Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Ҳаракат

Баҳо:
+5; -0

Футболимиздаги бирор шахсни ёки ташкилотнинг ишига баҳо беришда ўша даврдаги футбол натижалари билан озуқланишимиз қисман тўғри. Чунки ҳамма биргаликда мухлисларимиз учун футбол ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва якуний маҳсулот сифатида биз натижани кўрамиз. Лекин қисман дедим. Мисол учун, терма жамоамиз фаолиятига назар ташлаганимизда деярли ҳар сафар бир бирига ўхшаш натижаларга эга бўлганмиз, вазифа кўпинча бажарилмаган, биз эса илгари Алишер Никимбаевга тош отган бўлсак, ҳозир Асқар Толибжоновни тошбўрон қилмоқдамиз. Савол туғилади, якуний натижа ҳар доим ҳам ўхшаш ва ўзгармас бўлгач, балки бизнинг фтуболдаги даражамиз шудир? Испания ҳамма турнирни ютаётган бўлса, айтайлик, ушбу юртнинг шартли терма жамоалар маркази энг яхши ишлаётган бўлиб чиқяптими? Лекин ошпазнинг муваффақияти масаллиққа ҳам боғлиқлиги шубҳасиз, агар ўта объектив бўлишга ҳаракат қилсак, ҳеч қачон ҳақиқатга етиб бора олмаймиз. Чунки ҳар бир шахс бир бирига ўхшамаган умуман бошқа шароитда ишлаган бўлади. Терма жамоамиз тарихидаги энг зўр шароитга ва энг зўр раҳбарга Хиросима пайтида эга бўлган, деб ишонч билан айта олмаймиз, зеро ўшанда тарихда энг яхши натижага эришган бўлсак ҳам. Агар Нишимура Аҳмедовнинг голини ҳисоблаб, биз илк ўйинда Эронни енгганимизда, ҳозир гуруҳда балки пешқадамлар сафида бўлар ва ҳар куни телевизорда ўша Толибжоновни кўраётган бўлармидик, билмадим.

Фалсафа тугади, демак, футболда ҳар қанча натижа гапирмасин, терма жамоа атрофида қилинаётган ишларни таҳлил қилишда фақат ЖЧ саралаш, 4-босқичдаги ўрнимиздан келиб чиқавермаслигимиз керак. Вадим Абрамов ҳар қандай муаммо ҳақида сўралганда жамоалиринг гуруҳдаги эгаллаб турган ўрнини рукач қилавергани туфайли, кейинчалик бу ўринлар ҳам бой берилди, бояги муаммолар барибир бўй кўрсатди. Терма жамоа ишлари қалай кетяпти? деганда, гуруҳда 2 очкомиз бор, Эрон ва Қатарни ютсак, 2-ўринга кўтарилиб оламиз қабилидаги жавобни фақат Миржалол Қосимов ёки футболчилар бериши мумкин. Усмонов ёки Толибжонов ҳам, Акрамов ҳам умуман бошқа жиҳатларга жавобгар ва айнан бошқа жиҳатлар устида иш олиб боришлари шарт. ТЖ мутасаддиларининг фаолияти якуний мақсадга етганимиз ёки ета олмаганимиз билан эмас, мана шу мақсад йўлида қанчалик ҳаракатлар амалга оширганимиз билан ўлчанади. Акс ҳолда, рақибларимиз биздан ёмонроқ ишлаши ва якунда биз ғалаба қозонишмиз ҳам мумкин-ку, тўғрими? Терма жамоалар марказининг фаолияти таҳлил қилинганда Корея билан бир амаллаб дуранг ўйнаганимиз эмас, бошқа ташкилий масалалар ҳам инобатга олинади ва масалан, Асқар Толибжонов фаолияти ўрганилганда, асосан, у ёки бу вазиятларда қабул қилаётган ёки қилмаётган қарорлари энг асосий ўлчов вазифасини ўтайди. Масалан:

Бир. Марказ илк бор ташкил қилинганда, Рустам Акрамов бу ташкилотнинг вазифалари ҳақида атрофлича тўхталган. Асосийси терма жамоаларимизга потенциал номзодларни тайёрлаш жараёнинининг ташкилий тарафдан осонлаштириш, футболчиларнинг функционал ҳолатини назорат қилиi каби назарий-амалий вазифалар. Яъни Акрамовнинг айтишича, клубларда футболчилар кўнгилдагидек, бошқача айтақолайлик, терма жамоа талабидек ҳолатда тура олмайдилар, шунинг учун марказ клубларга турли йўриқнома ва тавсияномалар жўнатади. Маълум футболчи учун алоҳида тайёргарлик тизими жорий қилинади, давомли равишда клублар билан боғланилиб ҳисоботлар олиб турилади. Яъни футболчининг ҳар доим ТЖга шай ҳолда бўлишига учун клуб ва терма жамоалар маркази ҳамкорликда эришилади. Бир қараганда яхши ғоя, лекин бу вазифа қанчалик амалда бажарилди? Факт бу факт, парадоксни қарангки, айнан мана шу йўналишда ОТЖ ҳам, МТЖ ҳам энг кўп танқидга учради. Абрамов клублардан норози бўлди, клуб мураббийлари эса МТЖ штабидан. Лекин олимпиячиларимизнинг айнан жисмоний томондан оқсаганлигини ҳамма кўрди, савол туғилади, бунга ким жавоб берди? Умуман ОТЖнинг қишки тайёргарлиги объектив ва илмий таҳлил қилиндими? Футболчилар дан энг оддий ва керакли нормативлар қабул қилинганмиди? Албатта, журналист ёки мухлисга бу борада ҳақиқат етиб бориши қийин, манфаатлар тўқнашади, демак ҳамма ўзини оқлаб, бошқани айблашга ҳаракат қилади. Кейин яна такрорламаслик учун хатолар ўрганилмайди. Тугаб бўлган цикллар юзасидан мураббийлардан ҳисоботлар қабул қилиняптими? Эшитмадим. Абрамов ўзига яраша мустақил шахс бўлган, икки терма жамоамиз билан турли тажрибаларни йўлга қўйгани шубҳасиз, натижа ўз йўлига, ўша тажрибалар қанчалик иш бергани ҳақида ҳисобот тайёрладими? Ахир ОТЖ ва МТЖнинг бирлашишидан мақсад, келажакка пойдевор қўйиш ва авлодлар алмашинувини оғриқсиз ўтказиш, хўш, бугунги мураббийда ёки ўша марказда, ўтган икки йиллик жараён бўйича тўлиқ хулоса ва йўналиш борми? Ички ишдир, лекин айнан Марказ бу маълумотларни қисман изоҳ ўлароқ мухлисларга етказган бўларди. Бунақа нарса йўқ.

Икки. Учрашувлар ва йиғинларни ташкил қилиш масаласи. Ўртоқлик учрашувлари масаласида мингинчи маротаба осмондан ёмғир сўрашни истамайман. Буни қабул қилишимиз шарт: Биз билан ҳеч ким ўйнашни истамайди!!! Яхши жамолар билан ўйнаш учун яхши пул керак. Мени бошқа нарса таажубга солади. Етарли либосга эга бўлиш учунчи? Асқар Толибжоновнинг ҳар бир турнирга фақат бир комплектдан либос ажратилгани ҳақидаги расмий баёноти кулгили, бир ҳамкасбим таъбири билан айтганда, чойхонанинг гапи. Гуёки, либосни асраш кераклиги ҳақида ўзбекча мантиқ билан бир-нималарни тушунтирмоқчи бўлишди, лекин каллани жойга қўйиб ўйлаб кўринг: биз қайси даражада ва қайси жамоа ҳақида бу изоҳни эшитяпмиз? Бутун бошли республика терма жамоалари ҳақида худди 1-лигани муҳокама қилаётгандек, умуман бу масалани олиб чиқишнинг ўзи уят эмасми? Ўша матбуот анжумани Тошкентда бўлиб ўтгани билан, чегара билмас миқёсда эмасмиди? Тасаввур қилинг, қайсидир рус сайти «Игрокам сборной Узбекистана запретили менять футболки» сарлавҳасида хабар чиққанида (балки чиққандир) нима бўлади? Бу вазиятга тушиб қолишнинг ўзи бир салбий ҳолат бўлса, буни нормал ҳолатда, Терма жамоанинг матбуот анжумани миқёсига олиб чиқиш ва бу изоҳни қурол қилишнинг ўзи шармандалик.   

Уч. Ташқи ҳуқуқий фаолият. Яъни ФИФА ва ОФК қонунлари чегарасида терма жамоамиз манфаатларини ҳимоя қилиш. Мисол учун, икки йил аввал ОТЖ сўнгги босқичига қуръа ташланганда, шундай тақвим бўлдики, Австралия билан БАА га беш кун ичида сафар қилиб, икки муҳим ўйин ўтказишимиз керак эди. Аслида қуръа ташлангандаёқ, мана шу муаммо юзасида иш олиб бориш ва учрашув кунларини суриш борасида дипломатик келишувларга ҳаракат қилиш шарт эди. Беглилаб қўйилган, икки томон келишган ҳолда ўйин вақтини суриши мумкин эди, ҳатто бир неча кунга, ойга. Ҳа, биз охирида ҳаракат қилиб кўрдик, Австралия ҳам, БАА ҳам кўнмади. Сабаби улар биздан олдин Ироқ билан келишувга эришиб бўлгандилар. Биз кеч қолдик, лекин тез унутдик, чунки ўша ўйинларда муваффақиятли ўтказдик. Мабодо ютқазиб қўйганимизда, яна эски одат, ОФКдаги тақвим муаммоларидан нолиб, ўзимизни юпатардик. Айтганча, жавоб тариқасида Австралияга сюрприз тайёрлагандик ва февралда ўйин вақтини 20.00га қўйишга ҳаракат қилгандик. Австралия питирлаб қолди, бир амаллаб ФИФА орқали ўйинни қулайроқ вақтга сурдирди. Бекорга эсламаяпман, яқинда Қатарда ўйнаймиз, учрашув вақти эса 15.30 да! Тасаввур қиляпсизми? Октябрь бўлсаям, у ерда намлик ўта юқори бўлади, ҳатто кечки вақтда ҳам ўйнаш жуда қийин. 2005 йилнинг 12 октябрида Баҳрайнда тўп сурганмиз, ўша ўйин таҳминан 21.00 ларда бўлиб ўтган бўлса-да, футболчиларимизга оғирлик қилганди. Ўша ўйинда майдонга тушган Миржалол Қосимов ҳозир ТЖ бош мураббийи, бу ҳолатни катта муаммога сабаб бўлиши мумкинлигини билиш керак. Хўш, нега бу борада иш олиб борилмаяпти, ўйин вақти суришга ҳаракат қилинмаяпти? Ҳа, биз ҳаракат қиляпмиз, дейишлари мумкин, лекин бундай ҳаракатларнинг бир қисми матбуотда ҳам кечади. Биз ҳали бирор расмий шахсдан ўйин вақтининг ноқулайлиги ва буни бошқа вақтга суриш кераклиги ҳақида баёнот эшитмадик.

Тўрт. Терма жамоа муҳити. Бу ҳақида билмайман, аммо баъзи қарорлар чинданам кишини ҳайрон қолдиради. Терма жамоага хизмат қилувчи бир қанча бўлимлар, соҳалар мавжуд бўлса-да, аслида уларнинг барчаси бош мураббий атрофида жамланиши керак. Яъни ҳар қандай ҳолатда бош мия ва сўнгги қарор қабул қилувчи бош мураббий бўлиб қолади. Энди айтингчи, Вадим Абрамов терма жамоалар марказида нима қиляпти? У алоҳида шахсият, унинг Қосимов командасида ишлашига ишонмайман. Ақлга сиғмайди.. Тан олишимиз керак, Вадим Абрамов ўйинни яхши ташкил қилади, яхши муҳит яратади, мотиватор ва ҳоказо, лекин селекционер эмас! Селекционерлик кўпроқ болалар билан кўп йил ишлаган, футболга бутунлай бошқа муносабатда бўладиган инсонлардан чиқади. Масалан, Инилеевга ўхшаганлардан. Абрамов эса машҳур таъбир билан айтганда гул ўстирмайди, у кўпроқ букет ясайди. Келинг, факт бўйича гаплашайлик, икки йиллик фаолият давомида терма жамоамиз селекция борасида қанчалик ўсишга эришди? Кутилмаган янги номзодлар пайдо бўлдими? Тўғри, потенциал номзодлар сафи кенгайди, кўпчиликда ўйнаш имконияти пайдо бўлди, лекин бу бутунлай бошқа нарса, тўғрими? Абрамов ҳеч кимни кашф қилмади, баъзи футболчиларга имконият берди. Савол туғилади, номзодларни аниқлаш ва ўша имкон бериш ҳуқуқи фақат бош мураббийда бўлар экан, қаердандир янги номларни кашф этиш Абрамовнинг йўналиши эмас экан, ТЖда алоҳида селекционер штатига қандай эхтиёж бор? Ҳатто юқоридаги бошқа мулоҳазалардан келиб чиқиб, умуман терма жамоа штабида алоҳида бир марказгаям эхтиёж йўқлигини ҳам хулоса қилиш осон-ку, тўғрими? Ёки бу шунчаки амал, қачонки, яна вазият бўлиб қолса, яна терма жамоага қайтариш учун, шу ерда бўлиб тургин дейиляптими?

Шунча гапдан кейин ҳам, мен мисол учун Толибжонов ёки Акрамов вазифасини эплай олмаяпти, деб хулоса чиқара олмайман. Улар қўғирчоқми, очкўзми ёки шунчаки ишини эплай олмаётганларми, буниям билмайман. Сабабини энг юқорида айтдим, мен уларни айнан қандай шарт ва шароитлар асосида ишлаётганликларини ва уларга айнан қандай вазифа қўйилгани ҳақида аниқ маълумотим йўқ. Бу эса асосийси. Демак мен фақат ўз қаричим билан ўлчаб, баъзи нуқталарни тилга олиб ўтишим мумкин холос. Бундай муаммолар айнан алоҳида шахслар туфайли юзага чиқаётган бўлса, ички доирада талаб қилинмоғи керак. Йўқ, шасхларнинг алоқаси йўқ, барчаси биз тушиб қолган ёмон шарт ва шароит туфайли юзага келган бўлса, узр, ишлайверишсин. Зеро Гетцер айтганидек, мен оғриқни даволовчи дорини эмас, оғриқнинг ўзини ҳавола қилдим. Сабр тилайман. Лекин айтиб қўяй, ҳақиқий сабр оғриққа эмас, уни бартараф қилиш йўлидаги қийинчиликларга чидашдир...

Киритилган сана: 30.09.2012 11:07. Ўкилди: 8271 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 01.10.2012 14:11. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 30.09.2012 19:30. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 30.09.2012 16:42. MEDIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 30.09.2012 16:35. MEDIKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 30.09.2012 16:07. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMRON
Сана: 30.09.2012 15:06. KOMRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 30.09.2012 14:19. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 30.09.2012 13:24. HOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 30.09.2012 12:42. ELIVERPOOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 30.09.2012 12:25. PUYOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.