Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

САРФ СОВРИНГА АРЗИЙДИМИ?

Баҳо:
+0; -0

Биринчи уринишдаёқ аниқлай оласизми, қайси мураббий қўл остидаги жамоага футболчи жалб этиш чоғида энг кўп маблағ сарфланган? Soccer.ru бу борада ўзига хос тадқиқот ўтказиб, клуб таркиби учун йўналтирилган пулларни қўлга киритилган совринлар сонига солиштирди. Натижада, 10 нафар мутахассисдан иборат рейтинг тузилди. Бугун ушбу рўйхатдан ўрин олганлар билан таништирмоқчимиз.

10-ўрин. Луи ван Гал (Голландия) - битта соврин учун 31,9 млн. евро

Клублари: «Аякс», «Барселона», АЗ, «Бавария», «Манчестер Юнайтед»

Сотиб олинган футболчилар (трансферлар умумий қиймати): 64 (637,72 млн. евро)

Жамғарилган совринлар сони: 20та

Ван Гал мураббийлик фаолиятининг энг гуллаган даврида «самарали менежер» тахаллусига лойиқ кўрилган: олти йил мобайнида «Аякс»ни бошқарган мутахассис трансферларга 11 миллион евродан бироз кўпроқ маблағ сарфлаб, 11та сов­ринни қўлга киритган. Тўғри, у иқтидорли авлод етишиб чиқаётган кезлари ишлаган, қолаверса, ўшанда пул масаласи ҳам бошқача эди. Шунга қарамай, Луи эришган ютуқлар ҳайратланарли, боз устига, у ички совринлардан ташқари, Чемпионлар Кубогида ҳам зафар қучган. Ваҳоланки, ван Галнинг сўнгги иш жойи - «Манчестер Юнайтед»да ҳаммаси бошқача кечди. Манкунианлар голландиялик мутахассис қўл остида футболчилар учун 340 миллион евро сарфлашди, музей эса бор-йўғи битта соврин - Англия кубогига бойитилди, холос.

9-ўрин. Рафаэль Бенитес (Испания) - битта соврин учун 55,6 млн. евро

Клублари: «Валенсия», «Ливерпуль», «Интер», «Челси», «Наполи», «Реал», «Ньюкасл».

Сотиб олинган футболчилар (трансферлар умумий қиймати): 80 (667,19 млн. евро)

Жамғарилган совринлар сони: 12та

Бенитес - ғалати мураббий. Ёдингизда бўлса, у ўтган мавсумни Мадриднинг «Реал» клубида бошлаганди, ҳозирда эса «Ньюкасл»ни чемпионшипдан элитага олиб чиқишга уринмоқда. Рафаэль асосий ютуқларини дастлабки иккита йирик жамоалари - «Валенсия» ҳамда «Ливерпуль» билан қўлга киритган. Бенитес фаолияти давомида икки марта футболчи учун йирик маблағ сарфлаган. Булар - Игуаин («Наполи», 39 миллион) ва Фернандо Торрес («Ливерпуль», 38 миллион).

 

8-ўрин. Роберто Манчини (Италия) - битта соврин учун 52,7 млн. евро

Клублари: «Фиорентина», «Лацио», «Интер», «Манчестер Сити», «Галатасарой».

Сотиб олинган футболчилар (трансферлар умумий қиймати): 66 (685,24 млн. евро)

Жамғарилган совринлар сони: 13та

Манчинининг энг йирик харидлари «Манчестер Сити»да ишлаган кезлари кузатилган, ҳолбуки, бадавлат шайхлар ҳам Роберто кўзлаган трансферларга у қадар йирик маблағ сарфлашмаган. Эдин Жеко учун 37 миллион евро ва Серхио Агуэро учун 36 миллион евро - энг катта харажатлар шу, холос. Аммо италиялик мутахассис жалб этган барча футболчиларнинг умумий нархи ҳисобланса, мўмайгина маблағ келиб чиқади.

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 26.12.2016 10:48. Ўкилди: 7149 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.