Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Мундиал чемпионлигига бир қадам қолганда-я

Баҳо:
+0; -0

Ёхуд мундиал чемпионлигига яқин келган термалар ҳақида

Саккизта мамлакат термалари жаҳон чемпионати бош совринига эга чиқишган бўлса, яна тўрт жамоа финалгача етиб бориб, мағлубиятга учраган. Мундиал ғолиблигига бир қадам қолганда қоқилган ана шу омадсизлар Interfutbol.uz эътиборини тортди.

Голландия, Чехословакия, Венгрия ва Швеция биргаликда мундиал ғолиблари сонини ошириш учун жами саккизта имкониятга эга бўлишган. Баъзан улар финал баҳси фаворити саналишган, аммо якунда ишончни оқлай билишмаганди. Келинг, яхшиси, ҳар бир ўйинга алоҳида тўхталиб, мағлубият сабабларини ўрганишга уриниб кўрамиз.

Чехословакия-1934 («овертайм»да Италияга имконият бой берилди - 1:2)

Халал берган омил: ҳакамлик

1934 йилги мундиалда зафар қучишга энг муносиб номзод сифатида айнан Италия термаси кўрсатилганди. Чехлословакия эса ярим финалда германияликларни мағлубиятга учратиб, мўъжиза кўрсатиб улгурганди. Италияликлар эса финал арафасида Австрия термасини таслим этишганди.

Ўша баҳсда қатор қоидабузарликлар кузатилганига қарамай, швециялик ҳакам Иван Эклинд Энрике Гуайта томонидан урилган ғалаба голини инобатга олганди.

Бенито Муссолини эса 29 ёшли реферининг уринишларини юксак баҳолаб, ҳал қилувчи ўйин тақдирини унга ишониб топширишга қарор қилди.

Натижада, финалда Эклинд беҳуда ҳуштак чалавериб, чехословакияликлар тинкасини қуритди, итальянларнинг қўпол ўйинларига «кўз юмди», Антонио Пуч йиқитилган вазиятда пенальти белгиламади.

Хуллас, ўз вазифасини «аъло»га бажариб, ҳаттоки, матбуотда «Рим Графи» тахаллусига лойиқ кўрилди. Шу тариқа ЖЧ-1934 энг нохолис мундиал сифатида футбол тарихидан ўрин эгаллади. Ушбу мусобақадаги ҳакамлик эса шармандали, дея баҳоланди.

Венгрия-1938 (Италияга 2:4 ҳисобида имконият бой берилди)

Халал берган омил: венгрияликларнинг таркиб танлашдаги хатоси

Аввалги мундиалдан фарқли ўлароқ, бу галги муваффақиятдан сўнг спорт газеталари бошқача сарлавҳа билан чиқиш қилишди: «Италия ҳакамлар ёрдамисиз ғалаба қозонди». Ҳаттоки, Венгрияда ҳам рақибнинг ютуққа муносиб экани тан олинди: итальянлар тезкор, тартибли ва шафқатсиз футбол намойиш этишди. Тўғри, айрим футболчилар мағлубиятдан сўнг бош мураббий Дитцни атайин жамоани сусайтирганликда айблашди.

Карой ярим финал ўйини билан солиштирганда, чиндан ҳам ғалати ўзгаришларга қўл урди. Натижада, Венгрия «Скуадра адзурра» ҳужумига бардош беролмади.

Айниқса, дарвозабон Антал Сабонинг сўзлари кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди: «Биласизми, мабодо итальянлар финалда мағлубиятга учрашса, уларни қамоқ жазоси ёки бундан ҳам ёмони кутаётгани ҳақида огоҳлантиришганди. Бундан бизни ҳам хабардор этишди.

Рақибимизнинг ютқазишга ҳаққи йўқ эди, шундай экан, биз шундай ажойиб футболчиларнинг ҳаёти ва фаолиятини қутқариб қолдик».

Венгрия-1954 (ГФРга 2:3 ҳисобида имконият бой берилди)

Халал берган омиллар: хотиржамлик, рақибга тўғри баҳо берилмагани, Пушкашнинг жароҳати

Венгрия XX аср ўрталарида энг кучли терма бўлсада, жаҳон чемпионлигига эришиш унга насиб этмади. 1954 йилги мундиалга улар 1952 йилги Олимпиада чемпиони сифатида бориб, турнирнинг ҳақиқий фаворити саналишар, буни кейинчалик натижалар орқали ҳам исботлашганди.

Венгрлар финалдаги рақибларини гуруҳ босқичида енгишгани (8:3) туфайли ҳал қилувчи ўйин-да ҳам 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишгач, яна бир осон ютуққа эришишларига ишонишганди.

Жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган Пушкаш учрашувдаги дастлабки гол муаллифига айланди, аммо умуман олганда, барибир, одатдагидек чиройли ўйин кўрсатолмаётганди.

Бу пайтда эса Венгрия термасини хотиржамлик ҳисси қамраб олганди. Ўша куни тақдир венгрларга қўпол ҳазил қилди: германияликлар ўн дақиқадан сўнг ҳисобни тенглаштиришди.

Шундан сўнг, фаворит ўзига келиб, қатор ҳужумлар уюштирса-да, яратилган имкониятлардан унумли фойдалана билмади.

Аксинча, асосий вақт якунида Хельмут Ран урган гол ГФР термасига кейинчалик «Берн мўъжизаси» деб номланган тарихий ғалабани тортиқ этди. ФИФАнинг мундиал якунлари бўйича чиқарган расмий меморандумида шундай сўзлар битилганди: «ГФР термаси муносиб ғалабага эришди, аммо турнирнинг энг яхши жамоаси, шубҳасиз, Венгрия эди».

Швеция-1958 (Бразилияга 2:5 ҳисобида имконият бой берилди)

Халал берган омиллар: буюк Пеле, сеҳрли Бразилия

Шведлар ўз уйларида ўтказилган ЖЧда финалгача етиб боришди. Ҳаттоки, Нильс Линдхольмнинг голидан сўнг 4-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо ўша пайтдаги Бразилия термасини тўхтатиш осон эмасди. Пеле мўъжиза кўрсатар, шериклари эса ундан қолишмасликка интилишарди. Натижада, учрашув йирик ҳисобда якунланиб, бразилияликлар бош совринга эга чиқишни ажойиб рақс билан нишонлашди.

Чехословакия-1962 (Бразилияга 1:3 ҳисобида имконият бой берилди)

Халал берган омил: дарвозабон хатоси

Бразилия термасини мағлубиятга учратиш учун мўъжизага умид боғлаш керак эди, ваҳоланки, мўъжиза захирасини 8 йил аввал ГФР жамоаси ишлатиб улгурганди. Хуллас, Чехословакия баҳсни кутилмаганда ҳужум билан бошлаб, гол уришга ҳам эришди: Масопуст ўз номини таблога ёздириб қўйди. Кейинчалик бу кун Вилем Шройфга аталмагани ойдинлашиб қолди.

Бутун турнир давомида ажойиб ўйин кўрсатиб, жамоасини финалга олиб чиққан дарвозабон ҳал қилувчи баҳсда қўпол хатоларга қўл урди: ҳужумчига пешвоз чиқишда ҳисоб-китобни унутиш, қуёшнинг кўз қамаштирувчи шуъласи, тўпни эгаллашдаги камчиликлар. 1962 йилги «Олтин тўп» соҳиби Йозеф Масопуст термадаги фаолияти ҳақида қуйидагича фикр билдирди: «Чехословакия жамоаси учун иккинчи ўринни муваффақиятсиз баҳолаш нотўғри. Бу тарихимиздаги энг катта ютуғимиздир.

Фақат Вилемга ачиндим. Ахир у Чилида энг яхши ўйин кўрсатганлардан бири эди. Прагага қайтишда эса ортидан фақат ёмон гап-сўзлар айтишди: «Финалдаги мағлубиятимиз сабабчиси шу бўлади».

Голландия-1974 (ГФРга 1:2 ҳисобида имконият бой берилди)

Давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 10.03.2017 08:53. Ўкилди: 7172 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.