Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Қаранг, жамоаларимизни кимлар бошқармоқда

Баҳо:
+0; -0

Россияда ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеаси Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи Массимо Карреранинг ишдан олингани бўлди. Ўз майдонидаги «Арсенал» (Тула)га қарши баҳсда «спартакчилар» 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйишганини клуб раҳбарларининг шундай қарорга келишларига сабаб сифатида кўрсатиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, Каррера жамоага келган биринчи мавсумидаёқ «Спартак»ни чемпионликка олиб чиққанди. 2016 йилнинг ёзида клубни қабул қилиб олган италиялик мутахассис 16 йиллик танаффусдан сўнг - ўша Олег Романцев бошқарган даврлардан буён илк бор чемпионликни тантана қилганди. Бир йил ўтибоқ унга чиқиш эшиклари кўрсатилишини ҳеч ким кутмаганди. Начора, мураббийлик ўзи шунақа касб.

Аслида, «Спартак» РПЛда ҳозир ҳам унчалик ёмон кўрсаткич қайд этаётгани йўқ. Турнир жадвалида юқори ўринларда бормоқда, чемпионликка бўлган имконияти ҳам деярли пасаймаган (юқори ўринлардаги жамоаларнинг нақд тўрттаси сўнгги турда мағлуб бўлишди).

Фақат охирги 5та ўйиннинг 3тасида «Спартак» ютқазди. Шунда ҳам барча мағлубиятларни ўз уйида қабул қилиб олди ва айнан мана шуниси ҳаммасидан ўтиб тушди. 7-турда «Ахмат»ни қабул қилган Каррера шогирдлари 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган, 9-турда Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушган учрашувда Карпин қўл остидаги «Ростов» Москвада 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ва ниҳоят, сўнгги баҳсда «Арсенал» (Тула)га тақдим этилган уч очко. Хуллас, Каррера кетди, «Спартак» раҳбарлари эса ҳозирча янги мураббий қидириш билан банд.

Аслида, бугунги мақоламиз мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган мураббийлар хусусида, дастлаб Россия клубидаги истеъфога тўхталганимизнинг эса ўзига хос сабаби бор.

Гап шундаки, айни тақдир бизнинг гранд жамоаларимиз мураббийлари бошига ҳам доимо чанг солиб тургани аниқ. Биз томонларда ҳам мавсум давомидаги мураббий алмаштиришлар худди Россиядаги каби кетма-кет муваффақиятсизликларга тўғри келмоқда.

1. Андрей Микляев («Локомотив»)

ОЧЛдаги муваффақиятсизлик ва мавсумнинг дастлабки турларидаги қониқарсиз натижалардан сўнг жамоа бош мураббийи Андрей Микляев истеъфога чиққарилганди. Аслида «чиқарилганмиди» ёки «чиққанмиди» буниси номаълум, чунки жамоа натижалари учун аслида маслаҳатчи мураббий Мирко Йеличич жавоб бериши катта эҳтимол.

2. Александр Мочинов («Сўғдиёна»)

Жиззах шаҳри жамоаси дастлабки турларда жуда кўп очко йўқотди. Натижада «Сўғдиёна» турнир жадвалининг қуйи поғонларидан мустаҳам жой олди. Мочиновга эса жавоб берилди ва унинг ўрнига Сергей Лушан бош мураббий бўлиб ишга келди.

3. Виктор Кумиков (АГМК)

Олмалиқ шаҳри жамоаси мавсум бошида ўз олдига улкан мақсадларни қўйганди. Лекин Кумиков шогирдлари мусобақа давомида анча нотекис ўйин кўрсатишди, натижалар ҳам шунга яраша бўлди. Якунда унинг ўрнига Бахтиёр Ашурматов келди.

4. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Агар таъбир жоиз бўлса, мавсумнинг энг «сенсацион» истеъфоси. Наманган футболи раҳбарлари кутилмаган «юриш» қилдилар (шахмат тили билан айтганда) ва шу тариқа «Навбаҳор»ни анча юқори поғоналарга кўтарган Мўминжоновнинг водий сафари шу тариқа ўз якунига етди...

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 02.11.2018 14:19. Ўкилди: 3456 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.