Барчаси сценарийга боғлиқ
Баҳо: |
+0; -0
|
Эртага мағлубиятга учрашимиз ҳам, дуранг ўйнашимиз ҳам, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин. Бу натижаларинг ҳар бири ўзига яраша мантиқий ҳисоб бўлади. Сабаби, бугунги Жанубий Корея ва бугунги Ўзбекистон терма жамоалари савиясида катта фарқ йўқ, барчасини ўйиндаги воқеалар ривожи ҳал қилади, деб ўйлайман.
Эътирозлар табиий, Жанубий Кореяда айтайлик. Бундеслига иштирокчилари бор масалан. Аммо бу ҳеч нарсани англатмайди, юлдуз футболчи жамоадошлари фонида қандай кўрина олиши жуда муҳим. Сен Хон Мин "Ҳамбург"даги шериклари Рундев, ван дер Ваартлар билан бошқа савияда, МТЖ даги шериклари билан эса умуман бошқа савияда ўйин намойиш қилиши мумкин. Узоққа бормайлик, Максим Шацких терма жамоамиздан кўра, "Динамо"даги кучлироқ ўйнаган. Кўпчилик бу ҳолатни Максим термада жон кучдирмаслиги билан боғлаган бўлса-да, аслида мана шу муҳим сабаб ҳам бор. Терма жамоамиз савияси "Динамо"нинг баъзи футболчиларичалик баланд бўлмаган.Жепаров "Ҳамбург" таркибига кира олишига ишонмайман, аммо эртанги тўқнашувда у Сен Хон Миндан фойдалироқ бўлиши мумкинлигига умид қилишим нотўғри эмас.
Корея ўйин услуби мана бундай, уларга қарши мана бундай ўйнаш керак, мана бу таркиб тушиши керак, деган гаплар ҳам ўринли, лекин яхшиси, буни мураббийга қўйиб берганимиз маъқул. Кимга қарши қандай ўйнаш кераклигини билиш қийин иш эмас, энг асосийси буни бажариш. Билиш билан бажариш орасида қандай фарқ бор, биласизми? Салоҳият! Мен агар ҳар бир сакраганда уч метрга қадам ташлай олсам, Усейн Болтни ортда қолдираман. Буни жуда яхши биламан. Аммо уч метрли қадам ташлай олмайман. Айтмоқчиманки, бу ердан туриб, мана бунақа ўйнайлик, мана бу футболчи тушсин, дейишдан олдин, биз билмайдиган асосий жиҳат: таркибимизнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида маълумотга эга эмаслигимизни назарда тутмоқ лозим.
Биринчи вазифа, эртанги ўйин учун оптимал таркибни топа олиш бўлса, иккинчиси, ўша белгиланган мақсадни майдонда бажариш. Футбол енгил атлетика эмаски, машғулотларда ҳам бирор натижага эришиб, худди шу натижа орқали эртасига муваффақият қозониш мумкинлигини олдиндан билсак. Футболда майдонда бир ўзимиз ҳаракат қилмаймиз, у ерда корейслар ҳам бўлади, демак, ўйин сценарийси ўйин натижасига таъсир қиладиган энг муҳим омилдир.
Қачон ҳисоб очилади? Қачонгача ҳисоб очилмайди? Биринчи зарбани Нестеров қайтарадими ёки йўқми? Қайсидир тўп узатма аниқ етиб борадими ёки ёмғирда тўхтаб қоладими? Ким биринчи хато қилади? Ким жароҳат олади? Умуман бунга ўхшаш барча саволларнинг жавоби навбати билан кейинги эпизодни ҳам ҳал қилиб бораверади. Масалан, иккинчи тайм ўрталарида Улуғбек Бақоевнинг вазиятдан фойдалана олмаслигига саба қилиб, биринчи таймдаги бошқа бир вазият ёки айнан ўша пайтда таблодапорлаб турган ҳисоб ҳам катта таъсир ўтказади. Босимни енга олмаслик, совуққонликни енга олмаслик домо ҳам савиясизликдан дарак бўла олмайди. Ҳатто Европанинг топ клубларида ҳам, агар ҳисобда орқада боришса, мағлубиятга учрашдан қўрқишса, совуққонликни йўқотиб қўйишлари ва импровизация ёки ностандарт қарорлардан воз кечишлари, тўп йўқотишдан қўрқиб, иложи борича содда қарор чиқаришларига тўғри келади, бу эса натижага путур етказиши мумкин. Демак ўйиннинг қандай бошланиши жуда муҳим, умуман терма жамоамиз характери ташаббус у рақибдан бу рақибга ўтиб турадиган сценарий учун кўпинча тайёр бўлмайди. Статистикага қарашимиз мумкин, биз кўпинча, ўйинни қандай бошлаган бўлсак, шундай тугатганмиз.
Учинчидан вазифа эса, мураббийларнинг ўйин пайтида ўзини қандай кўрсатиши, ўйин сценарийсига таъсир ўтказа олишидир. Бу фактор ҳам эртага жуда муҳим бўлади. Сабаби, дуранг ҳисоби мезбонларни қониқтирмаслиги табиий. Улар учун дуранг билан мағлубият деярли тенг натижа, чунки ҳар икки ҳолатда ҳам Эронни ютиш учун майдонга тушишларига тўғри келади Биз учун эса бу унчалик ёмон ҳисоб эмас. Аммо ўша ўйин бошидаги картинани сақлаб қолиш учун ҳам ўйинчи алмаштиришлар жуда катта аҳамият касб этади. Корея вақт ўтган сари кучайиб бориши шубҳасиз, буни биз Қатар ва Ливан билан ўйинларда кўрдик. Айниқса Ливанда. Гол сўнгги дақиқаларгача қолиб кетгани, корейсларнинг ёмон ўйнаганликлари туфайли эмас, Ливаннинг омади келгани билан кўпроқ боғлиқ. Демак Корея вақт ўтган сари босимни ва тажовузни кучайтириб боради. Имкон қадар ҳужумкорликни оширади, турли ўзгаришлар билан ҳужумчилар сонини кўпайтиради ва ҳоказо. Айнан шу ҳолатга тайёр туришимиз, яъни Корея билан мос тарзда, биз ҳам кучайиб боришимиз керак. Имкон қадар зич ўйнашимиз ва тўпни назорат қилишга ҳаракат керак бўлади. Чунки, Корея ҳар тўп йўқотганда қайтариб олиш учун қанчадир вақт сарфлаши керак, бу эса, уларни ҳам эхтиёткор бўлишга, тўпни авайлашга мажбур қилади, импровизация ва ностандартликдан қайтаради. Бу бизга айни муддао.
Агар узун паслар орқали ўйнашга ҳаракат қилсак, Ливанга ўхшаб тўпни узоқлаштириш учун тепиб юбораверасак, Корея тўпни эгаллаш учун кўп вақт ва куч сарф этмайди, натижада, ҳар бир ҳужумда ҳар хил усулларни синаб кўришга имкон яратиб берган бўламиз. Яъни тўпни авайлашимиз орқали, уларни ҳам уни авайлашга мажбур қилишимиз керак. Тўпни авайлаган, уни йўқотишдан қўрққан жамоа эса ҳужумда бор имкониятини ишга сола олмайди.
Хуллас, эртанги ўйинда энг асосийси, ўйин сценарийсини ўз қўлимизда ушлаб туришимиз ва мураббий кўрсатмаларини бажара олишимиздир. Мураббийларга ишонаман, футболчилар эса бажара олишларига умид билдираман.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги