Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Адолат ва эҳтирос - 2

Баҳо:
+2; -0

Сайтда Шермуҳаммад Абдуғафуровнинг “Адолат ва эҳтирос” мақоласи эълон қилинда ва унда футболда технологиялар ёки видеотакрорларни жорий қилиш мавзуси кўтарилган.

Кеча “Норвич” – “Тоттенҳэм” ўйинининг сўнгги дақиқаларида бир вазият бўлди. Мезбонлар ўйинчиси Бредлей Жонсоннинг стандарт вазиятдан йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, ерга тушди. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтдими, ё майдон ташқарисига тушдими, оддий кўз билан илғай олиш учун жуда қулай ракурс керак бўларди. Менимча, на бош ҳакам, на сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда жойлашиб олган қанот ҳаками вазиятни аниқ баҳолай олишарди. Ҳакам ишонч билан ўйинни тўхтатмади, ўйин давом этди.

Ушбу мавсумдан бошлаб Англия чемпионатида голни аниқлаш технологияси жорий қилинган. Тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтгани ёки ўтмагани долисекундлар оралиғида аниқланади ва ҳакамга алоқа қурилмаси орқали хабар берилади. Вазиятда айнан ўша технология ишга тушганини ҳамма билди, аммо бу шундай тез суръатда бўлдики, ўйин динамикасига таъсир қилмади. Умуман.

Айтмоқчиманки, футболдаги технологиялар ҳақида мунозараларда аввало, баҳсли, технология аралашуви талаб қилинадиган вазиятларни таснифлаб олиш ва ушбу технологияларни ишлаш механизми ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш керак бўлади.

Баҳсли вазиятларни икки турга ажратиш мумкин - 1) ҳакам қарори билан боғлиқ хатолар 2) ҳакамнинг техник хатолари. Кўриб чиқамиз.

1. Баҳсли қарорлар. Бу ерда ҳакамнинг бирор вазиятни кўриб ёки кўрмай қолгани аҳамият касб этмайди. Шундай ҳолатлар бўладики, ўн марталаб такрорий лавҳа берилганда ҳам, бирор аниқ тўхтамга келиш қийин, баҳс тугамайди. Тўп қўлга тегди – пенальтими ёки йўқ? Бир ҳакам у дейди, буниси бошқача. Мисол учун, 2011 йилнинг баҳорида “Реал” ва “Барселона” мухлисини бир бирини сўкканликда айблаб, уч йилга бир камерага қамаб қўйилса, орадан уч йил ўтиб ҳам, Пепега берилган қизил карточка тўғримиди ёки нотўғри, тортишиб ўтирган бўлардилар.

Бундай вазиятлар учун видеотакрорлар ёки технологиялар ҳеч қачон қўлланилмайди. Бунинг иложи йўқ. Чунки, баҳснинг ёки хатонинг объекти ниманидир кўрмай қолиш билан юзага келмаяпти. Методик кўрсатмалар, футбол қоидаларининг янада аниқлаштириш орқали бундай баҳсларни камайтириш мумкин холос.

Демак, технологияларнинг футболга кириб келиши ҳақида гап кетганда, қандайдир баҳсли вазият устида бир нечта ҳакамларнинг ўйин пайтида музокара қилишларини тасаввур қилмаслигингизни илтимос қилардим.

2. Техник хатолар. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетдими ёки йўқ? Тўп дарвоза кирдими? Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатдамиди (актив, пассив офсайдни аниқлаш бошқа масала, ҳакамга ҳавола қилинади) ёки йўқ?

Бу ерда ҳеч қандай баҳсталаб жиҳат йўқ. Ҳакамнинг конкрет хатоси бор холос. Яъни ўша вақтнинг ўзидаёқ, томошабин ҳакам адашдими ёки йўқми, билади.

Технолияларнинг футболга кириб келишига бўлган талаб, айнан, мана шунақа вазиятлар учун. Табиийки, баҳслашадиган, музокара қилинадиган, эҳтиросни сўндирадиган ҳолатлар йўқ, юқоридаги мисолга ўхшаб, сезилмас долисекундларда ҳакамлар аниқ ва ишончли қарорга эга бўладилар.

Абдуғафуров мисол келтирган “Сантяго Бернабеу” ёки “Камп Ноу”. “Эл-классико”. “Реал” гол ургач Роналду, Бензема, Бейл ёки “Барса” гол ургач Месси, Неймар, Инеста ҳакам қарорини кутиб ўтириш”лари қанақа вазиятда бўлиши мумкинлигини тушуниш қийин. Унақа бўлмайди, албатта. Гол бўлмаса, ўйин давом этаверади. Гол бўлсагина, ҳакам ишора беради. Шундоқ ҳам, гол бўлса, ўйин тўхтатилади-ку, тўғрими?

