Кириш Регистрация
19/09 21:55 Қорабоғ - Севилья
19/09 21:55 АПОЭЛ - Дюделанж
19/09 21:55 Динамо Киев - Мальмё
19/09 21:55 Копенгаген - Лугано
19/09 21:55 Базель - Краснодар
19/09 21:55 Хетафе - Трабзонспор
19/09 21:55 ПСВ - Спортинг
19/09 21:55 ЛАСК - Русенборг
19/09 21:55 Ренн - Селтик
19/09 21:55 ЧФР - Лацио
19/09 21:55 Айнтрахт Франкфурт - Арсенал
19/09 21:55 Стандард - Гимарайнш
19/09 23:59 Рейнжерс - Фейеноорд
19/09 23:59 Порту - Янг Бойз
19/09 23:59 Лудогорец - ЦСКА
19/09 23:59 Эспаньол - Ференцварош
19/09 23:59 Вольфсбург - Александрия
19/09 23:59 Гент - Сент-Этьен
19/09 23:59 Рома - Истанбул ББ
19/09 23:59 Боруссия М. - Вольфсберг
19/09 23:59 Вулверҳэмптон - Брага
19/09 23:59 Слован - Бешиктош
19/09 23:59 Партизан - АЗ Алкмаар
19/09 23:59 Ман. Юнайтед - Астана
20/09 16:15 Динамо - Андижон
20/09 16:15 Қўқон-1912 - Локомотив
20/09 16:15 Сурхон - АГМК
20/09 23:45 Кальяри - Женоа
20/09 23:59 Осасуна - Бетис
20/09 23:59 Саутгемптон - Борнмут
21/09 16:00 Вильярреал - Вальядолид
21/09 16:30 Лестер - Тоттенҳэм
21/09 18:00 Металлург - Пахтакор
21/09 18:00 Сўғдиёна - Навбаҳор
21/09 18:00 Удинезе - Брешиа
21/09 19:00 Леванте - Эйбар
21/09 19:00 Бёрнли - Норвич Сити
21/09 19:00 Манчестер Сити - Уотфорд
21/09 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
21/09 21:00 Ювентус - Верона
21/09 21:30 Атлетико - Сельта
21/09 21:30 Ньюкасл - Брайтон
21/09 23:45 Милан - Интер
21/09 23:59 Гранада - Барселона

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Бўлажак юлдузнинг онаси кўчада яшамоқда

Баҳо:
+0; -0

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ренн»га қарши сафардаги мағлубиятдан (1:3) сўнг, ўз уйида ғалаба қозониб (3:0), Европа Лигаси чорак финали йўлланмасини қўлга киритди. Мазкур баҳс қаҳрамонларидан бири 21 ёшли ярим ҳимоячи Эйнсли Мейтленд-Найлс бўлди. Бу футболчини ҳозирданоқ жамоанинг бўлажак юлдузи деб аташмоқда. Афтидан, Энзли «асосий»даги дебютидан кейинги фаолиятини Чемпионшип клубларида давом эттирган бошқа қаҳрамонлардан фарқланади. Унинг фаолиятидаги ягона қора доғ онаси билан боғлиқ: волидаси туфайли Мейтленд-Найлс ва раҳбарият ўртасида келишмовчилик юзага келган. Келинг, бир-икки мавсумдан сўнг «канонирлар» етакчисига айланиши кутилаётган йигитчанинг тақдирига назар солсак.

Мейтленд-Найлс «Арсенал»нинг барча ёшдаги жамоаларида ўйнаб, мураббийлар ишончини қозонган. Лондоннинг бу клуби одатда, иқтидорларни четдан излаб, ўз тарбияланувчиларига кам эътибор қаратади. Энзли бу одатга барҳам берганлар орасида биринчи бўлмоқда. У 6 ёшида клуб академиясига келган, шундан буён қадрдон жамоасини фақат бир марта тарк этган (2015 йили ижара асосида «Ипсвич»га борган, у ерда ҳам қизиқ воқеа сабабчисига айланганди - бу мавзуга ҳам алоҳида тўхталамиз).

Умуман, Найлснинг асосий таркибдаги дебюти Арсен Венгер даврида рўй берганди. Эмери бош мураббийликка тайинланганидан кейин эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Унаи унинг хусусиятларидан унумли фойдаланмоқда: нафақат футболчининг севимли ўнг қанотида, балки майдон марказида ҳам ўйнатмоқда. Эмерининг Найлс ҳақида айтганларига эътибор қаратинг: «Менга Эйнслининг ўйини ёқади. Эҳтимол, унинг жуссаси (бўйи - 177 сантиметр) яккакурашларга киришаётганда устунлик бермас, лекин у майдондаги бошқа ҳаракатлари эвазига мавжуд камчиликни ёпади. Найлс жуда ақлли. Ўйлашимча, келажакда ундан кучли ижрочи етишиб чиқади».

Мураббийнинг сўзларини фактлар ҳам тасдиқлайди. Дейлик, Европа Лигаси доирасидаги «Ренн»га қарши баҳсда Найлс: а) якунда зарба билан якунланган 3та узатмани амалга оширди; б) икки марта рақиб жарима майдончасига тўпни етказиб берди; в) тўрт марта рақиб футболчисини муваффақиятли алдаб ўтди. Бундан ташқари, 15-дақиқада ўз вақтида ҳужумга қўшилиб, гол урди.

Найлснинг салоҳияти ҳақида Венгер ҳам бир неча марта гапирган. Ўтган мавсум у «Арсенал»нинг «Ливерпул»га қарши ўйинида таркибдан жой олганди. 20 ёшли йигитчага нима сабабдан кучли рақиб билан баҳсда ишонч билдирилгани ҳақидаги саволга Арсен шундай жавоб қайтарганди: «Чунки у ўйинимизни кучайтира олади. Эндигина 20 ёшга тўлди, бироқ шунга қарамай, майдонда ўйлаб тўп суришни ўрганди. Бу унинг энг катта ютуқларидан бири».

Дарвоқе, Венгер қўл остида Найлс жарима зарбалари йўллашни машқ қилганди. Ҳозирча ўйинлар пайти стандарт вазиятлар унга ишониб топширилмади - бунинг учун «Арсенал»да бошқа футболчилар бор - аммо ҳам Эмери, ҳам Венгернинг машғулотларида бунга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: 5 йил аввал, Тьерри Анри МЛСдаги мавсумлар оралиғидаги танаффус пайти «Арсенал» сафида шуғулланаётган кезлари, у ёшлар жамоалари машғулотларига ташриф буюриб, Найлс билан жарима зарбалари бўйича бирга ишлаганди. Шундан буён ёш ярим ҳимоячи расмий ўйинлар пайти стандарт вазиятлардан фойдаланиш иштиёқи билан ёнмоқда, гўё.

Ўз навбатида, мухлислар ҳам Эйнслини жуда яхши кўришади. Улардан «Арсенал»нинг энг ёқимтой ва дилкаш футболчиси ким эканлигини сўрасангиз, биринчи навбатда Найлснинг номини тилга олишлари шубҳасиз. Биринчидан, у базада ишқибозларни назардан четда қолдирмайди - биргаликда суратга тушиш учун ярим соат кетса, асло эринмайди. Иккинчидан, мухлисларга «Инстаграм» орқали тез-тез жавоб қайтаради. «Хаддерсфилд»га қарши баҳсдан кейин ярим ҳимоячини бўш ўйнаганликда айблашганди. Найлс эса бунга жавобан кейинги ўйинларгача ўз устида янада кўпроқ ишлашини айтди.

«Арсенал» мухлислари ҳақиқатан ҳам бу футболчини ардоқлашади. «Ренн»га қарши ўйиндаги голдан сўнг трибуналардан «Найлс, сен бизнинг қаҳрамонимизсан», деган қичиқириқлар эшитилди. «Арсенал» асосий таркибида фақат айрим футболчиларгина бундай шарафга муносиб кўрилгандилар: Обамеянг, Рэмзи, Ляказетт ва Сократис шулар жумласидан. Энди улар орасига Найлс ҳам қўшилди.

Найлс билан боғлиқ нохуш маълумотлар ҳам йўқ эмас. Энг оғриқли жиҳати, унинг онаси кўчада тунайди. Замонавий футболда ўғлининг фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган агент-оналар йўқ эмас. Бунга яққол мисол - Рабьонинг волидаси. Бу аёл «ПСЖ» раҳбарлари билан жанжаллашиб, «Барселона» мутасаддиларини Адриенга катта суммага эга шартнома имзолашга ундаганди. Ишониш қийин, бироқ Найлснинг онаси бундан ҳам баттар. Жул ­Наилснинг агентлик фаолиятида кузатилган ножўя ҳаракатларнинг қисқа рўйхати билан танишинг:

• Дик Лоу билан жанжаллашди. Маълумот учун: Лоу - «Арсенал»нинг собиқ скаути, асосий трансферлар у орқали амалга оширилган. Венгер клубда ишлаган кезлари Лоу шартномаларни узайтириш бўйича барча музокараларда қатнашган.

• Найлс «Ротерхэм» билан ўйинда майдонга туширилмагани учун «Ипсвич» бош мураббийи Мик Маккартига ҳақоратли сўзлар битилган овозли хабар йўллаган. Маккартини бу ҳолат ажаблантирган. Ушбу можародан икки ҳафта ўтиб, «Ипсвич» Найлс билан ижара келишувини бекор қилган.

• Жул Найлс «Арсенал»нинг очиқ машғулотини томоша қилаётган уч мухлисни ўғлини ҳақорат қилишгани учун дўппослаганди. Полиция аёлга нисбатан иш очмади, чунки кузатув камераларидан ўша воқеанинг тасвирини топа олишмаган.

Найлс билан кузатилган ҳодисаларнинг энг даҳшатлиси маиший ҳолат билан боғлиқ. Британия ОАВ Жулнинг Эйнсли ва унинг тўнғич акасига қичқиргани ҳақида тез-тез ёзиб туради. Бир сафар рўй берган воқеадан кейин ўғилларининг ҳам сабр косаси тўлган кўринади.

Бир неча ой муқаддам Жул Австралияга саёҳат уюштирган (харажатни Эйнсли қоплаган), бундан аввал Найлслар оиласига уч хонали хонадонни ижарага берган одам билан жанжаллашганди (тўлов нархини оширгани учун). Уй эгаси Найлснинг олдига ультиматум қўйди: тўланг ёки чиқиб кетинг. Футболчи ижара пулини тўлади, аммо бир неча кундан сўнг акаси билан бошқа хонадонга кўчиб ўтди.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 26.03.2019 11:18. Ўкилди: 5534 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.