Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Юрий Сёмин: «Локомотив» фаворит эмас»

Баҳо:
+0; -0

Ҳамюртимиз Виталий Денисовнинг клуби - «Локомотив» қишки танаффусга Россия премьер-лигаси-2017|2018 турнир жадвали пешқадами сифатида чиқди.

Диққатга сазовор томони, «темирйўлчилар» 20-турдан кейин энг яқин таъқибчилар - «Зенит» ва «Спартак»дан нақ 8 очкога ўзиб кетишди.

Хўш, Юрий Сёмин жамоаси финишга қадар ушбу устунликни сақлаб қолиб, ажойиб имкониятдан фойдалана оладими? Юрий Павлович ўртадаги катта фарққа қарамай, камтарона фикр билдирмоқда:

«Зенит»га охирига қадар муносиб рақобат тақдим этиш учун қишки трансферлар бозори пайти таркибни имкон даражасида кучайтиришимиз шарт».

Ҳар ҳолда, «Локо» бош мураббийи «Советский спорт» газетасига берган интервьюсида клубнинг муваффақиятли юриши сабабларига тўхталиш баробарида чемпионлик пойгасида фаворит эмасликларини алоҳида таъкидлади.

- Ўйинларга тайёргарлик жараёнида футболчилар барчасига катта масъулият билан ёндашмоқдаларки, айнан шу ҳолат муваффақиятларимизга асос бўлиб хизмат қилмоқда - шогирларига мақтов йўллаш билан сўз бошлади Юрий Сёмин «Тосно»га қарши ўйин (3:1)дан кейин. - Йигитлар энг майда жиҳатларга ҳам талаб даражасида эътибор қаратишяпти.

Бу масалада фақат бошланғич таркибда майдонга тушаётганларни эмас, балки нисбатан кам ўйин вақтига эга бўлаётган футболчиларни ҳам алоҳида мақташни хоҳлардим.

Демакки, жамоамизда якдиллик, ҳамжиҳатлик, яъни барқарор муҳит ҳукмрон. Футболчилар мақсадимиз, олдимизда турган вазифалар моҳиятини теран тушунишади. Муҳими, улар буни ўйинлардаги ҳаракатлари билан ҳам кўрсатиб келишяпти.

- «Локомотив» қишки танаффусга хотиржам ҳолда чиқди: энг яқин таъқибчиларга нисбатан нақ 8 очко кўп тўпладинглар. Шунга мувофиқ, жамоангизни чемпионлик пойгасининг бош фаворити сифатида тилга олиш мумкинми?

- Очиғи, ўзимизни ҳеч қачон фаворит ўрнида кўрмаганмиз, кўрмаймиз ҳам. «Локомотив»ни меҳнаткаш жамоа сифатида таърифлаш маъқулроқ. Умидворманки, ўйинимиз турдан-турга яхшиланиб бораверади. Хуллас, фаворит эмасмиз, бу мақом бошқаларга сийлов...

- Қишки трансферлар бозори учун қандай масалалар қўйилган? Хабарларга қараганда, «Локо» Дзюбани сотиб олишни кўзлаётган экан.

- Тушунарлики, «Зенит» билан охиригача чинакам рақобатлашиш учун таркибни кучайтиришимиз шарт. Лекин ҳозир аниқ фамилияларни тилга олишдан маъно йўқ. Бир нарса аниқ, айни пайт таркиб эҳтиёжига қараб, энг зарур футболчилар билан шартнома тузишга уриниб кўрамиз.

- «Локомотив»да бир қатор ёш футболчилар бош кўтаришди. Яъни ёшларнинг катта гуруҳи бирданига кўзга ташланди. Бундай ижобий ҳолат нима билан боғлиқ?

ДАВОМИ

Киритилган сана: 28.12.2017 10:28. Ўкилди: 5889 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.