Кириш Регистрация
22/10 15:00 Қўқон-1912 2-4 Пахтакор
22/10 18:00 АГМК 3-0 Динамо
22/10 21:55 Шахтёр 2-2 Динамо Загреб
22/10 21:55 Атлетико 1-0 Байер
22/10 23:59 Галатасарой 0-1 Реал Мадрид
22/10 23:59 Брюгге 0-5 ПСЖ
22/10 23:59 Олимпиакос 2-3 Бавария
22/10 23:59 Тоттенҳэм 5-0 Црвена Звезда
22/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 Аталанта
22/10 23:59 Ювентус 2-1 Локомотив
23/10 21:55 Лейпциг - Зенит
23/10 21:55 Аякс - Челси
23/10 23:59 Зальцбург - Наполи
23/10 23:59 Генк - Ливерпуль
23/10 23:59 Интер - Боруссия Д
23/10 23:59 Славия - Барселона
23/10 23:59 Бенфика - Лион
23/10 23:59 Лилл - Валенсия

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Манфаатлар тўқнашганда...

Баҳо:
+1; -0

Дарахтнинг учи қимирламаса, шамол бўлмайди.

Ислом Тўхтахўжаев масаласи шунчалик чигаллашдики, хабарлар оқимини бир ипга тиза олмайсиз. “Локомотив” ходими “Фейсбук”да “Хуш келибсан, Ислом” деяпти, uff.uz Исломнинг ўзи чиқиб, “ҳеч қаерга келмаганини” айтса, Вадим Абрамов “стадион”да туриб, қанақадир шартноманинг терма жамоага фойдалари ҳақида фикр юритмоқда. Биласизми, мени энг хайрон қолдираётгани, шунча талатўп ичида, Исломнинг агенти деб ўзини таништирган Санъат Шарипов ҳам кўринмаяпти. Бугуннинг ўзида Ислом ҳақида шунча хабар чиққани бу – маълумотнинг кўплигиданми ёки унинг йўқлигиданми, буям жуда мушкул масала. Ҳа, майли.

Аслида бошқа жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Вадим Абрамовнинг “Локомотив” билан яқин алоқада экани, бу йилдан кучайиши кутилаётган клубнинг атрофида ўралашаётгани янгилик бўлмай қолди. Қандайдир ғалати вазият, Аҳмад Убайдуллаев бир пайтлар ёшлар терма жамоасини бошқаргани унинг “Динамо”га олимпиячиларни навбати билан чақиришига ёрдам берган бўлса, энди ўша терма жамоанинг қўли “Локомотив” кўринмоқда. Абрамовнинг МТЖ ва ОТЖ билан манфаатдорлиги расман маълум, майли, “Локомотив” ҳам мураббийнинг манфаат доирасидадир. Ҳозирча ҳалақит бермаяпти, баъзан ёрдам бераётгандир.

Аммо қачондир манфаатлар кесишганда нима бўлади? Айтайлик, “Локомотив” олимпия ва миллий терма жамоанинг бир нечта потенциал номзодларини ўз сафига қўшиб олмоқда. Бу ўтишларда Абрамовнинг ҳам иштироки борлигини тан олайлик. Энди, биз биламизки, олимпия терма жамоамиз учун мавсумнинг биринчи ярми ўта масъулиятли кечади. Гуруҳда иккинчи ўринни олсак, жуда қийин давравий турнирда майдонга тушамиз, мабодо биринчи бўлсак, барибир, Лондон мусобақаси учун тайёргарлик, турли йиғинлар ташкил қилиниши шубҳасиз. Хўш, ўшанда нима бўлади?

Абрамов “Локомотив” манфаатларига қарши бориб, ўша ердаги ўз шогирдларини тинмасдан жалб этаверадими ёки ПФЛ регламентига қарши бориб, “Локо” иштирокидаги ўйинлар муддати ўзгартириладими? Регламентга кўра, олимпиячилар йиғинга жалб қилинганда клуб ўйин муддатини ўзгартиришни сўраб, мурожаат қила олмайди. Абрамовнинг селекциясиндан фойдаланаётган клуб, энди, айнан Абрамовнинг йиғинлари туфайли йўқотишларига учраши мантиқсизликка ўхшаб қолмаяптими?

Энг ёмони нима, биласизми? Тўқнашаётган манфаатларнинг аслида борлигини инкор қилишдир. Мисол келтираман, фантазиямнинг жуда ўтлаб кетаётганига сабр қилсангиз бўлди. Иншооллоҳ, олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик, дейлик. Май ойида “Локомотив” икки муҳим учрашувга майдонга тушиши керак. Айнан ўша кунларда ОТЖ ҳам тайёргарлик йиғинларига киришди. “Локомотив”дан бир нечта футболчилар жалб қилинганини асос қилиб ўйинларнинг қолдирилиши футбол жамоатчилигига акс таъсир этади. Мана, ўтган йили “Олмалиқ”, “Нефтчи” ёки “Пахтакор” каби жамоалар бундан жабр чекдиларку, нега энди “Локомотив”нинг ўйини қолдирилиши керак, унинг шохи борми, деган гап сўзлар кўпаяди. Буни олдини олиш мақсадида эса, бошқача йўлдан борилиш эҳтимоли мавжуд.

- “Локомотив”даги фалон, фалон футболчилар ҳақида етарли маълумотга эгаман, яхшиси, уларни безовта қилмайман. Фалон жамоадаги, фалончини чақираман яхшиси, - деб баёнот берилади.

Ишондингиз-а, чунки бу таниш манзара. Терма жамоа мураббийларининг турли жамоаларга ўралашиб қолиши яхшиликка олиб келмаслигини, биз шу кунгача, “Пахтакор”, “Бунёдкор” мисолида роса кузатганмиз. Энди “Локомотив” чиқдими? Энди, клубнинг қайсидир манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида, терма жамоа йиғинларига футболчи танлаш сиёсатига путур етадими? Оддий мисол, ўтган йили “Насаф” ва “Пахтакор” терма жамоанинг икки ўйини ўртасида майдонга тушди. Натижада, Абрамов бу жамоа футболчиларини тинч қўйди. Яхшиям, у қадар қийин ўйинлар эмасди, яхшиям барчаси яхши ўтди. Аммо мен ушбу мавсумда турли манфаатлар тўқнашишидан ростан хавотир оляпман. Сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган қарорлар излайвериб, кўрани ёқвормасак бўлди, ишқилиб.

Киритилган сана: 05.01.2012 22:39. Ўкилди: 5412 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ABITURIYENT
Сана: 17.01.2012 21:38. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
Shunaqa shamolni manam eshitgandim. Abramov bollaga shart qo'yvotganini. Agar lokoga o'tmasa OTJ ga chaqirilmasligini. Uni eshitgan kunimdan boshlab, milliy chempionatdan nimadir kutish befoydaligini yanayam ko'proq his qilgandim. Yana xudo biladi

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 10.01.2012 23:30. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
Тавба,Абрамов узини ким деб уйлаб колди узи? Ха майли, Абрамовни гапириб чарчамайманку,лекин, хозир у хакда езмокчи эмасман.
Аввалам бор шуни айтиш керакки менимча, терма жамоа футболчиларини у еки бу клубга утишлари узларига хавола ва бу табиий хол албатта. Лекин,бизни футболимизда аник бир системани йуклиги учун хам мана шундай манфаатпарастлик дейдими еки бошка нарсами,хуллас,шунга ухшаш холлар куп учрайди. Аслида футболчилар кайси клуб шарафини химоя килмасинлар бу нарса,у туп сураетган клубига хам,терма жамоадаги урнига хам халал бермаслиги керак. Ва бу нарса юкоридаги ташкилотлар,яъни- УФФ ва ПФЛ тамонидан пухта ишлаб чикилган режа,регламент ва таквим асосида амалга оширилиши керак менимча. Булмаса юраверамиз мана шундай,бир еки икки уйинчини деб бир неча уйинларни бошка кунга кучириб еки оддий бир мурабий нима деса ушани маъкуллаб. Тугри,нима килишни биз оддий мухлисдан кура мутахасислар яхширок биладилар. Лекин Абрамовни Локога уралашиб юриши умуман булмаган иш! Яна ким билади дейсиз,мен холос айтдим куйдимда.

Ушбу фикрга жавобан


NAVBEK
Сана: 09.01.2012 18:39. NAVBEKга ёзиш
+0; -0
Яхшими Абрамовга бир жойда ишлашга рухсат бериш керак. Яхшиямки ОФК дамиз, агар УЕФАда булсак шу ишлар булмасди

Ушбу фикрга жавобан


JAFARJON
Сана: 07.01.2012 15:24. JAFARJONга ёзиш
+0; -0
тукнашса, тукнашмаса барибир. битта яримта илтимосига кура уйинлари муддатини узгатирип бериши мумкин. бу йил хам узгаришлар куп булади. локомотивдаям. колганлардаям..

Ушбу фикрга жавобан


MANUTDBARSA
Сана: 07.01.2012 15:16. MANUTDBARSAга ёзиш
+0; -0
агар мободо кура ёнса борми Абрамовни клублардаги манфаати туфайли халк яна лаънатлашни бошлайди.

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 06.01.2012 10:14. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
Чунки Локо ОЧЛ ё ОФКда уйнамайдию.

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 06.01.2012 09:31. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
Локо б-н ОТЖмизни манфаатлари жа куп хам вахима киладиган даражада тукнашамаса керак.

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 06.01.2012 07:04. ONLINEга ёзиш
+0; -0
Аввaло блогдaги биринчи мaколa билaн тaбриклaймaн! Олдингидaй мaколaлaр "блоггa сигмaй тошиб кeтиши"гa тилaкдошмaн.:)
Мaколaни укиб бошим огриб кeтди тугриси. Бошидaги "Дарахтнинг учи қимирламаса, шамол бўлмайди" дeгaн "эпигрaф"дaн билувдим, бу eрдa бош котирувчи нимaдир бор дeб. Кулим пaнжaлaрини дaрaхт учи дeб тaсaввур килиб кимирлaтмaй хaр кaнчa уринмaй, нимaгa шaмол бумaётгaнигa тушунмaдим.) Мeнимчa ОАВ ходимлaринг кулининг учи , йугe мeни кулимни учи, узр чaлкaшиб кeтдим, дaрaхт учи кимирлaмaётгaн булсa шaмол бумaётгaн булaди.))

Ушбу фикрга жавобан


SKYWORTH
Сана: 06.01.2012 01:58. SKYWORTHга ёзиш
+0; -0
Shava 2012-01-06 00:23:32
.................
ха энди термани бошкаряпти-ю деб тек куйиб бериш керакми?Кайсидир ахоклар бир йили Пахтакорни терма базаси килди.Хуш,бу фойда бердими?Не-а,аксинча мухлисларни узбек футболидан кунгли колди.Уша сабаб булиб жуда куп вилоятларда хозиргача Пахтакорни ёмон куришади.Аралашганим учун узр лекин!

Ушбу фикрга жавобан


SHAVA
Сана: 06.01.2012 00:23. SHAVAга ёзиш
+0; -0
К.Аслановми бу? :)) кахрамон абрамовни ишларини оклаяпган эдийзку? бунакамасда энди, куйиб берайлик узига "ниманидур" уйлаб килаяпган булса керак Абрамов хам

Ушбу фикрга жавобан


XORAZMSHOX
Сана: 05.01.2012 23:18. XORAZMSHOXга ёзиш
+0; -0
Inshaolloh uqadar hunuk holatlar bo'lmaydi. LOKO oddiy klub, 1-galga albatta termalarimiz foydasini ko'zlaydi Abramov. Garchi LOKO dan ham pul topayotgan bo'lsada!

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 05.01.2012 23:08. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
яхши фикир. айнан ксиз хавотир олган нарсалар булиши аник))

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.