Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?

Баҳо:
+0; -0

2014 йилда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси учун квоталар сони аниқланди ва унга кўра ўзбек клублари учун 1+2 та жой ажратилди. Бу дегани мамлакат чемпиони “Бунёдкор” гуруҳ босқичидан, “Насаф” ва “Локомотив” эса бир неча босқичдан иборат бўлган саралаш плей-оффларида қатнашадилар.

Албатта, мухлис сифатида, бундай мусобақаларда иложи борича кўпроқ жамоаларимиз қатнашишини ва халқаро ўйинлар юртимизда кўпроқ бўлишини истайман. Аммо миллий чемпионатимизни бирламчи қабул қилган ҳолда, ОЧЛда бизга камроқ ўрин берилиши тарафдориман. Сабабини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

“Насаф” бу йил зўр ўйнади, бемалол ОЧЛга торта олади. “Пахтакор” тўртинчи ўринни олгани билан, ОЧЛдаги баъзи клублардан кам эмас, тажриба бор, бизни шарманда қилмайди. Шунга ўхшаш фикрлар билан қарши аргументлар янграши мумкин, балки ҳақ бўлиб чиқарсиз. Аммо агар лигамиздаги ОЧЛ га лойиқ клубларнинг ҳаммаси ўз мақсадига етадиган бўлса, миллий чемпионатимиздаги интрига қаерда қолади?

Мисол учун, Англияни олайлик. Ички рақобат-у бир нечта дербилардан ташқари яна қайси фактор ушбу лигани қизиқарли қилиб турибди? Чемпионлик курашидан ташқари, мусобақага алоҳида сценарий қилиб берадиган жиҳатлардан энг асосийси бу ЕЧЛга бериладиган ўринлардир  Гап шундаки ҳозирда Англияда ўзининг бош мақсади сифатида ЕЧЛда қатнашишни белгилайдиган, клуб стратегиясидан тортиб, трансфер сиёсатигача ушбу турнирга мослайдиган 6 та жамоа бор. Бу ерда кўринмас занжирли ҳалқа бор – агар ЕЧЛ да қатнашмоқчи бўлсанг, мос тарзда таркибга ва шароитга эга бўлишинг керак. Ўз навбатида, кучли таркибга эга бўлиш учун ҳам ЕЧЛ йўлланмаси муҳим аҳамият касб этади. ЕЧЛда қатнашмайдиган жамоа ўз таркибига юлдуз футболчини жалб қилиши бироз қийин ва қимматроқ бўлади.

Энди савол, агар АПЛ учун ЕЧЛ йўлланмалари сони 6 та бўлганида АПЛ янада қизиқроқ бўлармиди? Ахир мавсум охирида ЕЧЛ сиз қолиб кетиши мумкин бўлган “Тоттенхэм” ёки “Ливерпуль” ва ҳатто “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар ЕЧЛ нинг безаги бўлардилар-ку, нима дейсиз? Ҳа, Англия ЕЧЛ да 6 та жамоага эга бўлиб олиб, ҳар бир жамоа билан ажойиб натижаларга эришиши ва бутун Европага мақтаниши мумкиндек. Аммо!

Аммо вазиятга бундай қараш АПЛ нинг ўзидаги интригани ўлдирган бўларди. Ўша олти жамоа (турнир жадвалидаги ҳозирги тиқилинч сизни чалғитмасин, барибир охирида ўша олтита (ёки еттита) жамоа қолади) кимдир тепароқда, кимдир пастроқда программа-минимумни бажаради, вассалом. Масалан, АПЛ ҳам худди Испания ёки Германиядаги вазиятни такрорлаши мумкин эди: У ерда бутун стратегиясини ЕЧЛга, мослаб белгилайдиган учтадан жамоа бор холос. Мен “Шальке 04” ёки “Реал Сосьедад”ни ЕЧЛ ни истамайди ёки у ерда ўйнай олмайди, деган фикрни илгари сурмоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, бу жамоалар бемалол гуруҳ босқичида қолиб кетишлари мумкин, бундай натижа учун у ерда мураббийлар ишдан олинмайди, матбуот сахифалари “энди нима бўлади, шармандалик” тарзидаги сарлавҳаларга тўлиб кетмайди. Сиз “Арсенал” ёки “Манчестер Сити”нинг ЕЧЛсиз қолишини тасаввур қила оласизми?

Англия чемпионатидаги интриганинг асоси ҳам шу ерда. Мураббийни алмаштирган “Манчестер Юнайтед” бу йили чемпионлик қўлдан кетганини тан олиб, хотиржам янги жамоа тузишга киришиши мумкин эди. Йўқ, бунинг иложи йўқ, у ҳолатда, жамоа келаси йилги ЕЧЛдан ҳам қуруқ қолади. Бу клуб стратегиясига зид, бугунги саросима, клуб атрофидаги бугунги интриганинг сабаби шу ерга яширинган. Демак, ОЧЛ ўринларининг камроқлиги сабали, “Пахтакор” энди бемалол нафас ололмайди, ёшларни тарбиялаябмиз-у, деб қайсидир мавсумни ўтказиб юбора олмайди, натижани ҳам ўйлашга мажбур, акс ҳолда бу йилги ҳолатга тушиб, ОЧЛ дан яна қуруқ қолиш хавфи пайдо бўлди, тўғрими?

