Кириш Регистрация
22/10 15:00 Қўқон-1912 2-4 Пахтакор
22/10 18:00 АГМК 3-0 Динамо
22/10 21:55 Шахтёр 2-2 Динамо Загреб
22/10 21:55 Атлетико 1-0 Байер
22/10 23:59 Галатасарой 0-1 Реал Мадрид
22/10 23:59 Брюгге 0-5 ПСЖ
22/10 23:59 Олимпиакос 2-3 Бавария
22/10 23:59 Тоттенҳэм 5-0 Црвена Звезда
22/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 Аталанта
22/10 23:59 Ювентус 2-1 Локомотив
23/10 21:55 Лейпциг - Зенит
23/10 21:55 Аякс - Челси
23/10 23:59 Зальцбург - Наполи
23/10 23:59 Генк - Ливерпуль
23/10 23:59 Интер - Боруссия Д
23/10 23:59 Славия - Барселона
23/10 23:59 Бенфика - Лион
23/10 23:59 Лилл - Валенсия

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Домланинг айтганини қил

Баҳо:
+1399; -0

Таҳминан бир ой олдин, Терма жамоалар маркази раҳбари Рустам Акрамов Миржалол Қосимовни танқид қилиб чиққанди. Аниқроғи бир масалада, унга мураббийнинг ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлаши нотўғри туюлган. Мен ўша фикрга тўлиқ қўшилсам-да, бир жиҳатга ҳайрон қолгандим. Терма жамоалар марказининг футболимиздаги, конкрет жамоаларимиздаги ўрни, мақоми қай даражада? Ташкилот раҳбари ўзига ёқмаган бир ҳолатни ўзгартиришга, талаб қилишга ҳаққи борми ёки бу шунчаки, ҳар доим, ҳар нарса ҳақида ўз фикрини айтиб юрадиган, лекин ҳеч ким эшитмайдиган бир “маслаҳатхона”ми?

Рустам Акрамов яхши назариётчи, лекин соҳани ўзгартира оладиган даражада амалиётчи эмас, деб ҳисобладим. Лекин ўзгаришни аввало ўзимиздан бошлашимиз керак эмасми? Мабодо Акрамов ўша танқидий фикрни бевосита вазиятга алоқадор шахс сифатида эмас, мустақил мутахассис тили билан айтганида ҳам, энди мен қабул қилмасдим. Сабаб шундаки, аслида Акрамовнинг ўзи бир нечта лавозимларни бирлаштириш тажрибасига унчалик қарши эмас экан.

Билишимча, унинг ўзи ҳам Қосимов билан бирга “Бунёдкор”да ишламоқда. Клуб академияси координатори лавозимида. Жуда самарали, фойдали иш аслида. Менимча эса, бу ерда лавозимнинг фарқи йўқ, асосийси унинг ушбу клубдан расман ойлик олиб ишлаётганидир. Чунки Акрамов шу билан бирга, ЎФФ да ҳакамлар қумитаси раиси бўлиб ҳам фаолият юритади. Энди тасаввур қиляпсизми, футболдаги энг холис ташкилот бўлмиш ҳакамлар қумитасига бир клубда ишлаб ойлик оладиган инсоннинг раҳбар бўлиши қайси мезонларга мос келади? Тўғри, мутахассисларимиз жуда кам. Рустам акадек профессордан ҳар доим, ҳар ерда фойдаланишимиз керак. Мен Рустам акани адолатсизликда, амални суъистимол қилишда айбламайман, бунга ҳаққим йўқ, лекин ушбу фактнинг ўзи ҳам циркнинг ўзи-ку? Қаранг, у “Бунёдкор” ўйинларига ҳакамларни тайинлайди, уларнинг қарорларини таҳлил қилади, хулоса чиқаради. Жазолайди. Тушликдан кейин эса, келиб, “Бунёдкор” академиясида ёшлар билан шуғулланади. “Бунёдкор” раҳбаридан буйруқлар олади, уларга маслаҳатлар беради, ойлик олади ва ҳоказо. Шунингдек, турли ёшдаги терма жамоаларнинг бевосита раҳбарининг “Бунёдкор” академиясини ҳам бошқариши туфайли, айнан “Бунёдкор”даги ўсмирларнинг терма жамоа назарига тушиш бўйича бошқа клубдагиларга нисбатан имконияти ошмаяптими? Гап шахсларда эмас, тизимнинг ўзи манфаатлар тўқнашувига шароит яратмаяптими? Агар солиштирадиган бўлсак, клуб матбуот котибларининг энг яхши футболчини аниқлашда иштирок этишлари ҳеч нарса бўлмай қолади.

Биринчи абзацдаги мавзуга қайтадиган бўлсак, беихтиёр, аждодларимизнинг “домланинг айтганини қил-у, қилганини қилма” ибораси эсга тушади. Биласизми, аслида ўша мақолнинг мазмуни, пайдо бўлиш тарихи бироз бошқача экан. Ўша даврларда оммага таълим берадиган илмли кишилар ибодат қилишнинг осон ва енгил йўлларини ўргатишган. Агар оғирлаштириб юборсак, кўпчиликнинг тоқати етмайди, деб қўрқишган. Мисол учун, оддий кишиларга бир соат ибодат қилсанг етади, деб ўргатишган, ўзлари эса беш соат вақтларини ибодатга сарфлашган. Кейинчалик замоннинг,  у билан бирга домлаларнинг ўзгариб кетиши натижасида, мақолнинг моҳияти, тушунилиши ҳам чаппасига ўзгариб кетди, наилож. Яхшиси, бир табибнинг болага “асал ема” деган гапни айтиши учун, ўзини бир ой асалдан тийганини эсласак бўлади.

Энди Миржалол Қосимов ўша танқидни жиддий қабул қилмайди. Унинг фикри хаёли асосан “Бунёдкор”ни ОЧЛ да муваффақиятли қатнашуви билан боғлиқ бўлди. Толибжонов эртадан бошлаб билетлар муаммосидан ортмаса керак. Акрамовда иш(лар) қизғин. Бечора термам...

Киритилган сана: 14.03.2013 13:25. Ўкилди: 5931 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


BURGUT
Сана: 19.03.2013 22:04. BURGUTга ёзиш
+0; -0
Ajoyib Ajoyib Ajoyib

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 16.03.2013 07:54. JUNGLERга ёзиш
+0; -0
:)

Ушбу фикрга жавобан


MUFANAT
Сана: 15.03.2013 09:56. MUFANATга ёзиш
+0; -0
Ажойиб мақола учун Қахрамон ака рахмат. Бу каби инсонларнинг битта лавозимини юрт манфаатини ўз манфаатидан устун кўрадиган инсонларга топширилганида эди. МТЖмиз аллақачон ЖЧларда иштирок этган бўлар эди. Бу каби "футбол дохийлари" бор экан бечора Инильев, шўрлик Абрамов, эссиз __________ хали саноғи тугамайди.

Ушбу фикрга жавобан


UZBLONDONDA
Сана: 15.03.2013 00:17. UZBLONDONDAга ёзиш
+-1; -0
SURXANETS
sizni MILANITALIYA Aslanovga qayrayabti. Bir urishib bering u kishini.

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 14.03.2013 23:14. FOTIXга ёзиш
+0; -0
Йўналиш, танқид мавзуси ажойиб аммо масаллиғ камроқ бўлиб қолгандай, мавзуни янада чуқурлаштириш керакмиди

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 14.03.2013 23:13. FOTIXга ёзиш
+0; -0
Яхшиси, бир табибнинг болага “асал ема” деган гапни айтиши учун, ўзини бир ой асалдан тийганини эсласак бўлади
------------------------------------

Табиб эмас Умари Одил номини олган халифа Умар Ибн Хатоб р.а. бўлган

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:54. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:54. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:54. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 14.03.2013 22:53. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
maqola doimidek kutilmagan mavzuda. Bu masalalarni xal qilish juda juda qiyin. Bunday iwlar qöpol qilib aytganda qonimizga singib ketgan. Odamzot xech qachon töymaydi. O.Nazarbekovni qöwig'i boridi Yana... Yana degan. Xulas wunaqa

Ушбу фикрга жавобан


MILANITALIA
Сана: 14.03.2013 22:02. MILANITALIAга ёзиш
+0; -0
HEROLION 2013-03-14 20:17:52
********************
Сиз Али десаиз бир-иккиталар Вали дебди.
Шунча тушунарли қилиб ёзилган мақолани находки ӯқиб тушунишмаса... эҳ аттанг...

Ушбу фикрга жавобан


MILANITALIA
Сана: 14.03.2013 22:02. MILANITALIAга ёзиш
+1; -0
HEROLION 2013-03-14 20:17:52
********************
Сиз Али десаиз бир-иккиталар Вали дебди.
Шунча тушунарли қилиб ёзилган мақолани находки ӯқиб тушунишмаса... эҳ аттанг...

Ушбу фикрга жавобан


XUJAQULTEPA
Сана: 14.03.2013 21:50. XUJAQULTEPAга ёзиш
+0; -0
МТЖдан ҳамма хавотирда. Раҳматли Тожибоевнинг ёнғоқ ҳақидаги латифасини эслаш кифоя!
- Мен шунчаки ёнғоқнинг шақур-шуқурига ишқибозман, холос!
Ўртоқ Акрамов, терма жамоани шунчаки шақур-шуқурга тенглаштирманг!

Ушбу фикрга жавобан


XUJAQULTEPA
Сана: 14.03.2013 21:50. XUJAQULTEPAга ёзиш
+0; -0
МТЖдан ҳамма хавотирда. Раҳматли Тожибоевнинг ёнғоқ ҳақидаги латифасини эслаш кифоя!
- Мен шунчаки ёнғоқнинг шақур-шуқурига ишқибозман, холос!
Ўртоқ Акрамов, терма жамоани шунчаки шақур-шуқурга тенглаштирманг!

Ушбу фикрга жавобан


XUJAQULTEPA
Сана: 14.03.2013 21:50. XUJAQULTEPAга ёзиш
+0; -0
МТЖдан ҳамма хавотирда. Раҳматли Тожибоевнинг ёнғоқ ҳақидаги латифасини эслаш кифоя!
- Мен шунчаки ёнғоқнинг шақур-шуқурига ишқибозман, холос!
Ўртоқ Акрамов, терма жамоани шунчаки шақур-шуқурга тенглаштирманг!

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.03.2013 20:17. HEROLIONга ёзиш
+2; -0
SURXANETS
гапга тушунмаяпсизми? мен узимам 2-3 та жойда ишлайман, гап унда эмас. гап улгурмай колишдаяммас. Масала: бир бирига карама карши булган лавозимлар - Хакамлар кумитаси ва бир клубда ишлаш - бутунлай нотугри нарса. Кандай килиб бир клубда ишлаб туриб, яна уша клуб уйинларига хакам тайинлайди?

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.03.2013 19:10. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
Heroline
Доимгидек хеч уйламаган - "теша тегмаган" мавзу, бирок якуний хулоса, фикр билдиришда катиъят, кескинлик йук...

Ушбу фикрга жавобан


AUDITOR
Сана: 14.03.2013 17:22. AUDITORга ёзиш
+0; -0
mavzudan chetga chiqqanim uchun uzr, Qahramon aka

Ушбу фикрга жавобан


AUDITOR
Сана: 14.03.2013 17:20. AUDITORга ёзиш
+0; -0
Biletlar 18-martda sotuvga chiqargan. Qishloqlarda salyarka sotuvchi odam shahobchaga o'z ish vaqtidan 1-2 soat o'tib kelarkan. wunda traktor va bowqa yuk mawinalari ko'payib ketadi. Salyarkani quyiwda esa tirbandlik tufayli hech kim salyarkani to'liq quyiliwini nazorat qilmaskan. haydovchi salyarka olganiga xursand bo'lib ketaverarkan. 18-mart Bunyodkor stadioniga salyarkaga....

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 14.03.2013 17:03. IMPERATORга ёзиш
+1; -0
Maqola udarr! Lekin buni o'qigan Akramov uyalganidan qaysidir lavozimini topshirishiga ishonmiman...

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.03.2013 16:44. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
Манимча хакамлар комитетининг раиси Рустам Акрамов эмас, ё Гали Имомов,ё Сардор Нажафалиев.ё Ноил Лутфуллин.

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 14.03.2013 16:41. GOLBOLSINга ёзиш
+2; -0
Толибжонов эртадан бошлаб билетлар муаммосидан ортмаса керак.
===
Tolibjonov avvalroq biletlar savdosiga aloqasi yo'qligini aytgan edi. "Paxtakor" stadioni ma'muriyati ma'sul emish bu ishlarga. Ammo, hamma biladiki, halqaro o'yinlarda chiptalardan tushgan aromad avvalo Federatsiyaniki. Shunday ekan, qanday qilib "bu mening vakolatimga kirmaydi" deyish mumkin? Ertaga "Bunyodkor"da ham chiptalarni "aylanitirib" yubormasliklariga kim kafolat beradi?! Hartugul, bunik rahbarlari muammoga yechim topishga harakat qilishibdi. Buning mahsulini o'yin kuni bilib olamiz. Yillar davomida har bir terma o'yinida "Paxtakor"da biletla qo'lga chiqib ketavergan. Va albatta bu ishda bilet sotilishiga ma'sul shaxslarning qo'llari ham bor.

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 14.03.2013 16:36. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
Rustam Akramov masalasi futbolimizdagi kadrlar masalasi qanday yo'lga qo'yilganini ko'rsatib beryapti. Futbolimizda ba'zi shaxslarga UFF umrbod ishtopib berish kafolatini berganga o'xshaydi. Akramov Qosimovning qo'shmurabbiyligini tanqid qilib chiqqanida men ham, "shu gaplarni omma emas, aynan Akramov va uning maqomidagi kishilar muhokama qilishlari kerak emasmi" degan hayolga borgan edim. Magometovning ishidan muhlislar umuman qoniqishmayapti. Balki, muhlislar futbolni rahbarlardek tushunishmas, ammo yaqqol ko'rinib turgan va yechilmayotgan kamchiliklar ko'p.

Ушбу фикрга жавобан


MUSOFIR
Сана: 14.03.2013 16:25. MUSOFIRга ёзиш
+0; -0
Maqola uchun raxmat. Bir biriga qarama qarshi amalda otirishlik galati xolat. Shu va shunga oxshash xolatlarni qayta korib chiqish kerak. Albatta xammamizda xam nafs bor yoki bosim yoki ozini shung majburdek korishi mumkin. Janubiy Koreyadan katta raxmat. Sog boling

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORMF
Сана: 14.03.2013 16:22. DOCTORMFга ёзиш
+1; -0
Voydod udar gaplar bölibdi vijdonli odamni gaplari bu gaplar. Tepadagilarda vijdon yöq. Meni ham shu muammolar qiynayabdi bir meni emas butun mtj muhlislarini qiynayotgan muammo aslida shu lekin Usmonov choyni importini oshirish bn ovora.

Ушбу фикрга жавобан


FRENK
Сана: 14.03.2013 16:12. FRENKга ёзиш
+0; -0
Бизам Яхши буп кетармиз...))
гап йук маколага

Ушбу фикрга жавобан


SANSIRO
Сана: 14.03.2013 15:53. SANSIROга ёзиш
+2; -0
Yozishadi o'qiymiz fikr qolldiramiz... Foydasi sezilmaydi...

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 14.03.2013 15:47. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
QISHLOQI
2013-03-14 14:34:23
0
Daxshatli maqola. Agar buni
o'zbekligidan or qiladigan
"o'zbek" Akramov o'qisa, bir
narsalar bo'larmidi. lekin
bunga ishonish qiyin:vijdon
bo'laydi unaqalarda. Lekin
Qahramon aka jurnalistning
Farzini ajoyib tarzda
uddalaganlar. Gapirish bizan
xulosa chiqarish
tepadagilardan
***
LUISITO Rustam Akramov bo'ladi. Uning fikrlarini bir o'qing-da

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 14.03.2013 15:47. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
М.Усмонов иккита эмас учта жойда ишлаяпти. У кишини асосий иши олий мажлис сенатори.

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.03.2013 15:37. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
FUTBOLVATANI
манам иккита жойда ишлайман ) Гап унда эмас. Гап икки ишнинг бир бирига карама карши эканида.

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 14.03.2013 15:36. FOREIGNERга ёзиш
+-4; -0
Бировни танкид килишдан олдин узимизни килган ишларимизни хам (агар килган булсак) эслаб куяйлик!

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 14.03.2013 15:34. FOREIGNERга ёзиш
+1; -0
Хамма у-бу дейдию, Косимов 2 йил олдин Бунёдкорда ошни пишириб Сколарига топширганди, Сколари тагига олдириб куйиб кетворди. Бу сафар хам худди шундай. Факат Миржалол ака Ошдан колишликдан куркябди. Яъни УЗБ МТЖга келиши-кучли шартлар асосида, яъни хар кандай маглубиятдан кейин уни алмаштиришларини яхши билади. Шунга карамай иккала томондаям жонини бериб, тинмай ишлаб келмокда. Оллох омадини берсин! Баъзилар бор биттасиниям эплолмаябди...

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 14.03.2013 15:23. FUTBOLVATANIга ёзиш
+2; -0
Usmonovni ozi ikkta kotta lavozimda ishlediku olipiya qomitasi raisi uff prizidenti bizda 2ta lavozim modayu ;)

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 14.03.2013 15:20. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
Endi bizda ozbechilik bir biriga qatiq gapirmedi agar konkret vazifa qoyilsa Qosimovga faqat termani boshqarasan dib manimcha qichnima deyolmasa kerak hamma gap rahbaryata

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 14.03.2013 15:18. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
Кахрамон ака макола у-н рахмат.
Мен бу инсонга ишонмай куйганимга анча булди. Агар савол берсаиз нукул жавобдан айланиб утади. Яна уйалмай курсатувларга чакиришса келаверади. Бу инсон 94 йилда хам хеч нарса килмаган, аксинча Б.Абдураимов ва Ю.Вазгеновичнинг хизматлари булган.

Ушбу фикрга жавобан


CHANCHIK
Сана: 14.03.2013 15:08. CHANCHIKга ёзиш
+1; -0
baliq boshidan sasiydi. Usmonovni kuyinib gapirib,o'zini ko'rsatadi holos.aslida uni ham hech qaerda gapi o'tmaydi. Bu UFF,PFL aslida sirk. Terma markazini umuman keragi yo'q.nima ish qilyapti,nimani do'ndirdi.bu markaz faqat A.TOLIBJONOV cho'ntagiga hizmat qilyapti.ishsiz,jonkuyar mutahasislar ko'p,nimagadur shularga ish berishmedi.haqiqat talab qilib,vijdonan ishlaganlardan qo'rqishadimikin. Ex ASLANOV siz bilan men gapirganim bularga bir tiyin.bularni o'qishmedi ular,chunki ishlari ko'pligida,zarir kebdimi futbolni haqida o'qish,muhlislarga quloq tutish.o'qida ham vijdon yo'q ularda

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 14.03.2013 15:00. ABOMUSLIMга ёзиш
+1; -0
Умид қиламизки Миржалол МТЖни ишларини ҳам тўғри йўлга қўяди!!!!

