Асослар ва қасослар
Баҳо: |
+0; -0
|
Бир нечта китоблар муаллифи, ҳисобчи Бодо Шефернинг бир гапи бор: “Муваффақиятсизликларингизда айбни ўзингиздан эмас, бошқалардан қидирар экансиз, билингки, сиз ўша бошқаларнинг қулига айланасиз”
Биз журналистлар, ичимиздаги ғаразларнинг кўп қисминифутболга, хоссатан Миржалол Қосимовга бағишлаётган эканмиз, қайсидир маънода унинг қулига айланиб қолаётган эдик. “Футбол Экспресс” ва “Интерфутбол” газеталарига интервью берган мураббий суҳбатнинг асосий қисмини танқидчиларга атаб, гўёки... Ҳа, майли.
Ёзаётган мақолаларимга бировнинг буюртмаси сабаб бўлаётгани ҳақидаги бўҳтонларга жавоб беришни ўзимга эп кўрмадим. Ўша гап, ҳаммага инсоф берсин. Мени кўпроқ миллийтерма жамоа, унинг атрофидаги воқеалар қизиқтиради, бу ҳақида эса ёзавераман.
Интервьюнинг “қаймоқ” қисми шундаки, ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев терма жамоани ҳимоя қилмасликда айбланган. “Майли, у мени ҳимоя қилмасин, лекин терма жамоани матбуот орқали ҳимоя қилиш унинг иши-ку” – дейди Қосимов “ФЭ” журналисти билан суҳбатда.
Мураббийнинг мана шу гапларига тўла қўшиламан ва бу борада Санжар Ризаевни айбдор деб биламан. Хўш, Ризаев қачон, кимдан ва қандай танқидлардан терма жамоани ҳимоя қилиш керак?
Std.uz сайтинг 20.06.2013 да ўтказган сўровномасига жавоб берган ҳамкасбим Бобомурод Абдулла “Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима халақит берди?” деган саволга қўйидагича жавоб берган:
“Тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритмаганимизга Ўзбекистон-Эрон ўйинида кўплаб вазиятлардан фойдаланмасдан, хужумга берилиб кетиб, учрашув ниҳоясида қарши хужумда гол ўтказганимиз, Ливан-Ўзбекистон ўйинида термамиз аъолари Абрамовнинг бирданига бўшатилиб, ўрнига Қосимов қўйилганига норозилик сифатида атайлаб Ливанни ютмаганликлари асосий сабаб бўлди деб ҳисоблайман”
Бошқа бир ҳамкасбим Теъмур Аъзам 05.07.2013 да шахсий блогида “Ютдингми? Сен менинг дўстимсан” номли мақола эълон қилди. Мақолада қўйидаги сатрлар бор:
“Ҳозир вазият қандай? Вазият шундайки, терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқолмагани учун фақат Миржалол Қосимов айбдор. Ҳаммаси учун фақат у жавоб беряпти. Ливан билан сафардаги ўйинда бойкот эълон қилиб атайин ўйнамаган футболчилар айбдор эмас. Жонли деворни тўғри қўёлмаган Нестеровнинг хатоси йўқ. Сакраб тўпни ўтказиб юборган Гейнрихда ҳам гард йўқ... Кўпчилик Қосимовни Гейнрихни таркибга киритмаётганликда айблади. Улар балки ҳақдир. Бироқ энг муҳим паллада панд берган футболчидан мураббийнинг кўнгли қолиши бор гап-ку?!”
Ушбу мақола кейинчалик. Uff.Uz сайтида ҳам, Stadion.Uz сайтида ҳам жой олди.
Яна бир журналист Фарҳод Норбўтаев ҳам юқорида айтиб ўтганим, Std.uz сўровномасида қатнашиб, “Тўғридан-тўғри йўлланманинг қўлга киритилишига нима халақит берди?” деган саволга жавоб берган:
“Футболчилар. Нега, дейсизми? “Қария” футболчиларнинг аксарияти Миржалол Қосимовни ёқтирмаслигини кўпчилигимиз биламиз. Ҳатто буни баъзи бир ўйинларда ўзига хос “ўхшамаган хатолар” билан исботлаб ҳам беришди. Ишонмасангиз, ЖЧ-2014 саралаш доирасида Қосимов давридаги ўйинларни яна бир бор кўриб чиқинг”
Истеъдодли журналист Диёр Имомхўжаев ҳам ўз твиттерида ушбу мавзуга тўхталиб ўтган. Айнан келтираман:
17.07.2013. “Айрим ақллиларнинг фикрига кўра, Қосимов ўзига нисбатан бойкот эълон қилган футболчиларни таркибга қайта чақирмаслиги керак эди
17.07.2013. “Қосимов ўзига нисбатан бойкот эълон қилганларни терма жамоадан қувиб солиб ҳам натижа қила олмаганида, бу ишини ўшалар тўғри дея олармиди”
17.07.2013. “Бойкот фақатгина Ливан билан ўйин олдидан бўлди холос. Қолган 6та ўйинга қадар Қосимов барча футболчилар билан гаплашиб олишга улгурди”
Эътибор беринг, “қолган 6 ўйинга қадар гаплашиб улгурилганлиги” айтиляпти, демак, хулоса қилиш мумкинки, Ливан билан ўйингача гаплашиб улгурилмаган, футболчилар Ливандаги ўйинда бойкот ҳолатида бўлган, деб тушунса бўлади. Умуман, барча фикрларда “бойкот” ва “атайлаб” деган сўзлар ишлатилганига эътибор беринг, яъни футболчилар Ливанни ўз истаклари билан ютмаганликда айбланмоқдалар.
Агар муҳими кимнидир ҳимоя қилиш эмас, терма жамоадаги муҳитни сақлаб, келажакдаги вазифаларни уддалаш бўлса, нега мана шу фикрларга қарши курашилмаяпти? Тўхтатилмаяпти? Раддия билдирилмаяпти?
(Туркия билан ўйинга чақирилган таркиб билан танишдим. Мабодо, плей-офф бирор муваффақиятсизликка учрасак, баъзи журналистларнинг яна шу мавзуга қайтиб, футболчиларнинг атайлаб ютмаганликда айблашларига ҳозирдан қаршиман. Чунки терма жамоа бу клуб эмас, мураббий футболчилардаги бундай ҳолатни сезса, унда таркибни бутунлай алмаштириш имкони бор. Айниқса, Мираброр Усмонов ҳам таркибни ёшартиришга қарши эмаслигини билдирган бугунги паллада)
Хўш, Мираброр Усмонов ҳам, Миржалол Қосимов ҳам танқидларнинг асосли, конструктив бўлишини талаб қилаётган эканлар, нега мана бу асоссиз айбловларга жавоб бериш, ойдинлик киритиш, инкор қилишни ҳеч ким хаёлига келтирмаяпти? Асосий мақсад танқид ва ҳақоратлардан терма жамоа мураббийини ҳимоя яқилишми ёки бутун бир терма жамоаними?
“Мураббийга нисбатан шахсий муносабатини деб, рақиб билан ўйинда АТАЙЛАБ яхши ўйнамаслик” – бу жуда оғир гап. Бу футболчининг бутун каръерасига нуқта қўйишга сабаб бўлишга арзийдиган гап. Бу футболчининг нафақат ватанпарварлик, балки спортчилик туйғусини ҳам топтайдиган айб! Бу жуда жиддий ҳақорат!
Хўш, асос қани? Биласизми, омма учун фикр бераётган одам аввало, илгари сураётган фикрларини асослашга ҳаракат қилиши лозим. Мен учун ўлчов шу, футболни телевизорда кўраманми, ё бировдан эшитаманми, фарқи йўқ, нимаики ёзсам, аввало асослашга ҳаракат қиламан.
Ҳа, Ливан билан сафардаги ўйинда терма жамоамиз тўлиқ куч билан ўйнай олмади. Буни ҳамма кўрди. Ўша ўйиндан икки кун муқаддам, футболчилар салкам икки йилдан бери уларни бошқариб келаётган бош мурабийдан ажралгандилар. Азиз Ҳайдаровнинг “Чой устида” кўрсатувига берган интервьюсидан маълум бўлишча, жамоанинг Абрамовга муносабати жуда яхши бўлган ва бу истеъфо уларга таъсир қилган. Қўшиламан.
Ўша истеъфодан кейин бир гуруҳ футболчиларнинг ЎФФ президенти олдига кириб, мураббийни олиб қолишни сўраганликларини биламан. Аммо бу акция Қосимовга қарши эмас, Абрамовни ёқлаб қилинган. Бунда катта фарқ бор. Ўша алмаштирувда Қосимовнинг заррача айби йўқ эди, футболчилар ҳам буни жуда яхши тушунишган.
Лекин мана шу вазият футболчиларга салбий таъсир қилган бўлиши, руҳан тиклана олмаганликлари Ливан билан ўйиндаги хатоларга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Сабаб бўлган. Бу менинг асосим. Мен вазиятни шундай кўраман. Чунки хулоса қилишим учун бошқа асосга эга эмасман.
Яна бир асосим шундаки, Миржалол Қосимов айнан Ливанда ҳаракат қилган футболчиларни кейинги ўйинларга ҳам жалб этди. Айнан ўша футболчилар Корея, Қатар ва Эрон билан ўйинларда муҳим очколарни қўлга киритишди. Ҳар қандай мураббий ўзига ва терма жамоага нисбатан носпортча муносабатда бўлган, умумий мақсаддан шахсий муносабатини устун қўйган футболчиларни таркибга жалб қилмаган бўларди.
Хўш, футболчилар атайлаб ютмаганликлари ҳақида фикрларда қанақа асос бор? Бош мураббий худди шундай баёнот билан чиқдими? Ёки бирор футболчи “ростанам биз ўша куни атайлаб яхши ўйнамадик” деган гапни айтдими? Агар бундай асосга эга бўлмасангиз, бундай фикрларни оммага олиб чиқишга ҳаққингиз борми?
Ҳа, кимдир “сен билмаган нарсаларни мен биламан, билганимдан ёзгандирман” деб эътироз билдириши мумкин. Йўқ, ўша “билган нарса”ларни кўчада, чойхонада, кимдур билан суҳбатлашиб ўтирганда айтиши мумкин, аммо футбол жамоатчилигига бундай жиддий айбловлар олиб чиқилар экан, агар асосланмаса, мен ўқимаган ўша журналистика этикасига тўғри келмайди.
Мен бу мавзуни олиб чиқиб, ниманидир чайнаш ниятим йўқ. Фақат бир гап. Сайтда жуда кўп мақолалар бериляпти. Жавобан, танқидлар асосланиши кераклиги, терма жамоага нисбатан ҳақоратлар бўлмаслиги кераклиги уқтириляпти. Аммо нега асоссиз танқидлар четда қолиб, асосли танқид қилганлар, ҳеч кимни ҳақорат қилмаганлар “кампаниявоз”га чиқиб қоляпти?
Масалан, Хайрулла Ҳолиқов Қосимовга “Ливанга қарши ўйинда пасайиш бўлди” деди. Қосимов бунга жавобан “йўқ, яхши ўйнадик, шунчаки, вазиятлардан фойдалана олмаганимиз учун кичик ҳисоб бўлди” деб жавоб берган. Икки фикр бир-бирига кескин қарама қарши бўлса-да, ҳар икки фикрни ҳам асоссизликда айблай олмаймиз. Хайрулла ҳам ўз қараши ва муносабатидан келиб чиқиб, хулоса берган холос. Аслида сайтдаги танқидий мақолаларнинг кўпи мана шу мезонга тўғри келадиган фикрлар холос. Хўш, терма жамоа матбуот котиби чиқиб, “Ливан билан ўйинда ёмон ўйнамаганмиз, бу ёлғон” деб баёнот бериши керакми?
Санжар Ризаев аслида ЎФФ матбуот котиби сифати терма жамоани кўпроқ, юқоридаги жиддий, келажакда терма жамоа муҳитини бузиб, вазиятни сочиб юборишга ҳам қодир бўлган тухматлардан (асоси келтирилмаган ҳақиқат – тухмат) ҳимоя қилиши керакмасмиди?
Терма жамоа бу - орқасида миллионлаб халқ турган бир бутун бирлик. У фақат бош мураббийдан ёки унга қўйилган вазифадангина иборат эмас. Мен терма жамоани қувватлаш ва ҳимоя қилишга масъул бўлган Санжар Ризаев, Миржалол Қосимов ва бошқа расмий шахслардан терма жамоамизни мана шундай айбловлардан ҳимоя қилишларини сўраб қолардим.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
DEMOCRAT |
Сана: 04.08.2013 11:45. DEMOCRATга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AJUZBEK |
Сана: 01.08.2013 21:36. AJUZBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AJUZBEK |
Сана: 01.08.2013 21:32. AJUZBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
PSEUDOFUTBOL |
Сана: 31.07.2013 17:53. PSEUDOFUTBOLга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
JOVOHIRALI |
Сана: 31.07.2013 10:33. JOVOHIRALIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
OSKARKANN |
Сана: 31.07.2013 10:08. OSKARKANNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SERIY |
Сана: 30.07.2013 23:59. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ADVOKAT |
Сана: 30.07.2013 23:05. ADVOKATга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KVARTET |
Сана: 30.07.2013 22:10. KVARTETга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KVARTET |
Сана: 30.07.2013 22:02. KVARTETга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FONATIK |
Сана: 30.07.2013 19:03. FONATIKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JADROO |
Сана: 30.07.2013 18:12. JADROOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
IPCHI |
Сана: 30.07.2013 17:26. IPCHIга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AZIZFUTBOL |
Сана: 30.07.2013 17:02. AZIZFUTBOLга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги