"Яна битта гол"
Баҳо: |
+1; -0
|
Ҳар бир мағлубиятга сабаб топса бўлади. У гол бўлмай қолди, бу гол бўлиб қолди, режалар ўзгариб кетди ва ҳоказо. Аммо ҳар уччала жамоамиз ютқазгач, албатта, умумий сабалар қидиришга мойиллик сезади одам. Нега энди, “Аделаида”нинг голи Қосимов режаларини ўзгартириб юборар экан-у, худди шундай тезкор гол “Насаф” рақибларини синдирмайди? Нега “Пахтакор”нинг гол ўтказиши уларга фойда келтириши мумкин, деган Мурод Ризаевнинг устидан куламиз-у, ҳақиқатан ҳам “Ал Жазийра” “Насаф”нинг тажовузкорлигидан фойлаланади? Қандайдир қарама қаршилик эмасми?
“Насаф”нинг бугунги ўйини кечаги клубларимиздан кўра кучлироқ чиққанига гувоҳман. Натижани бир четга олсак, “Насаф” Осиё Чемпионлар Лигасида бемалол тўп сура олиш салоҳиятига эга экан. Аммо натижани бир четга олиб қўя оламизми? Албатта, йўқ. Мана шу ерда мағлубият сабаби Рўзиқул Бердиев айтганидек, соддагина – “сен урмасанг, сенга уришади” деган мақол остига яширинмаганини, аслида муаммо янада чуқурроқ эканинисезиб қоламиз. Хўш?
Бир мақоламда “Насаф”ни “Наполи”га ҳам ўхшатиб юборгандим. “Насаф”ни ҳам, “Наполи”ни ҳам анчадан бери танийман. Яхшигина футбол муҳитига ва иштиёққа эга бўлган ва етакчи жамоаларни қийнаб келадиган клублар бўлган. Алоҳида ўйинда бу жамоадан ҳар нимани кутиш мумкин. Айнан шу хислати туфайли кўпчилик ёқтиради. Лекин қачонки амбициялар бироз оширилса ва энди, савия ҳисобига ғалаба қозониш, ёмон ўйнаб туриб ҳам очко олиш мумкин бўлганда, бу жамоаларннинг “риски”ошиб бораверади.
Шу жиҳатдан, “Насаф”да бугун ғалаба қозониш учун иккита вариант бор эди. Биринчиси, катта иштиёқ (ахир ўзига хос дебют) эвазига, тажовузкор ўйин кўрсатиб, рақибни янчиб ташлаш. Иккинчиси, керакли натижа йўлида совуққонликни сақлаган ҳолда, қ(Қ)аршида “Демпо” эмас, БАА жамоаси эканини унутмаслик.
Биринчи услуб билан керакли гол урилгач, иккинчи услубга ўтиш орқали, стратегик очколарга эга бўлиш учун “Насаф”да куч ҳам, потенциал ҳам етарли эди. айнан мана шу жиҳатдан бугунги мағлубият кечагилардан кўра оғирроқ ботди. Мураббийнинг тажрибасизлиги панд берди. Балки мен осон жавоб излаётгандирман, мана, қаршимда тайёр гўшт – тажрибасиз мураббий. Ахир Демьяненко бўлганида ҳам шундай бўлиши мумкин эди-ку?
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмасди. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган клуб, гол уриш учун яна олдинга ташланиши ва оқибатда тўртта гол ўтказиб юбориши – бу ортиқча. Агар Шомуродов яна иккита гол урганида, бу гапларга асос бўлмасди, дейишингиз мумкин. Лекин “ура олмасачи” деган саволни ўзимиз келтириб чиқардик, шундай эмасми? Керак бўлса, ўйин темпини тушириш, керак бўлса тўпни ўз майдонида назорат қилиб туриш талаб этилади. Юз мингта мухлис олдинга бошлаб турмайдими, мураббий ва футболчилар ўйинга нисбатан совуққон ёндошишлари ва керак бўлса, ўйинни ўлдириб бўлса ҳам, ҳисобни сақлаб туришга ҳаракат қилса бўларди. Рақиб – “Барса” ёки “Реал” эмас экан, демак, “Насаф”дан буни талаб қилишга ҳаққим бор. Чунки бу уларнинг қўлидан келадиган иш эди. “Насаф” эса худди плей-оффда майдонга тушгандек, худди “тарсакилаш” учун ёш бола топиб олгандек олдинга ташланаверди. Ахир бу ОЧЛ-ку?
Ўйинни томоша қилиб ўтириб, “Насаф”нинг рақибидан нақадар кучли экани ҳақида фикр хаёлимга ҳам келмади. “Насаф” тактик жиҳатдан ютқазаётганини хис қилдим негадир. Қандайдир кино кўргандим. Икки қиличбоз ўзаро уришишади. Бири икки-уч марта рақибининг қиличини ерга тушириб юборади. Ғалабага деярли яқин келади. Лекин ҳар сафар, рақибининг қилични ердан олиши учун шароит яратиб бераверади. Охири рақибга ҳам устунлик келади. У аяб ўтирмайди. ғалаба қозонади.
Қизиқ. Уччала жамоамизнинг ўйинида ҳам тезкор гол киритилди. Ҳеч бирида биз ижобий натижага эриша олмадик. Ростанам, ўйинга бўлган режа ёки стратегия йўқмикин мураббийларимизда?..
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() ILMDOR |
Сана: 09.03.2012 18:02. ILMDORга ёзиш |
+1; -0
|
Ха унда Нефтчига рахмат. "огородда" шунчалик уйнаб бергани учун. Якинда бир танишим сураб колди,-Нефтчи бу йил уйинчи омадими?-деб. -Олди, иккита учта-дедим мен. -Каердан, четэлданми?- деди у. -Узокданмас узимизи Интернатдан- дедим мен)))))))))))))))))).
|
![]() IMMUN |
Сана: 08.03.2012 17:13. IMMUNга ёзиш |
+0; -0
|
Bu nafaqat chempionatimiz balki murabbiylarimiz saviyasini ko'rsatadi. Agar murabbiy kuchli bo'lsa futbolchilar ham o'sishda davom etgan bo'lar edi. Nega maktabni tugatib kelgan salohiyatli o'quvchi kollejda birdaniga qoloq o'quvchiga aylanib qolsa, nega guruh rahbari ayblanadiyu, nega futbol murabbiylari ayblanmasligi kerak. Bizda vijdonan o'z ustida ishlaydigan murabbiylar deyarli yo'q.
|
![]() UZDEXQON |
Сана: 08.03.2012 14:13. UZDEXQONга ёзиш |
+0; -0
|
nu babir nasafda bunik bilan paxtaga qaraganda oyin yaxshiro tashkillashtirilvotti. vaziyotla bovotti asosiysi shu. sekib sekin tajribasi oshib oyini yana osadi digan umiddaman
|
![]() NEWDIZELPLUS |
Сана: 08.03.2012 12:36. NEWDIZELPLUSга ёзиш |
+0; -0
|
Биз чемпионатимизнинг хақиқий савиясини кўрсатдик..
|
![]() MUNIS |
Сана: 08.03.2012 10:47. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
NO COMMENT!
|
![]() KULDASHEV |
Сана: 08.03.2012 00:19. KULDASHEVга ёзиш |
+0; -0
|
Энди уйин тугаб, натижадан хабардор буганда бир нарса десанг кулгига коласану лекин бир нималар дегим келяпти барибир.
2-таймда хисоб 2:1 булиб турганда Насафни уйинидан канакадир файз йуколди. Айнан шу пайт ниманидир сезди юрак. Катор хужумлар, голга тортадиган вазиятлар мул-кулу, лекин гол йук. Айнан шу на эса каршиликларни рухий парокандалик кучасига етаклади. Хисоб тенглашгач умуман мазмунсиз уйнай бошлашди. 3-4 йил олдинги максадсиз уйнайдиган термамизга ухшаб, тупни юкорилатиб узатаверишди. Бу тактика энг ночори аслида. Билмадим, клубларимиз хакикатданам аник тактика асосида уйнашмайди шекилли... |
![]() IBRAKADABRA |
Сана: 07.03.2012 23:36. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
Умуман бу йилги ОЧЛ да уччала клубимизга осон булмайди. Тугри,хар доим осон булмаган. Лекин,бу сафар хатто дурранг уйнаш хам осон булмайди. Бу гапларни шунчаки айтаетганим йук. Гурухларга назар солсак буни тахмаин килиш кийин эмас. Деярли барча клубларда хужумчилар легионерлар экан. Уларнинг вазиятлардан кандай фойдалинишини хаммамиз курдик менимча. Айникса Насаф дарвозасига киритилган голларга яхшилаб эътибор бердим. Тугрисини афсус билан айтаман-бизни клубларни "кулидан" бунака гол киритиш келмайди! Шундай экан улардар яхширок натижани кутиш кийин.
|
![]() IBRAKADABRA |
Сана: 07.03.2012 23:23. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
Мен мураббийларимизни доим танкид килганман. Олдиндан айтиб куяйда энди.:) Ундай булса Пахтакор хорижлик мураббий кул остидаку,деган савол тугилади. Тугри,хорижлик. Лекин мен уни танимайман. Рости,хатто исмини хам билмайман. Аввал бошидан каердан топиб олдилар экан бу мураббийни дегандим. Ха майли. Маколани укиб чикдим. Бу гаплар янгилик эмас. Аникроги,бизни клубларда ижрочилар етишмайди. Гол сезиш кобилияти кучли булган хужимчилар йук клубларимизда. Куп холларда бирга-бир вазиятларни хам йукка чикарадилар. Совукконлик хам етишмайди. Бу нарсалар айникса халкаро мусобакаларда роса билинадида узиям. Кейин,клубларимизда характер йук. Ютказятганда ютишни,куп холларда ютаетган хам ютишни эплай олмайдилар. Юраверадилар савиясиз чемпионатда узларини-узлари алдаб. Масалан,мен бу маглубиятлардан унчалик фожеа ясаетганим йук.
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги