Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Қизилқум" - чемпион!

Баҳо:
+4; -0

Биласизми, нега бизда доим охиригача имконият бўлаверади? Ўзимча бир ихтиро қилдим-да энди. Биз доим имкониятларни таҳлил қилишда ўзимизни фаворит мақомига қўйиб оларканмиз негадир. Мисол учун, ҳали ўйналмаган ўйинлар учун 3 очко ёзиб ҳисоблашга киришамиз. Нега ахир? Асос борми? Бу гуёки, “Қизилқум”нинг мавсум бошидаги чемпионлик учун имкониятларини чамалашга ўхшайди. Йўқ. Мавсум бошида эмас, айтайлик, илк уч турдан сўнг, икки очко жамғарилгач, ҳали чемпионлик учун имконият қўлдан кетмагани ҳақидаги мулоҳазаларни эслатиб юборади. Бир қараганда тўғри, ўша “Бунёдкор” мавсум охиригача ўнтача очкони йўқотади барибир. Лекин асосий масала барибир “Қизилқум”да, хўш, жамоа барча ўйинлари юта оладими?

Мазза қилиб, Ливанга мухлислик қилдик, мана, аутсайдер жамоа Эронни ютиб берди, энди бизга имконият очилди ланг бўлиб! Шунақами? Ливан бизга эмас. ўзига очди имкониятни, турнир жадвалида энди биз сўнгги ўриндамиз, хабарингиз борми? Нимага асосланиб, биз ўзимизни ўнглаб оламиз-у, қаторасига қайсидир ўйинларни ютишимизга ишонамиз? Мана шу ўтган тўрт турни айланибам, ўргилибам таҳлил қилиб кўринг – ҳар қанақасига энг ёмон қатнашган жамоалардан бири бўлиб қоляпмиз-ку, барибир. Кейинги ўйинларни ҳаммасини ютамиз, деган таъкидни нима билан қувватлантиряпмиз? Нотўғри тушунманг, пессимистликка чорламаяпман, шунчаки, доимо вазиятда рақибларни эмас, ўзимизни баҳолашни қандай ўрганамиз? Ўша Эрон ўз майдонида Қатарни, бугун эса Ливанни ютиши ва у ҳам очколари сонини 9 тага етказиб олиши мумкин эди. Бугунги ўйинимиз билан, мана шу ҳолимизда иккинчи ўрин учун имкониятдан амалий тарафдан мосуво бўлишимиз мумкин эди, тўғрими? Ахир биз Эрон Ливандан ютқазганини кейин билдик-ку? Нега “ана Эрон ҳам ютқазибди-ю, демак шансимиз ошибди” деб қор курашимиз керак? Келажакда ҳали биз етиб бормаган уч очко ҳақида эмас, бугунгина бой берилган имкониятлар, очколар, хатолар ҳақида гаплашганимиз дуруст эмасми? Ахир биз бугун 2-ўринга кўтарилиб олишимиз мумкин эди. Эсингиздами? 

Айбдор қидиришни истамайман. Аслида бугун учун умуман кераксиз бўлган тортишув – мураббийларни солиштириш ниятим ҳам йўқ. Лекин эътиборингизни бугунги ўйинга қаратмоқчиман. Нима кўрдик?

Терма жамоамиз ўйинни актив бошлади. Ҳатто қайсидир дақиқага келиб, дарвозага берилган зарбалар сони саккиз баробарга фойдамизга ошиб кетганди. Айнан ўша дақиқаларда футболчиларимиз кўп жабҳада рақибдан устунлик қилганликлари бор гап. Аммо Корея ўйиннинг бошидан атайлаб ташаббусни топшириб қўйгани кейинроқ сезилиб қолди. Афсуски, биз ўша дақиқаларда ҳисобни ошира олмадик, масалан, Санжар Турсуновда қулай вазият бўлганди. Лекин биласизми, ўша биз устунлик қилган дақиқаларда ҳам, кейин ҳам биз позицион ҳужумлар уюштира олмадик, тўпни ҳеч бўлмаса 4-5 маротаба кетма кет аниқ узата олмадик. Йўқ, яна ўша кўпчилик ёмон кўриб улгурган майда пасларни қумсамаяпман. Умуман тўпни ушлаб туришга бўлган уринишларимиз зое кетганини айтяпман. Ахир Корея айнан тўпни биздан тортволгач, ташаббусдаям, ҳисоьдаям устунликни қайтариб олди-ку? Жамоа қандай футбол кўрсатишидан қатъий назар, тўпни назорат қилишни билиши керакми? Ёки тўпни назорат қилиш, аллақачон “Барса”нинг мағлубиятли ва эски услубига айланиб бўлганми? Кечирасиз, бугунги даврнинг эталон футболи мана шунга асосланган. Тўғри, бунга қарши ўз йўналиши билан жавоб бера олган мактаблар бор, масалан – “Реал”. Мадрид жамоаси асосан жудаям тезкор қарши ҳужумлар ва шиддатли прессингни мукаммал кўринишга олиб келган. Лекин сиз терма жамоамиз ижросида тезкор ва аниқ комбинацияни, қарши ҳужумни кўрдингизми?

Ўша юқорида айтганим, Ҳасанов – Турсунов комбинацияси ва ўйин охиридаги Жепаров- Гейнрих-Турсунов яратган вазиятни айтмасак, асосан бурчак тўплари ва “аутлар”, Бақоевга баландлатиб тўп оширишлар билан ёдда қолди ўйин. Албатта, мураббийда ўйинни такомиллаштириш ва янада яхшилаш учун етарли вақт бўлмагани, бир нечта жароҳатлар ҳам бор, у ҳақида олдинги мақоламдан ўқиб олишингиз мумкин. Мен шунчаки, масалан, Қатарни Қатарда ютишимиз учун асос қидиряпман холос. Лекин барча муаммо ўша Ҳайдаров, Муллажонов, Аҳмедов ва Денисовнинг йўқлиги туфайли, деган мулоҳазага ишонишни чин дилдан истаяпман. Худди, Ливанда бешта футболчимиз қайтса, йиртиб ташлаймиз, деб ўйлаганимдек...

ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВ. Ҳар галгидек. Сўнгги сонияда муқаррар голдан қутқариб қолди, лекин рақибнинг биринчи голида яққол хатога йўл қўйди. Дарвозани тарк этди ва тўпни бартараф қила олмади. Яна бир вазиятда тўпни рақибга жуда қулай тарзда уриб юборди. Умуман дарвозабоннинг эски муаммоси ҳали ҳам бор – қарама қарши зарбаларга уста. Лекин стандарт вазиятлар – оғриқли нуқта.

ШОҲРУҲ ГАДОЕВ. Ўтган ўйиндан фарқли равишда хаяжон сезилди. Ҳимоядан тўпни олиб чиқиб кетишда бир нечта яққол хатоларга йўл қўйди – тўп етарлича кучли оширилмади.

АНЗУР ИСМОИЛОВ. Позицион жиҳатдан ақлли ҳаракат қилди. Лекин Корея киритган иккинчи голда барча ҳимоячиларимизнинг хатоси бор. У нуқтада ҳужумчига икки марта тўпга тегиш имконият берилмаслиги шарт. 

АРТУР ФИЛИПОСЯН. Тўпларни қайтаришда баъзида суст ҳаракат қилганини эътиборга олмаса, қониқарли ўйнади. Аммо биринчи голда тўпни қайтариб юбориши мумкин эди. Сўнгги дақиқада ҳам қўпол хатога йўл қўйди. Тўпларни бош билан деярли ўз жарима майдонимиздаги рақибга бериб қўяётганини тушунмадим. Ахир одатда бундай вазиятларда тўп қайтарилаётганда майдон марказигача бош билан уриб юборишларини Европа футболида кўрамиз-ку? Бизда нима етишмаяпти?

АКМАЛ ШОРАҲМЕДОВ. Унинг тез тез ҳужумга қўшилишини кутгандик, лекин негадир бу амалга ошмади. Натижада ўнг қанот қарши қанотга нисбатан оқсади. Ҳужумларимизда ранг баранглик камайди.

ФОЗИЛ МУСАЕВ. Тўп учун курашларда фаоллик қилди, лекин унинг Одилдан фарқли жиҳати, ҳаддан ташқари хаяжонланди. Яъни имкон қадар оддий ўйнашга ҳаракат қилди. Керакли пайтда ташаббусни ўз қўлига олишга қўрқди.

ТИМУР КАПАДЗЕ. Ростини айтганда, бугун унинг ўйини хафсаламни пир қилди. Ҳайдаров ва Аҳмедовлар йўқлигида, айнан Кападзе кўпроқ ташаббускор бўлишини кутгандим. Лекин ўйинни бошқара олмади, кўп вазиятларда тўпни Жепаровга етказиб беришдан бошқа нарса ўйлаб топа олмади.

СЕРВЕР ЖЕПАРОВ. Жамоавий ўйин у қадар яхши шаклланмагач, ўйин асосан Сервернинг қарорлари ва ташаббуси орқали уюштирилиши назарда тутилганди. Баъзида ишончни оқлади, масалан, сўнгги дақиқадаги хавфли вазият ҳам айнан унинг кутилмаган ҳаракати орқали содир бўлди, икки голда иштирок этди. Лекин айнқиса иккинчи таймда жисмоний ҳолати панд берди, яққол қулай вазиятларда тўпни ортиқча ушлаб қолди ва олдириб қўйди. Умуман олганда, барча футболчиларимизда рақиб дарвозасига узорқдан берилган зарбалар умуман кучсиз чиққанини таъкидлаш жоиз. Сабабини билмадим. 

САНЖАР ТУРСУНОВ. Менимча, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Сервер эмас, Санжар бўлиши керак эди. Деярли икки гол муаллифига айланди, ўйин бошида ва сўнгги дақиқада ўта хавфли вазиятда иштирок этди. Умуман рақиб дарвозасига энг кўп хавф солган футболчи бўлди. Аммо ҳаддан ташқари кўпроқ марказга интилавергани учун Шораҳмедов ёлғизлик қилиб қолаверди. Баъзида Жасур каби қанотга кўпроқ боғланиши ва имкон қадар рақиб ҳимоясини очиши керакмиди... Билмадим.

ЖАСУР ҲАСАНОВ. Ҳар галгидек. Унинг майдонга тушиши корейсларга кутилмаган ҳол бўлгандир. Чунки Қувайтга қарши ўйинда Галиулин ҳаракат қилган ва яхши кўринганди. Илк дақиқаларда, терма жамоамиз тезкор ва ҳужумкор ўйнаётганда актив эди, кейин эса, рақиб унинг услубини ўзлаштиргач йўқолиб қолди. Яъни ўйинимиз қовушмай турганда эпизодлар ярата олмади.

УЛУҒБЕК БАҚОЕВ. Ўйин услубимиздан ва кўплаб стандарт вазиятлардан келиб чиқиб, аслида Бақоев янада фаолроқ бўлиши мумкин эди. Лекин ташаббус рақибга ўтганда, кўп вазиятларда ўйиндан узилиб қолди. Балки ярим ҳимоячиларимизнинг рақиб дарвозасига яқинроқ ҳаракат қилмаганликлари уни яккалаб қўйгандир. Бир марта ўта қулай вазиятни кўкка совурди, деярли очиқ дарвозага гол киритишга имконият топа олмади.

АЛЕКСАНДР ГЕЙНРИХ. Гейнрих бу Гейнрих. Унинг ҳаракатлари оддий қолипда ўлчанмайди. Қайсидир эпизодни голга айлантирса, демак яхши, уролмаса, ёмон. Демак Гейнрихнинг бугунги уринишлари муваффақиятсиз чиқди. Балки Қосимов таваккал қилиши ва Бақоевни майдонда қолдирган ҳолда Гейнрихни тушириши яхшироқ бўлармиди?

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ. Ҳамкасбини ҳайрон қолдира олмади. Рақиб ҳисобни тенглаштиргач, терма жамоамиз нима қилиш кераклигини умуман билмаётгандек туюлди. Қачонки рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олгачгина, вазифа ойдинлашди, гол уриш шартлиги учун олдинга бора бошладик. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам вазиятни ёмонлаштирмасдан, бир очкога илинганимизда мураббийнинг совуққонлиги ва вазиятни тўғри баҳолаганлиги сабаб бўлди. Қосимов сўнгги дамгача рақибларини олдинга қўйиб юбормасдан имкониятни сақлаб қолишига ишонса бўлади,лекин айнан ўша сўнгги дамдаги муҳим вазифа қанчалик бажарилади? Бу савол...

Кўпчилик учун ажойиб деб баҳоланаётган ушбу ўйинда кўп футболчилар салбий баҳоланаётганига унчалик ҳайрон бўлмаётганингизни биламан. Ростанам, агар футболчи ташаббус кўрсатишдан имкон қадар ўзини чеклаб, кўрсатма асосида ўйнашга ҳаракат қилса, қачонки натижа кўрсатилгандагина, яхши таассурот қолдиради. Прагматик футболнинг хусусияти шунда. Яъни бугун агар ютганимизда, ҳар бир футболчи ажойиб ўйнагандек тасаввурда бўлишимиз, худди шу ўйин билан мағлуб бўлганимизда, аксинча таассурот уйғотиши аниқ эди. Натижа гапиради.

Нима ҳам дердим. Боримиз ҳозирча шу. Ё ҳозирча боримиз шуми? Ишқилиб-да. Ҳа, имконият бор. Ҳатто кечагидан ҳам кўра яхшироқ энди имкониятимиз. Ахир аслида бугун учинчи ўрин учун имкониятимиз ёмонлашган бўлишиям мумкин-ку! Гап ўша имкониятлардан фойдаланишда эканини назарда тутган ҳолда, кучлироқ ўйнашни бошламасак, бизни ЖЧ дан қуруқ қолишдан фақат вақт ажратиб турибди. Худдики, “Қизилқум” бир кун келиб, барибир имкониятсиз қолаётгандек.

Шу мақолани ёзаётганимда, бизнинг Корея билан дурангимиз аслида муваффақият эканини гапириб, “ана Австралия Иорданиядан еб ётибди” деганлар бўлди. Лекин хув ўша гапларга қайтсак, аслида Иордания Австралияни ютиб ётибди, биз юта олмаяпмиз-ку, тўғрими? 

Киритилган сана: 11.09.2012 23:36. Ўкилди: 8249 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:43. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:43. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


RUSAJ
Сана: 12.09.2012 18:12. RUSAJга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUSAJ
Сана: 12.09.2012 18:12. RUSAJга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMARISONIY
Сана: 12.09.2012 15:35. UMARISONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALMADRIDFC
Сана: 12.09.2012 14:52. REALMADRIDFCга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALMADRIDFC
Сана: 12.09.2012 14:51. REALMADRIDFCга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 12.09.2012 14:21. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 12.09.2012 13:09. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 12.09.2012 13:07. SAMARQANDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 12.09.2012 13:05. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 12.09.2012 12:56. SAMARQANDIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 12.09.2012 12:20. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJINA
Сана: 12.09.2012 11:16. AJINAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 12.09.2012 11:15. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJINA
Сана: 12.09.2012 11:08. AJINAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 12.09.2012 10:57. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 12.09.2012 10:55. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 12.09.2012 10:49. HOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 12.09.2012 09:33. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLTINBEK
Сана: 12.09.2012 08:33. OLTINBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 12.09.2012 03:45. ELMUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 12.09.2012 02:29. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HURSHID
Сана: 12.09.2012 01:32. HURSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EDMONDANTES
Сана: 12.09.2012 01:08. EDMONDANTESга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAHIMOVICH
Сана: 12.09.2012 00:31. IBRAHIMOVICHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 11.09.2012 23:54. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.