Хуллас формулани эълон қиламан: ҳар қандай турнирда интрига бўлиши учун, совринлар сони ушбу совринга лойиқлар сонидан камроқ бўлиши шарт! Агар ОЧЛ йўлланмасини олий лигамизнинг асосий соврини деб белгилаб оладиган бўлсак, ушбу совринга лойиқлар сони бугунга келиб 4 тани ташкил қиляпти – “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Насаф” ва “Пахтакор”.  

Демак, ОЧЛ йўлланмалари сони 4 та бўлиши мумкин эмас, бундай ҳол турнирни қизиқарсиз қилиб қўйган бўларди. Бешинчи жамоадан етарлича масофага узоқлашган ва минимум вазифани ҳал қилган бу тўрт жамоа, энди фақат чемпионлик учун курашган бўларди холос. Чемпионликдан аввалроқ умидини узган учинчи ёки тўртинчи жамоа  эса, эртароқ мавсумни якунларди ўзи учун. ОЧЛ йўлланмаси чўнтакда, чемпионлик эса, келаси йил, вассалом. Йўлланмалар сони 2 та ёки 3 та бўлсачи? Унда ўша тўртинчи жамоа ҳам охиригача курашади, ҳеч бўлмаса минимум вазифани бажариш учун, ОЧЛ ҳақида умуман ўйламайдиган “Олмалиқ” ёки “Нефтчи”ни эмас, ўзига ўхшаган тўрт жамоадан бирини ортда қолдириши шарт.

Юқорида мисол келтирганимдек, Испания ёки Германияда ЕЧЛ учун бериладиган йўлланмалар сони ҳаётини ЕЧЛ сиз тасаввур қила олмайдиган жамоалар сонидан кўпроқ. Яъни йўлланма ҳаммага етади, ҳисоб. Натижада, ҳар икки чемпионатда фақат чемпионлик кураши ва уларни таъқиб этиб юрадиган учинчи жамоани кўрамиз холос. Бошқа курашлар йўқ, бор бўлса-да, Англиядагидек “ҳаёт-момот” эмас. Ўша ўрин қўлга киритилса яхши, “маладес”, мабодо киритилмаса, “ҳеч ким нолимайди”

Биз бугунги кунда тўрт кучли жамоамизга юқори баҳо беряпмиз, ОЧЛ да қатнашишга лойиқ деб биляпмиз, қўшиламан. Асосийси, ўринлар сони камайса, бу жамоаларнинг қайсидирининг хафсаласи пир бўлишига ва “демак ОЧЛ учун кураша олмаймиз экан” деб хулосага боришига ишониш қийин. Сабаби, савия ва таркиб борасида бу жамоалар бир-бирига жуда яқин. Беш йил олдингидек, ўртада катта жарлик йўқ, тўғрими?

Демак, менимча, ОЧЛ квоталарининг камайиши бизни хурсанд қилиши ва кураш бадтарроқ авж олишини умид қилишимизга замин яратиши керак. Шуни тушунишимиз керакки, ПФЛ жамоаларининг бугунги ҳолати, бу ердаги кучлар мувозанатини таҳлил қилганимизда, юқоридаги формулага тушмайди, бизга 4 ўрин жуда ва жудаям кўплик қилади.

Демак, ҳар қандай турнирнинг энг муҳим жиҳати, у ерда омадсизларнинг, охирида йиғлаб қолувчи жамоаларнинг мавжуд бўлишидир. Агар бу ҳолат бўлмаса, мавсум доим, ҳамма рози бўладиган тарзда тугайдиган бўлса, ОЧЛ га лойиқ ҳар бир жамоамиз охирида мақсадига етадиган бўлса, ҳеч ким йиғламаса, ҳеч ким бошини ушлаб қолмаса, бунақа чемпионатнинг ниам кераги бор?

Агар квоталар сони ПФЛ раҳбари Фарҳод Магометовнинг қаердадир мақтаниши ва яхши ишлаётганини рўкач қилиши учун керак бўлса, майли, шунга интилсин. Шахсан менга керак эмас. Ҳозирча.      

Киритилган сана: 26.11.2013 17:26. Ўкилди: 8468 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


RESPECTUZ
Сана: 28.11.2013 06:55. RESPECTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 27.11.2013 10:33. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PESSIMIST
Сана: 27.11.2013 09:42. PESSIMISTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TIMURAY
Сана: 27.11.2013 09:42. TIMURAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


COMMENTUZ
Сана: 27.11.2013 09:14. COMMENTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AMIRILASHKAR
Сана: 27.11.2013 06:16. AMIRILASHKARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTANGER
Сана: 26.11.2013 21:27. MUSTANGERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.