"Челси" - "маладес" - 3
Баҳо: |
+2; -0
|
Пелемикин, ё ўша замонлардаги бошқа бир футболчимикин, ишқилиб, биттаси аниқ айтганди: “Мен ҳеч қачон жароҳатланган ўйинчига ҳужум қилмайман. Сабаби, агар у мен ундан тўпни олиб қўйсам, “ҳа энди, олмасаям бўлмасди-да” дейишади, мабодо мени алдаб ўтиб кетса, кулгига қоламан”. У рақибининг жароҳатланган бўлиши унга етарлича устунлик беришини билса-да, қаердандир пайдо бўладиган руҳий босимдан қутула олмаслигини жуда яхши биларди, афоризмга ўхшаб кетган бу иқтибос эса футбол оламидаги жуда кўп вазиятларни англаш учун жуда қўл келади.
Ҳа, гап ўша бутун Европа футболи журналистлари-юб, троллерларига яхшигина мавзу бўлган ўша ўйин ҳақида. Ҳакам қарорларини таҳлил қилишни истамайман, тан оламан, учта муҳим вазиятда қарорларнинг тўғрисини қабул қилмади. Лекина айтиб қўяй, бу ерда қандайдир “учинчи қўл” ёки ҳакамнинг атайин ён босгани ҳақидаги сафсаталар кулгили ва фақат ўша жамоа мухлисларига хос - билиб қўйинг, ҳозир бу соҳа ривожланиб кетган, мабодо “МЮ”га ғалаба олиб беришни исташса, сездирмасдан, жуда усталик билан амалга оширса бўлади, бу шубҳасиз. Хуллас, ҳакамнинг уч қарори “МЮ” фойдасига ишлади, тасодифни қаранг, натижада “Челси” АПЛ нинг ушбу мавсумидаги илк мағлубиятига учради.
“МЮ” икки футболчи кўп бўлиб қолгани учун ғалаба қозонди, “Челси” икки ўйинчи кам бўлиб қолса-да, ҳужумкор ўйнади. “Челси” – маладес! “МЮ” – позор! Мен янграётган мана шу фикрларни тушунмайман, янграйверсин, футбол мухлислар учун, уларнинг ўйиндан олган эмоция ва хулосалари бирламчи, аммо барчаси “МЮ” учун сарёғдек сип-силлиқ кечмаганини айтиб ўтмоқчиман. Биласизми нега?
Тўғри, “МЮ”нинг устунлиги яққол, протоколда кўриниб турибди. Лекин бу хатолар ўз навбатида унинг зарарига ҳам ишлагани бор гап. Учинчи голни киритишда қўл келган сон жиҳатдан устунлик, учинчи голни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин бўлган руҳий муаммони ҳам пайдо қилганди. Қизиқ, “МЮ”нинг ўша қизиллардан кейинги ҳар қандай голлари фақат ва фақат ўша қизилар билан боғланар, “Челси”нинг ҳар бир ҳужуми эса қаҳрамонлик сифатида олқишланарди. Ахир “МЮ” да пайдо бўлган оғир босим ва юта олмаслик хавфи “Челси”дан бартараф бўлганди-ку? Яъни энди “Челси” бемалол ўйнаши мумкин, тўртинчи, ҳатто бешинчи голларни ўтказиб юборганда ҳам, уларни дунё қаҳрамонлар сифатида олқишлар, агар қизиллар бўлмаганда, “Челси”нинг ўзи аннниқ тўртинчи ва бешинчи голларини уришига кафолат бераётган бўларди. Меҳмонларчи? Уларнинг қаршисида ўша жароҳатланган рақиб, ғалаба қозонса – позор! Мабодо юта олмай қолсачи? У ҳолда бутун дунё ушбу жамоа устидан кулаётган бўларди. Қанақа бу суперклуб, тўққиз киши қолган “Челси”ни юта олмади, хайф! Гуёки “МЮ” пенальти тепаётган футболчи, “Челси” эса дарвозабон, бу ерда қаҳрамонлик учун имконият фақат дарвозабонда бор холос.
Лекин биласизми, “Челси”нинг ўйинни “йиртиб ташлаётган бўлгани”, қизиллар кимдандир яққол ғалабани тортиб олгани ҳақидаги гаплар – иллюзия! “МЮ” дастлаб икки гол урди, кейин стандартдан, кейин қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг гол ўтказиб юборди. Кейин “Челси” ташаббусни қўлига олди, бир қатор хавфли вазиятлар яратди, Азар ва Мата активлашди. Кейин “МЮ” ҳам жавоб берди, Рунида ҳам, ван Персида ҳам яхшигина имконият бўлди. Ҳалиги Иванович қизил олиб чиқиб кетган вазиятда эса Янг дарвозабон билан бирга бир чиқаётганди, яъни, “МЮ” яна ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун имкониятга эга эди. Нима демоқчиман? Айтмоқчиманки, оддий, икки бир бирига муносиб рақибларнинг, ҳар уччала натижа бўлиши мумкин бўлган тўқнашувини кўраётгандик. Ўша қизилларсиз ҳам меҳмонлар ғалаба қозонишлари мумкин эди, шу билан бирга мезбонлар шу ҳолатда ҳам ҳисобни тенглаштира олардилар. “Челси” жудаям мушкул вазифани уддалаши керак бўлиб қолди, лекин биласизми, вазифа уддаланмади. Ҳеч нарса йўқотилмайдиган учрашувда, гол уриш учун ҳужумга ўтиш бу – қаҳрамонлик эмас, оддий руҳий устунлик. Ўйин қайсидир жиҳати билан ўтган йили Англия кубоги доирасидаги Манчестер дербисини ёдга солиб юборди. Ўшанда бир киши кам бўлиб қолган “шаҳарликлар” ҳисобни қисқартиришга эришгандилар, кейин эса ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташландилар – ўшанда ҳам “Сити” мағлубият учун ҳеч кимдан сўкиш эшитмасди, ҳакамнинг хатоси юқори планга чиққанди, натижада ўша мағлубиятдан қўрқиш деган босимдан ҳоли эдилар. Аминман, ўшанда ҳам, бугун “Челси” ҳам, ўша қизилларсиз, мағлубиятдан қўрқиш хисси билан ўйнаганда, худди “МЮ” каби, бу қадар кучли ўйнамагн бўлишлари ҳам мумкин эди, ким билади тағин...
Биз сон жиҳатдан, яъни моддий устунликка эга бўлган “МЮ”нинг ўша моддий устунликни моддий борлиққа – уч очкога айлантирганини кўрдик. Биз руҳий жиҳатдан устунликка эга бўлган “Челси”нинг бу устунликдан яхшигина фойдаланганини ва рақибга босим уйғотиб, кейинги ўйинлар учун ўзига ишонч пайдо қилганини кўрдик. Демак ҳакамнинг хатоларидан сўнг, ҳар икки жамоа икки хил бир бирига ўхшамаган вазифани бажаришга киришдилар ва ҳар иккиси ҳам буни уддаладилар. “Челси” рақиб устунлигини енгиб, моддий очколарни ҳам қўлга киритганида, қаҳрамонга айланарди. Ўз навбатида, “МЮ” рақибининг ўша руҳий устунлигини синдириб, қандайдир бошқача бир футбол билан чилпарчин қилиб ташлаганда, у ҳам қаҳрамон бўларди. Ҳозир эса биз ҳеч қандай қаҳрамонларни кўрмадик – “Челси” шу ҳолатдан яхшироқ натижа чиқара олмади, ҳа энди, ўйнади-да, нима, ўйнамай чиқиб кетмаганига раҳматми? “МЮ” ҳам ортиқча олқишга ҳақ қозонмади, ўша руҳий талвасадан чиқиб кета олмади, қўлидан келгани, ўша битта гол бўлди холос. Айтмоқчиманки, биз шармандалик ва қаҳрамонликнинг баҳсини кўрмадик, икки жамоанинг воқеалар ривожди бўйича қўлдан келганча курашганини кўрдик холос.
Ҳакам эса... Ҳа, у туфайли, биз аслида бу жамоалар кейинги ўттиз дақиқада қандай ўйнашлари мумкинлигини билмай қолдик, интригани ўлдирди, балки пайдо қилгандир. Хуллас, икки кундан кейин Лига кубоги доирасида айнан шу жамоалар ўртасидаги ўйинга бўлган қизиқиш ҳам янада ошиб кетгани шубҳасиз...
Йўқ, тополмадингиз, мен бу мақолани “Манчестер Юнайтед”ни мақташ ёки кимнидир ёнини олиш учун ёзмадим. Эътиборингизни қаратганим бу жиҳат шуки, “Челси”нинг ҳакамнинг бу қарорларидан тушкунликка тушиб қолмагани ва ўша қаҳрамон бўлиш учун ҳаракат қилиб кўрганидир. Мана шу томондан қараганда, миллий футболимизда яхшигина муаммолар борлигини пайқаш қийин эмас. Биз мағлубиятлардан сўнг, ҳакамдан ёки бошқа жиҳатлардан сабаб қидиришни яхши кўрамиз, шунингдек, футболчиларимиз га ҳам бу жуда таъсир қилиши бор гап. Назаримда, айни пайтда “Челси” футболчилари ёки Ди Маттео ҳакамни муҳокама қилиш ва ўзларини қурбон қилиш билан шуғулланганлари йўқ, аминманки, улар кўпроқ ўйиндаги камчиликларга, қандай қилиб ван Перси иккинчи голни ургани-ю, ўша Чичаритони киритган голи пайтидаги ҳимоячиларнинг хатолари ҳақида мушоҳада қилмоқдалар. Уларга шуниси муҳим, чунки айнан ўша хулосалар кейинги ўйинларга тажриба вазифасини ўтайди.. Чунки муваффақиятсизликларда фақат ўз хатоларини таҳлил қилиш кераклигини яхши биладилар, сабаби, инсон фақат ўз хатоларини тузатиш мумкин, ҳакамнинг бугунги каби хатоларига эса яна дуч келиш ҳеч гап эмас.
Ана ўшанда худди бугунгидек, уларни қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди, яна ўша рақибидан кам бўлмаган вазифа, рақибидан кам бўлган елкалар ва бугунги ўйинда олинган тажрибагина бўлади холос.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 09:11. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 09:11. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 09:09. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 09:09. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 09:08. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 06.08.2024 09:08. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 16:42. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 16:42. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
ADGJM |
Сана: 01.11.2012 09:24. ADGJMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 30.10.2012 10:29. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 30.10.2012 10:28. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ACMILANISTA |
Сана: 29.10.2012 19:24. ACMILANISTAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ACMILANISTA |
Сана: 29.10.2012 19:23. ACMILANISTAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SOHIBKOR |
Сана: 29.10.2012 14:37. SOHIBKORга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
SOHIBKOR |
Сана: 29.10.2012 14:37. SOHIBKORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SOHIBKOR |
Сана: 29.10.2012 14:32. SOHIBKORга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FAMOUS |
Сана: 29.10.2012 13:00. FAMOUSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ONLINE |
Сана: 29.10.2012 11:41. ONLINEга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
GALAKTICOS |
Сана: 29.10.2012 08:46. GALAKTICOSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
GALAKTICOS |
Сана: 29.10.2012 08:45. GALAKTICOSга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ISAEV |
Сана: 29.10.2012 05:30. ISAEVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ISAEV |
Сана: 29.10.2012 05:29. ISAEVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ISAEV |
Сана: 29.10.2012 05:29. ISAEVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ISAEV |
Сана: 29.10.2012 05:28. ISAEVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ISAEV |
Сана: 29.10.2012 05:28. ISAEVга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SUNSHINE |
Сана: 29.10.2012 02:45. SUNSHINEга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SUNSHINE |
Сана: 29.10.2012 02:45. SUNSHINEга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги