Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг

Баҳо:
+6; -0

Натижага қараб туриб, яхши бўлса, шеър ўқиш,ёмон бўлса, ҳаммаёққа кўпик сачратиб, танқид қилишдан осони йўқ. Журналист учун жараён билан бирга юриш жуда қийин.

Лекин жараён билан бирга ҳаракатланишнинг устунлик томони бор, масалан, жузъий муаммоларни ҳам бемалол таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлади сизда. Ўрганиб қолганмиз, цикл тугаши билан, аслида миллий чемпионатимиз ёки болалар футболини яхшилаш кераклиги, аслида, Кореядан ҳамма жабҳаларда орқада эканимиз, аслида, бизда тўпни яхшилаб тепа олмайдиган футболчиларнинг йўқлиги ва бошқа “аслида”лар бизни жорий таҳлилдан тўсишга ҳаракат қилади. Тўғри, муаммонинг туби ана ўша ерда, бу баъзида шунчаки алоҳида мавзу холос. Қаранг-да, япон ҳакамларининг хатолари, Эроннинг ёзишмалари ва бошқа ташқи омиллар ҳақида истаганча ёзамиз-у, ўз хатоларимизга келганда, ҳақиқий муаммодан бошқасини тан олмаймиз. Стадионга қарғиш теккани, ўйинни Мурод Ризаев шарҳлагани каби кулгили факторлар мағлубиятга сабаб бўлди, дейишдан қайтмаймиз-у, алоҳида ўйинлардаги алоҳида хатолар ҳақида гап кетганда, яна, футболимизнинг умумий аҳволи эсга тушиб қолади.

Мен шароитни ҳам, илоҳиётни ҳам, омадни ҳам инкор этмайман, лекин бу тушунчалардаги қонуниятни илғаб олиш илми инсониятнинг қўлидан келмаслигини билганим учун, оддий факторларга эътибор беришни афзал биламан. Ҳеч бўлмаса, нима ҳақида гаплашаётганимизни билайлик, ҳеч бўлмаса, кейинги вазиятларда хатоларнинг такрорланиши олдини олишни ўрганайлик. Таҳлилда объектдан ташқаридаги таъсирларни “константа”, яъни ўзгармас деб олиб, конкрет жараёнга баҳо бериш тажрибаси кенг қўлланилади. Ва бу жуда самарали услуб деб биламан.

Мунозара мавзуси, ҳозирги кунда энг долзарб бўлиб, ҳатто ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатига ҳам соя сола олаётган мавзудир. Терма жамоамизнинг ЖЧ саралашида 4-босқичдаги иштироки, унда бош мураббийнинг роли ва ҳоказо. Мен бу мавзуда жуда кўп фикр билдирганим, жуда кўп мунозараларда қатнашганим боис, гуёки, ким биландур гаплашгандек тасаввур уйғотсам, маъзур тутасиз. Бошладик.

АВТОРИТЕТ

Футболчи сифатида ўз мамлакатида кумир даражасига етиб, кейинчалик мураббий сифатида ҳам худди ўша чўққини забт этган футболчилар кўп эмас. Бу борада аниқ хулоса бериб бўлмайди, ҳар икки тараф учун ҳам мисоллар сероб. Лекин айнан мана шу жиҳатнинг мураббийликдаги зарарлари мавжуд.