Ушбу фикрга жавобан


HURRRMATAKA
Сана: 14.03.2013 14:58. HURRRMATAKAга ёзиш
+2; -0
Рустам Акрамов утирибди хозир, обеддан кейин тишини кавлаааб, кекириииб, ему все равно!
- Ну и что манга? - деб куяди, узбекча-русча аралаштириб. Вот, недавно янги китоб опубликовали про футбола, "Самимий футболга ишонч"! Верите, в Узбекистане никто не делает такого кроме меня. Я единый профессор!!! - деб куяди китобини кулига олволиб.

Ушбу фикрга жавобан


NEWDIZELPLUS
Сана: 14.03.2013 14:54. NEWDIZELPLUSга ёзиш
+0; -0
Хайрият Ўзбекистон чемпионатини умуман кўрмийман.. Лекин терма жамоа хозирги имкониятдан фойдаланмаса бўлмайди..

Ушбу фикрга жавобан


QISHLOQI
Сана: 14.03.2013 14:34. QISHLOQIга ёзиш
+1; -0
Daxshatli maqola. Agar buni o'zbekligidan or qiladigan "o'zbek" Akramov o'qisa, bir narsalar bo'larmidi. lekin bunga ishonish qiyin:vijdon bo'laydi unaqalarda. Lekin Qahramon aka jurnalistning Farzini ajoyib tarzda uddalaganlar. Gapirish bizan xulosa chiqarish tepadagilardan

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 14.03.2013 14:25. HOLISга ёзиш
+1; -0
Shunga o'hshash ishla futbolimizda juda ko'p.
Muammolarimiz oshib toshib yotibdi.

Ушбу фикрга жавобан


EDMONDANTES
Сана: 14.03.2013 14:22. EDMONDANTESга ёзиш
+0; -0
Bir vaqtlar Akramov janoblarini noholislikda, va bir so'zlik emasligini aytganimda muhlislar avval o'zing Akramovdaqangi bo'lib ol deyishgandi.. Hayriyat Akramov haqida bir men emas ekanman gap boshqa sihi boshqa ekanligi haqida.

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 14.03.2013 14:17. LUISITOга ёзиш
+-5; -0
Sizi owatka otqazib qutilamizami?

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 14.03.2013 14:01. YAHYOHONга ёзиш
+343; -0
Аскар Толибжонов хам Пахтакор рахбариятида ишлайди,
Битта УФФ рахбари Усмоновда 2-иш жойи йук эди, хижолат булишди шекилли, Олимпиа кумитасини кушиб беришди

Ушбу фикрга жавобан


DEVPRO
Сана: 14.03.2013 13:57. DEVPROга ёзиш
+1; -0
Bechora termamiz kimlarning qo'lida qoldi?!

Mega Respect!

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDVILLA
Сана: 14.03.2013 13:55. DAVIDVILLAга ёзиш
+0; -0
Exx attang deyishdan boshqa iloj yo'q((( Lekin bir narsaga ishonaman BIZ ALBATTA JAHON CHEMPIONATIGA CHIQAMIZ!!! OLG'A O'ZBEKISTONIM!!!

Ушбу фикрга жавобан


EXCLUZIV
Сана: 14.03.2013 13:54. EXCLUZIVга ёзиш
+0; -0
YAHYOHON respect

Ушбу фикрга жавобан


NASAFIYA
Сана: 14.03.2013 13:46. NASAFIYAга ёзиш
+0; -0
Gap yuq!

Ушбу фикрга жавобан


EXCLUZIV
Сана: 14.03.2013 13:26. EXCLUZIVга ёзиш
+0; -0
togri maqolani siz yozdiz. L.n bechora termamiz desangiz togriroq bolardi.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.