Шу нуқтаи назардан, баҳолаш эмас, аниқлашни талаб қиладиган ҳар қандай вазиятларда (асосан, гол ва офсайд) ҳакамларга технологик кўмак берилишининг ёмон жойи йўқ деб ўйлайман. Вазиятни баҳолаш ҳакамнинг зиммасида, лекин ҳолатни аниқлашда унга технолоия кўмак бўлсин. Ахир вазиятни аниқлаш мутлақ имконсиз бўлган вазиятлар бор, шунақа бўладики, ҳакам мутлақо тўғри позицияни эгаллаб, бургутнинг кўзини қўйиб олган тақдирда ҳам, аниқ кўра олмаслиги мумкин. Технологиянинг футболга кириб келиши ҳакамни ортиқча босимдан халос қилади, кейинги қарорлари учун ҳам мувозанат яратади.

ФИФА консерва(тизм)нинг ичига оёғини тиқиб олганини ўз ҳолича изоҳлайди. Айтилишича, футболнинг бу қадар оммавийлашишида унинг халқона ва содда экани муҳим аҳамият касб этган. Мисол учун баскетбол ўйнаш учун халқа керак, бокс тушиш учун қўлқоп, қишки ўйинлар учун-ку, қўяверинг, эллик миллиард кетади, ишоновринг. Футбол эса биргина ўзи юмалай оладиган нарса билан исталган жойда ўйналса бўлади. Шунинг учун ҳам ҳамма футболчи. Озми кўпми шуғулланади, ўз ўзидан томоша қилади. Футболда технологиянинг кўпайиши табақалашувга олиб келаркан, вақти келиб, Англия Премъер лигасидаги футбол билан, “гоооол – йўқ, штанганинг тепасидан ўтиб кетди” деб тортишишлар ҳали ҳам мавжуд бўлган бизнинг маҳалламиздагиси ўртасида катта фарқ пайдо бўларкан. Балки, балки

Аммо тарозининг мана шу палласидаги ғояни “ҳакамлар ҳам бир жамоа каби хато қилишга ҳаққи бор” деган сўз билан қувватлантириш жуда аҳмоқона туюлади. Чунки жамоа аъзоси хато қилса, ўз жамоаси зарарига бўлади. Хато қилган тараф жабр кўради. Ҳакамнинг хатосида эса, хато қилмаган тараф жабрланувчидир. Бу икки хил хатони бир ипга тизиш нотўғри-ку?

Ҳа, қачондир бунга эхтиёж сезилмаган. Телевизорда такрорий лавҳани кўрамиз ва муносабатни билдирамиз, ҳакам ўйиндан кейин хатосини тан олади, ФИФА “ҳакамлар ҳам одам” дейди, шу. Ҳозир бошқача..

Айтайлик, ҳакам хато қилади, бутун стадион, футболчилар, трибуна тепасида турган монитордан вазиятнинг такрорий лавҳасини кўрадилар. Ҳакамнинг ўзи ҳам кўради буни. Ўйин тугамасдан ҳакамнинг хатоси “бўйнига қўйилади”. Бу ҳолат ўйиннинг тақдирига таъсир қиладими? Қилади. Ҳакамга босим тушади, футболчилар билан муносабатига путур етади. Мувозанатни, ишончни йўқотади. Осон эмас. ЖЧ-2010 даги Германия - Англия ўйинидаги вазият эсингиздадир?

Ундан ҳам бадтарини айтиб беришим мумкин. Ўша йили мини футбол бўйича Европа чемпионати чорак финалидаги Испания ва Россия тўқнашувида ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида Родригес тепган тўп дарвозанинг ичига кириб, ўша тезликда қайтиб чиқади. Буни ҳакамдан ташқари ҳамма кўради. Ҳакам голи ҳисобламайди. Табиийки, тортишув юзага келади. Ёрдамчи ҳакамлар, УЕФА вакиллари, голни ҳисобламаган ҳакамнинг ўзи, видеотакрор орқали гол бўлганига амин бўлишади. Кейинчи?

Кейин ҳакам голни ҳисобламади. Билиб туриб ҳисобламади. Сабаби, регламент бўйича ҳакамнинг қарорига видеолавҳа асос бўла олмас экан. Яъни ҳакамнинг видеолавҳага асосланиб ўз қарорини ўзгартириши методик хато ҳисобланар экан.

Бунақа абсурддан кўра, бир секунд кутиб туришни афзал билардим.

Киритилган сана: 24.02.2014 14:53. Ўкилди: 8648 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


GAYRATBEK
Сана: 09.03.2014 20:42. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 25.02.2014 08:48. ATSTEYKAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULNURXAN
Сана: 25.02.2014 05:19. GULNURXANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 24.02.2014 22:36. FAMOUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


WERTYU
Сана: 24.02.2014 22:23. WERTYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUCBESSON
Сана: 24.02.2014 20:16. LUCBESSONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 24.02.2014 19:51. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 24.02.2014 18:41. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LASSETTIUZB
Сана: 24.02.2014 18:35. LASSETTIUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERZODCHIK
Сана: 24.02.2014 17:36. SHERZODCHIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.