татбиқ этган қоидалари ҳақида ҳикоя қилинган. Жумладан, унда ёзилишича, жамоа автобуси ошхона жиҳозлари билан тўлиқ жиҳозланган. Хуллас, клуб ошпази Альфонс Шунбек ўйинларда кўп куч сарфлаб қайтган футболчиларни ўта фойдали таомлар билан қарши олиш имкониятига эга эди. У «Бавария» вакилларининг тезроқ тикланишлари учун паста, турли салатлар, гўшт ёки балиқ маҳсулотларидан мазали таомлар тайёрлаб турарди. Бироқ барчаси талаб даражасида бўлсада, Гвардиола Германия футбол иттифоқидан тажрибали диетолог - Мона Неммерни ҳам клубга жалб этади ва у ҳар бир ўйинчининг овқатланиш тартибини мутлақо ўзгартириб юборади. Чунончи, Италияда ўтказилган тиббий тадқиқотлардан маълум бўлишича, спортчининг қанча вақтда тикланиши бевосита унинг овқатланиш тартибига ва нималарни тановул қилишига боғлиқ экан. Агар футболчи тўғри овқатланса, ўйиндан кейинги 3 кунда  80 фоиз тикланиши мумкин. Яъни мушак гликогенлари деярли ўз ҳолатига келади. Ҳа, 80 фоиз тикланади! Бордию, футболчи катта куч йўқотилган пайт дуч келган нарсани паққос туширса, нима бўлади? Шунчаки, мушаклар шикастланиши хавфи сезиларли даражада ошади.

Бразилияга нималарни олиб боришганди?

Табиийки, ЖЧ-2014 иштирокчилари Бразилияга фақат футбол экипировкалари билан боришмаган. Яъни жамоалар озиқ-овқат маҳсулотлари олишни ҳам унутишмаган. Дейлик, итальянлар пишлоқ, зайтун ёғи ва дудланган гўшт маҳсулотлари захирасига эътибор қаратган бўлсалар, америкаликлар сўли ёрмаси, ёнғоқ мойи ва стейк учун соус олишган. Мексикаликлар эса қалампир ва турли зираворлар билан боришган. Умуман, ҳар бир терма жамоа махсус врачлар ва диетологлар иштирокида ўзи учун овқатланиш тартибини ишлаб чиққан. Бунда мамлакатлар миллий таомлари ва футболчилар хоҳиши инобатга олинган, албатта. «Бизнинг «ёқилғи» - паста. Ўйинлардан олдин ҳам уч хил рангга  урғу қаратамиз: паста - оқ, помидор - қизил ва алоҳида зайтун ёғи - яшил»,-дея ўзига хос тарзда изоҳлаганди Италия терма жамоаси таомномасини унинг муаллифи Элизабетта Орси. Дарвоқе, Фабио Капелло Англия термасида таомномада кетчуп бўлишига қарши чиққанди. Бироқ инглизларнинг яна бир устози Рой Хожсон уни стол устига қайтарганди.

«Наполи» футболчилари «Реал» билан ўйинга пиццасиз

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.02.2017 09:38. Ўкилди: 6914 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.