Бир юз ўн миллион
Баҳо: |
+0; -0
|
Пол Погба дунё рекорди даражасидаги нархга “МЮ”га ўтди. Ростанам шу футболчи шу баҳога арзийдими ёки йўқми, бу бошқа масала ва бу ҳақида ҳам балки кейинроқ гаплашармиз. Бу жараёнда менинг эътиборимни жалб қилган жиҳат бошқа – Жозе Моуринюнинг позицияси. Маълум бўлишича, у клубга келган илк кунларидаёқ нархидан қатъи назар Погба кераклигини клубга маълум қилган.
Бир пайтлар, Пеп Гвардиола “Бавария”ни танлаганда, кўпчилик уни қўрқоқликда айблаганди. Мен бунга кескин қарши чиққандим. Аксинча, “Майнц” ёки “Ҳамбург” эмас “Бавария”ни танлаш ботирликдир. 8-ўриндаги “Майнц”ни 6-ўринга кўтариб, баъзи учрашувларда ажойиб ўйин кўрсатиб, бахтли яшаш мумкин, аммо “Бавария”да фақат битта натижани кутадилар. Мана шу босимда ишлаш қийинроқмасми? “Бавария” катта устунлик билан Германия чемпионлигини қўлга киритган бўлса-да, Гвардиолага нари борса, ўз ишини, бошқа ҳар қандай мураббий ҳам қила оладиган ишни қилгандек қараб турибмиз холос.
Фергюсондан кейин “МЮ” турли характердаги мураббийларни кўрди. Давид Мойес раҳбарият тақдим қилган шароитдан келиб чиққан ҳолда, натижа кўрсатишга ҳаракат қиларди. “Фабрегасни олиб берайликми? – Майли. Ёки Кроосчи? – Бўлаверади. Ўхшамаяпти, Эррерани олсакчи? – Ҳм. Жамоа доим 6 баҳога кучли ўйнайди. Гап сўзлариям кўпроқ шиорга ўхшарди – биз ҳали кучаямиз, биз ҳали фалон даражага етамиз, биз ҳали...
Луи ван Гаал - футбол файласуфи. Футболга ўз қараши бор ва бу қарашларнинг амалиётга кўчириш асосий истаги. У раҳбарият билан тил бириктириб олган ҳолда, биргаликда бир нималар қилади. Игуаинни сотволиб чап қанотда ўйнатиб кўрсаммикин... У ерда Ди Мария борку? Ди Марияни марказий ҳимоячи қиламиз. Смоллинг эса, ҳужумда ўйнайди. Қани, нима бўларкин... Ўхшайди, ўхшамайди. Тушунарли ёки тушунарсиз. Жамоа баъзида 9 баҳога, баъзида 1 баҳога ўйнайди. Гап сўзларидан доим ниманидир тушунтираётганга ўхшайди – жамоа мана бу жиҳатдан мана бу босқичга келди, ўйинимизни ташкил қилиш мана бундай бўляпти, пойдевор қиляпмиз, томни ёпяпмиз, фалон вақтдан кейин...
Моуриню иккаласига ҳам ўхшамайди. У ҳеч қачон Мойес каби, раҳбариятнинг ғояси ва улар берган шароитга ўз номини қурбон қилишни истамайди. У ҳеч қачон Луи ван Гаал каби, у ва раҳбариятнинг биргаликда, аралашган ҳолда тилга олинишига рози бўлмайди. У клубдаги ўз жойини, раҳбариятнинг жойини аниқ белгилайди ва талаб қилади – фалон фалон шартларимни бажариб беринг ва мен фалон-фалон натижаларни сизга бераман. Тамом.
Албатта, бундай йўналишда ишлайдиган мураббийлар оз эмас, аммо бир юз йигирма миллионга бир футболчи олишга ҳаммаям ботина олармиди? Ахир Погбанинг Англияда қай даражада ўйнаб кетишида ўзига яраша риск бор. Эртага шу риск амалга ошиб, Погба ишончни оқламаса, бор калтак Моуринюнинг бошида синади-ку. Ундан кўра, клуб тавсия қилган бошқа вариантларни қабул қилиб, мабодо натижа бўлмай қолса, “Мен Погбани айтган эдим” деб, ҳеч бўлмаса, ичкарида ўзини оқлаши осонроқ бўлмасмиди? Моуриню шунчалик таваккалчими ёки шу даражада ўзига ишонадими? Бир юз йигирма миллионлик трансфер юкини кўтариб, бу босим остида ишлаш осон эмас ахир. Сиз жамоангизда қандай мураббий ишлашини истаган бўлардингиз?
Масалан, терма жамоамизни олайлик. Терма жамоамизда ишлаган мураббийларни. Миржалол Қосимовни мен Мойесга ўхшатаман. Ҳар қандай шароитда ишлашга рози бўлаверади. Ташкилотчиликдаги муаммоларгаям кўз юмиб, мавжуд шароитдан бирор нима чиқаришга ҳаракат қилади. Вадим Абрамов эса - Луи ван Гаал. Ўзи ҳам раҳбариятнинг бир бўлагига айланиб, бир нималар қилиб юради. Қанақадир ғоялар ортидан эргашади.
Биз шу пайтгача жаҳон чемпионатимизга чиқа олмаяпмизми, демак, ўз талабларини қўйиб, ўша босим остида ишлаб, натижа кўрсата оладиган мураббий ишламаган ҳали. Қанийди, бир кун келиб, бир мураббий “менга мана бу шароитларни қилиб беринг, мана бу терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини уюштириб беринг, шунда жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқаман” деб айтса...
Бир-биримизни табрикласак бўладиган воқеа бўларди бу...
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги