Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Роналдунинг тақдири ҳалми?

Баҳо:
+0; -0

Криштианунинг ўйинлари «Реал» мухлисларини қониқтирмаяпти. Португалиялик юлдузнинг агенти Жорже Мендеш эса мижозининг Хитойга саёҳат уюштириши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Soccer.ru фурсатдан фойдаланиб, Роналдунинг «қироллик клуби»ни тарк этиши билан боғлиқ маълумотларга эътибор қаратди.

Сотилсин. «Реал» мухлисларининг позицияси

Зидан ҳақ, Роналдуни доим тан­қид қилишади. Аммо бунга асос бор. Португалиялик юлдуз вақти-вақти билан вазиятнинг ўзи учун салбий тус олишига замин яратади. «Реал» ишқибозларига Криштианунинг жамоавий футболга бўлган муносабати, худбинлиги, ғалаба келтирувчи голлари камайгани ёқмаяпти. Муҳим тўп киритилмадими, демак испанлар уни ёқтиришмайди. Роналду мухлисларга жиддий талаб қўяди - пул келтиринг ва ҳуштак чалманг. Мана энди, унинг ўзига шундай жавоб қайтаришмоқда. Мабодо, Перес португалиялик ҳужумчини сотиб юборса, бундан мадридликлар асло ранжишмаса керак.

Сотилмасин. Молиявий манфаат

Роналдуни трансфер қилиш масалалари Мендеш ва Перес манфаатларига тўлиқ мос келгандагина ўрганиб чиқилади. Айтишларича, ўтган йилнинг охирларида «Реал»га Роналду учун 300 миллион евро таклиф қилишган. Футболчининг ўзига эса 100 миллион миқдорида йиллик маош беришмоқчи. Бу - ОАВдаги оддий хабар эмас, балки агентнинг гаплари. Хуллас, Перес португалиялик юлдузни сотишга қарши эмас. Йиллик даромадинг 620 миллион еврога тенг бўлгани ҳолда 300 миллиондан воз кечиш мумкинми? «Реал» сўнгги 11 йилда илк марта дунёнинг бадавлат футбол клублари рўйхатидаги пешқадамликни бой бериб, учинчи ўринга тушиб қолди. Мадридликлар бу борада «МЮ» ва «Барселона»дан ортда қолишмоқда. Шундай экан, Мендеш 300 миллионни гапириб, мақтанмаган, балки шикоят қилган. Ҳозирча Роналду таклифни рад этди. Зидан эса жароҳатлардан нолиб, таркибни кучайтириш лозимлигини уқтирди. Асосийси, франциялик мутахассис ҳозир олдинги чизиқдаги яккахонга эҳтиёж сезмаяпти.

Сотилсин. Ҳамма учун фойдали

«Реал» ёши ўтган ўйинчини 300 эмас, 150 миллион еврога сотса ҳам молиявий ҳолатини анча яхшилаб олади. Бунга Роналдунинг йиллик маоши миқдорини ҳам қўшиб ҳисобланса, фойда миқдори янада ошиши турган гап. Боз устига, Криштиану Хитойга кетса, «Реал»нинг ЕЧЛдаги рақобатчилари таркиби португалиялик юлдуз ҳисобига кучайишининг олди олинади. Жорже Мендешнинг бу трансфердан қандай даромад кўриши мумкинлигини эса айтиш шарт­мас.

Сотилмасин. Лионель Мессининг муваффақияти

Давоми: www.interfutbol.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 11.02.2017 15:47. Ўкилди: 6547 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.