Футболчи сифатида маълум чўққига чиқа олган футболчи мураббийлик фаолиятини бошлаганда, аслида соҳа учун бутунлай янгидир. Яъни эски эътибор бутунлай йўққа чиқарилиб, ҳаммаси бошидан бошланиши керак. Аммо бунинг иложи йўқ, тўғрими? Собиқ юлдуз ўз халқининг муҳаббатига аллақачон ҳақли равишда эришган, бу ўз навбатида мураббийликнинг дастлабки йилларида ёрдам беради. Яъни мухлислар ҳам, футболчилар ҳам уни авторитет деб билишади, имкон беришади, қувватлашади, яхши кўришади. Энг хавфли тарафи шундаки, ҳали шаклланиб етилмаган ўсмирлик чоғидан фақат мақтов эшитган футболчи танқидни тўғри қабул қила олмайди. Танқидга нисбатан қандайдир ички қайтарув юзага келади. Танқиддан қўрқишлик айниқса, кейинги қарорларида ҳам салбий таъсирини кўрсатади. Мураббий кўпчилик билан ҳисоблашишга, ҳаммага ёқишга ҳаракат қилади. Чунки у ҳаммага ёқиб ўрганган. Мураббий бўлгунча кўрсатган хизматлари эътиборга олинмаётганидан ранжийди, бир соҳада чўққини забт этган инсон, бошқа соҳадаги ўртамиёналикни хазм қила олмайди. Комплекс юзага келади.

Футболчилар билан муносабатда ҳам бу баъзида салбий жиҳатдан намоён бўлади. Табиий, қўл остидаги футболчилар унинг даражасига чиқмаган, тўғрими? Натижада улардаги камчиликларни оддий қабул қилишга қийналади, аслида мураббий бўлса-да, жамоада асосий “футболчи” бўлиб қолишга ҳаракат қилади. Демократ эмас, диктаторга айланади.

Мен бу назариётни ичимдан тўқимадим, психологик қўлланмалардан изланишга тўғри келди. Мисол учун Фергюсон ҳам диктатор, ўз вақтида Платини ҳам диктатор бўлган. Нега Фергюсонда ўхшади, Платини эса жуда кўп футболчилар билан чиқишмай қолди?

Сабаби, Фергюсоннинг диктатор бўлишига асос унинг мураббийликдаги билимлари эди. Аввалига, қийин бўлади, нотўғри тушунишади, аммо етарлича натижаларга эришилгач, бу ҳамма томонидан қабул қилинишни бошлайди.

Платинининг диктаторлигига асос бўлиб эса, мураббийлик соҳасидаги билимлари эмас, футболчилик пайтидаги эътибори сабаб бўлган. Аввалига, осон бўлади, тўғри тушунишди, лекин натижалар ёмонлашган сари, бу диктаторлик кўпчиликка ёқмай қолади. Шундай бўлди ҳам.

Мақсад, ҳар қандай машҳур футболчи мана шундай бўлади, деган гапни ўқтириш эмас, ҳар қандай машҳур футболчи комил мураббийликка интилар экан, мана шу тўсиқларни енгиб ўтиши учун ўзида куч топиши кераклиги ҳақида эди холос. Беккенбауэр, Кройфлар бу ишни жуда яхши уддалашган. Хулоса ўзингиздан.

ҲУЖУМКОРЛИК ТАКТИКАСИ

2010 йилда терма жамоамиз жуда кўп ўртоқлик йиғинларида иштирок этганди. Уларнинг кўпида биз жуда кўп голлар ўтказиб юборганмиз, ҳимоядаги экспериментлар кўпчиликка ёқмаганди. Ўшанда мен Вадим Абрамовга савол бергандим:

- Терма жамоамиз ҳимоясида муаммо аввалдан йўқ эди. Нега ҳужумкорликнинг касрига ҳимояни унутяпсиз? Ахир борига тегмаган ҳолда, муаммоли нуқта, яъни ҳужумдаги ташкилий масалаларни ҳал қилиш мумкин эмасми?

Жавоб бўлган: “Ҳимояни тартибга келтириш қийин эмас, буни қисқа вақтда амалга оширса бўлади. Мен учун ҳозир асосийси кўпроқ гол уришни ўрганиш. Бунинг учун эса, бизда гол уришга бўлган эхтиёж пайдо бўлиши лозим. Ўртоқлик ўйинида ҳимояни ўйлаб, одатий дуранг ўйнашим мумкин, лекин бу менга нима фойда беради? Шунинг учун ҳозирча ўтказилган голларга эътибор бермаяпман, футболчилар руҳиятига ҳам шуни сингдиришни истайман, токи, гол ўтказишдан қўрқиб қолишмасин. Мабодо, биз учун ҳужумни ташкил қилиш ва вазиятлар яратиш қийинчилик туғдирмаса, гол ўтказишдан ҳам қўрқмай қоламиз. Чунки ҳужум ташкил қилишимиз ва яна вазиятлар ярата олишимиз мумкинлигига ишонч бўлади. Ҳозир ҳал қилиниши керак бўлган асосий муаммо - мана шу”

Ўшанда Абрамов бу муаммони ҳал қилганми, йўқми, буни вақт кўрсатди-ю, лекин айни пайтда ҳам мана шу муаммо қаршимизда кўндаланг тургани шубҳасиз.

Футбол шу даражада ривожландики, бугун кучлироқ терма жамоа билан муносиб ўйнаш, кичикроқ ҳисобда ютқазиш катта қийинчилик туғдирмайди. Бу ерда схемадан кўра ижро ката аҳамият касб этади, агар футболчилар эплашса, ҳимояда хато қилинмаса, ҳар қандай жамоа билан дуранг ўйнаш мумкин.

Ҳақиқий жамоанинг, ҳақиқий мураббийнинг кучи ҳужумни ташкил қилишда, ўз савиясидаги ёки савияси пастроқ жамоаларни осонлик билан енга олишида, асосийси яратувчиликда билинади. Мураббий биринчи планда ўйнаб, ҳеч нарса ярата олмадими, кучлироқ жамоалар билан иккинчи планда ўйнаб муносиб бўла олгани бир чақага арзимайди.

Эътибор беринг, нега “Бунёдкор” ўз майдонидан кўра сафарда яхшироқ ўйнади? Нега ўз майдонида ғалаба қозона олмади? Жавоби аниқ-ку, меҳмон жамоалар кўпроқ ҳимояда ўйнайдилар ва ташаббусни биздан кутадилар. Биз эса ташаббусни қўлга олиб, тўп билан нима қилишни билмаймиз. Чунки бизда биринчи планда ўйнаш пойдевори йўқ, ҳужумни бошлашдан якунлашга қадар ўйланган алоҳида тизим ишламайди. Сафарда эса, осон. Рақиб ҳужум қилиши керак, улар тўп билан ўйнаб, ҳужум қилишади, биз эса пайтини топиб, керакли ҳужумни уюштирамиз. Ахир, ўртоқлар, бу футбол эмас-да, энди. “Бурирам” нима қилди? Кучимизними, камчилигимизними тўғри баҳолаб, ҳар икки ўйинда ҳам ташаббусни бизга бериб қўйди. Натижани кўрдингиз.

Замонавий футболда рақибни ўрганиш, унга мослашиб ўйнаш тактиканинг бир кичик бўлаги холос. Ҳар доим энг асосийси, тўп билан муомала қилиш, футбол ўйнаш бўлиб келган, бундай кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

ФУТБОЛЧИЛАР

Кечагидек эсимда, роппа роса тўрт йил олдинги мухлисларнинг кайфияти. Навбатдаги омадсиз циклдан сўнг, бутун ўзбек жамоатчилиги баралла айтди: Терма жамоа қариларга қолган. Жепаров-у Кападзеларни йўқотиш керак. Убайдуллаев жамоасини қўяйлик. Булар тамом бўлди. Пул деб футбол ўйнамай қўйишди. Ва ҳоказо.

Айнан бугунги куннинг ҳам гаплари, тўғрими? Лекин энди бу сафар мен бу тўлқинга қўшилмайман. Сабаби, мана шу тўрт йил орасида худди ўша футболчилар яна бир марта Осиёнинг чўққисига чиқишди, ўзбеклар учун қаҳрамонга айланишди, уларни қайтадан яхши кўриб қолдик, эсингиздами? Ҳатто таниш ва машҳур мутахассис билан бу борада гаплашганимда, “Ютуқларда мураббийнинг хизмати йўқ, футболчилар савияли, асосийси уларнинг хизмати” деганини эшитганман. Не ажабки, энди мағлубиятларда ҳам бечора футболчилар айбдорми?

Билиб қўйинг, ҳеч қачон, ҳеч қандай мағлубият учун футболчилар айбдор бўлмайди. Хато қилиши мумкин, ўйнай олмаслиги мумкин, аммо уларни таркибга қўйган мураббий доим жавобгар бўлаверади. Ҳамма жойда шунақа! Ё бирор жойда кўрганмисиз, қандайдир мағлубият учун бир гуруҳ футболчилар айбдор қилиниб, тренер қўллаб қувватланганини?

“Доменек бизга қандай ўйнашни ўргатмаяпти” деганди Европа чемпионатидан сўнг Тьери Анри. Эътибор беринг, бу гапни Жаҳон ва Европа чемпиони, Европа чемпионлар лигаси финалчиси айтаётганди. У - ҳақ, мураббий қандай ўйнашни ўргатмаса, ҳар қандай юлдузлар гуруҳи оддий жамоага айланади.

Кеча, сайтда терма жамоа мавзуси кўтарилганда баъзи журналистлар ва мухлисларнинг фикри кулгимни қистатди. Мураббий айбдор эмасмиш, баъзи футболчилардан воз кечиш керакмиш. Мен мана шу таклифнинг амалга ошириш жараёни ҳақида ўйлаб қизиқяпман. Қанақа бўлади? “Қосимов, сен қолавер, лекин мана бу футболчиларни олмайсан” деб шарт қўйиладими? Ахир бу футболчиларни танлаган ҳам, уларни таркибга қўйиб, кўрсатмалар берган, мабодо бирор хато қилган бўлса, келаси сафар ҳам ишонган мураббийнинг ўзи-ку? Ахир мураббийга, мана бу футболчиларни йўқот, дейишнинг ўзи, мен сендан ақллироқман, терма жамоадаги футболчилар имкониятини яхшироқ биламан, дейиш эмасми? Бу қайси мантиққа сиғади? Таркибни танлаш ва вазифаларни тақсимлаш мураббийнинг айни пайтдаги энг биринчи вазифаси-ку? Нега Гейнрихни сўкамиз? Ха-я, уни анчадан бери сўкамиз, лекин нега у баъзида яхши, баъзи ёмон? Балки ундан тўғри фойдалана олмаётгандирмиз?

Улар олаётган пулларнинг оддий деҳқонникидан бир неча баробар кўплигини писанда қилиш кулгили. Бу муносабат бутун дунё қабул қилган стандартдир. Талант учун доим кўп тўланган. Сиз қўлингизга бўёқ олиб бир неча минг квадрат метрни қизил рангга бўяб чиқинг, нари борса, буёқнинг нархини тўлашга мажбур бўласиз. Машҳур рассомнинг кичиккина сурати миллионлар билан ўлчанаверади.

РУҲИЯТ

Футбол аслида биз ўйлагандик қийин ўйин эмас. Бош мураббийнинг вазифаси фақат схемалар-у, машғулотлар эмас, янада каттароқ ва мавҳумроқдир. Мана шу жиҳатидан осон эмас. Жозе Моуриньо бир пайтлар ҳар бир футболчи учун алоҳида муносабат кераклигини айтганди. Масалан. Вильам Галлас бирор хатога йўл қўйса, ўйиндан сўнг, алоҳида қувватлашга, юмшоқ гапларга мухтож бўлар экан. “Терри эса, бунинг акси эди, - дейди Моуриньо, - уни яхшилаб сўкиш керак, бу унинг ҳамиятига тегиб, яхшироқ ўйнашга интиларди”.

Нега Балотелли Манчестерда ҳар икки ўйиннинг бирида зарар келтирарди-ку, нега Италия терма жамоасининг аоссий қуролига айлана олди? Нега Гейнрих ўзгарди? Ҳа, биз учун футболчилардан ватанпарварлик талаб қилиш осон. Аммо ишонинг, ҳеч ким симулятор ўйнамаяпти, ҳар бир футболчи алоҳида бир шахсият. Ўз муаммолари, ўз қарашлари, ўз хатолари-ю, ютуқларига эга бўлган феномен. Мураббий ҳар бир футболчига мана шундай қараши керак.

Футболчилар жамоасининг ўз мақсади, ютуғ-у камчиликларини уйғунлаштириш ва бир йўналишга солиш бош мураббийнинг муҳим вазифасидир. Терма жамоамиз ўйинига назар ташласак, мана шу таянч нуқтасини йўқотиб қўйилганини англаймиз. Футболчилар ўзига нисбатан ишончни йўқотган. Аниқ пойдеворнинг, уйғун йўналишнинг йўқлиги ишончнинг камайишига сабаб бўлган.

Мураббийда икки йўл бўлади. Ё футболчиларга мослашиб, ҳар бирининг кўнглига йўл топади. Жамоа руҳиятига мослашади.

Ёки ўз қатъий тартибини ва талабини ўрнатади. Бир шарт билан, ўша қолипга мос келмайдиган футболчилардан воз кечади.

Терма жамоамизга қараб туриб, ўз талабларини қўйишга ҳаракат қилаётган мураббий ва бунга мослаша олмаётган футболчиларни кўрамиз. Ҳар икки йўлнинг ҳам уддасидан чиқилмаётгани жамоа ўйинига ҳам ҳалақит бермоқда, жамоа ўз таянч нуқтасини йўқотиб қўймоқда.

ОМАД

Омад калимаси футболда жуда кўп ишлатилади, кўпинча ўринли ишлатилади. Аммо таҳлилда эмас. Чунки таҳлилдан мақсад ўтган муваффақиятсизлик ёки муваффақиятнинг сабабларини ўрганиш, уларни ўрганишдан мақсад эса, хатоларни такрорламаслик, ўтмиш тажрибасидан келажак учун фойдаланишдир. Хўш, омаднинг нима эканлигини ким аниқ айта олади? Таъриф борми тушунарли? Қайси вазият омад, қайсиниси ўзимизнинг хатомиз, бирор вазиятдаги омаднинг улуши қанча, аниқ тавсифлаб бера оладиган мард борми? Йўқ. Демак нима кераги бор, мавҳум нарсаларни аралаштириб, вазиятни туманлаштириб? Аслида, бу тушунчани муҳим фактор сифатида олганимизда ҳам фойдамизга бирор тайинли гап чиқиш қийин. Масалан:

Агар турли хавфли вазиятлар яратиб, сўнгги зарбалар ноаниқ кетса ёки дарвоза устунларига тегса, қайсидир маънода омад ёки футболчиларнинг хаяжони дейишимиз мумкин. Аммо биз Кореяда деярли хавфли вазият ярата олмадик. Бир тайм ҳисобда орқада бўлишимизга қарамасдан, гол уришга ҳаракат бўлмади. Қисқа вақтга бўлса ҳам, ташаббусни эгаллаб босим уюштира олмадик. Корея ўйин темпини оширмай туриб, янги ўзгаришлар қилмай туриб ҳам хотиржам бизни мағлуб этди. Биз нолга ўйнаш учун боргандик, кўрсатмалар нолга ўйнаш учун берилганди. Натижада бошқачароқ вазифа учун футболчилар тайёр эмасди. Умуман Кореядаги ўйиндаги мағлубият буткул мураббийнинг гарданида деб биламан ва жамоа ўша ўйинга етарлича тайёр бўлмаган деб биламан.

Ҳар нарсани омадга боғлайверсак, Ливанга қарши Тошкентдаги ўйинда рикошетдан киритилган гол учун мақтанишга ҳаққимиз йўқ. Агар ҳадеб ҳакамнинг хатоларини рукач қилаверсак, Эрондаги ғалабадан ҳам воз кечишга мажбурмиз. Кеча “Футбол шарҳи” меҳмони бўлган Миржалол Қосимов охирги турларда энг омадли жамоа Эрон бўлганини айтди. Ўтган йили кузда эса энг омадли жамоа биз бўлганмиз унда. Шуни бошқача қилиб, ўтган йили энг кучли жамоа биз бўлгандик, бу йили энг кучли жамоа Эрон бўлди, деб қўя қолиш ҳақиқатга яқинроқ ва ақлга муносиброқ эмасми?

Ахир кўриниб турибди-ку, терма жамоамизда аниқ кўриниб турган муаммо бор эди. Ўтган йили жамоа ўзига хос темпда ва тонусда мавсумга кириб келган, мавсумнинг якунига келиб Қатар ва Эронда ғалаба қозонган. 2013 йилда, яъни таътилдан келиб, тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмади-ки, биз ушбу мавсумда яхши ўйнолмаяпмиз. Гонконгни ютолмаслик, БАА даги мағлубият, Ливан билан ўйиндаги ишончсизлик, Кореядаги мағлубият – буларнинг ҳаммаси мавжуд муаммонинг намоён бўлиши эмасми? Етакчиларсиз Қатарга бешта гол урдик деб, асл вазиятни хаспушлаш, гуёки, биз қўлдан келган ҳаммасини қилдиг-у, Корея панд берди, иккита гол етмади ва ҳоказоларни эслайвериш кимга керак?��

СКОЛАРИГА САРФЛАНГАН ПУЛЛАР

Яна бир қизиқ фаразлар мавжуд. Футболимиздаги мураббийнинг аҳамияти ҳақида гап борганда, яхшигина бир тажриба мисол келтирилаверади. Сколари ҳам ҳеч нарса қила олмади-ку? Ривалдолар билан ҳам чорак финалда қолиб кетди, Қосимов эса, икки марта ярим финалга борган.

Бу ҳам бир ўлчов, агар сиз учун муҳим ва асосий бўлса, бемалол. Лекин мен ўйиннинг сифати, футболчиларнинг ўсиб бориши, умуман футболимизга бўлган таъсирини муҳимроқ деб биламан. Исбот тариқасида шуни айтшими мумкин, терма жамоамиз 4-босқичдаги ўз гуруҳини бошқариб турган пайтдаёқ, “Мундиал кайфияти” сарлавҳали мақола ёзгандим ва терма жамоа мабодо мундиалга чиқса ҳам, чиқмаса ҳам, ўзгариши кераклигини, тажрибалироқ мураббийга мухтож эканини баён қилгандим.

Балки сиз пайқамасдирсиз, аммо Сколариннинг “Бунёдкор”даги фаолияти футболимиз учун катта фойда келтирган. Жуда кўп футболчилар унинг қўл остида юқорироқ савияга чиқишган. Унинг фаолияти улкан тажриба бўлиб хизмат қилган. Ҳатто бугунги кундаги терма жамоамизнинг натижаларида, етакчи футболчиларимизнинг даражасида Сколари ўгитларининг катта хиссаси бор деб биламан.

Хўш, киритилган ва ўтказиб юборилган ҳамма голларни бир муддат эсдан чиқаринг, кўрсатаётган ўйинимиз жаҳон чемпионати учун мос келадими?

ХУЛОСА

Умумий қилиб, ўтган жаҳон чемпионати саралашига назар ташлайдиган бўлсам, қониқмадим. Мен учун жаҳон чемпионати бу шунчаки, навбатдаги турнир, унинг йўлланмаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас. Асосийси биз шу йўлланмага мос кела олдикми, шу йўлланма эгалари билан бир қаторда қандай кўриндик? Саралаш ўйинлари футболимизда алоҳида силжишни юзага келтира олдими?

Масалан, кўп айтишади, аслида мурабийнинг вазифаси бошқачароқ бўлган. У тўсатдан бош мураббийга айланди, ўз имкониятидан имкон қадар фойдаланди, бизга зўр онларни етаклаб келди. Бир қадам мундиал остонасига келдик ва рахмат айтиш керак. Нега? Фақат остонага келдик, демак асосий вазифа нимадан иборат эди? Терма жамоанинг фаолиятини барқарорлаштириб, авлодлар алмашинувини амалга ошириш, бир жойда қотиб қолмасликдан асраб қолишми? Қотиб қолмадикми бир ерда?

Эртага қариялар билан хайрлашсак, ҳа, деганда майдонга тушиб кетадиганлар борми? Ўтган йили клубидаги ҳолатидан қатъий назар, деярли асосий таркибга келиб қолган Пиримов, Рахматуллаев, Ҳасанов, Шадрин, Нагаевлар қани энди? Ўрнига ким? Ҳа, босим катта эди, натижа учун асосий таркибни ўйнатишдан бошқа вазифа йўқ эди. Бунгаям қўшиламан, ўзим ҳам ёзгандим. Ундай бўлса, вазифа бошқа эди, деманг-да, бўптими?

Бизга энди фақат мураббий эмас, кучли бошқарувчи керак. Айтмоқчиманки, эндиги бош мураббий бутун мамлакат футболига юқоридан туриб ташхис қўя оладиган, муаммонинг давосини биладиган ва амалда қўллай оладиган, соҳада етук билимга эга бўлган шахс бўлиши шарт..

Энди конкрет бизни кутаётган 4 ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирги мавжуд таркиб учун бу имконият сўнггиси. Биз энди ҳеч қачон мана шундай таркибга, яъни узоқ вақт бирга тўп сурган, етарлича турли миқёсларда тажриба тўплаган футболчиларга эга бўлмаслигимиз мумкин. Улар билан балки Уругвайни енгиш учун, ҳеч бўлмаса, ҳозирда миллий терма жамоамиз футболчиларига футбол ўйнашни ўргата оладиган, жамоа ўйинига ўз имзосини қўя оладиган мураббий керак. Бу сифатга ҳозирча Миржалол Қосимов мос келмайди. Ўта шахсий, шахсий, шахсий фикрим.

Уругвайни ютса бўлади. Масалан қитъадошимиз Япония исталган терма жамоа билан муносиб ўйнай оляпти. Биз ҳам ҳаракат қилиб кўрсак бўлади. Лекин бунинг учун терма жамоада ўзгариш бўлиши керак.

Кеча мен кўрган терма жамоанинг ўз майдонида Япония ва Австралияни ҳам ютган Иорданияни енгишига ишонмайман. Кимдур мени ишончсизликда, шунинг оқибати билан ватанпарварсизликда айблаши мумкин. Йўқ, мен ютишни жуда истаётганим учун, ҳозир ютишимизга ишонмаяпман. Ишончим каттароқ пойдевор билан мустаҳкам бўлишини истаганим учун ҳам ҳозир ишонмаяпман.

Киритилган сана: 25.06.2013 14:45. Ўкилди: 12648 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


PUTBOL

Сана: 05.07.2013 23:55. PUTBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MSOHIB
Сана: 04.07.2013 22:14. MSOHIBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUTBOL

Сана: 04.07.2013 10:41. PUTBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUTBOL

Сана: 04.07.2013 10:37. PUTBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 27.06.2013 16:55. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 27.06.2013 13:09. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TIMURAY
Сана: 26.06.2013 20:05. TIMURAYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMIYA
Сана: 26.06.2013 19:13. SAMIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 26.06.2013 17:22. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEHRUZTEMIR
Сана: 26.06.2013 14:58. BEHRUZTEMIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIK
Сана: 26.06.2013 13:23. FANATIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASCAR
Сана: 26.06.2013 13:21. NASCARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JASURKASIMOV
Сана: 26.06.2013 00:10. JASURKASIMOVга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 25.06.2013 23:48. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 25.06.2013 23:42. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIFREE
Сана: 25.06.2013 23:37. ANTIFREEга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JASURKASIMOV
Сана: 25.06.2013 23:11. JASURKASIMOVга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JASURKASIMOV
Сана: 25.06.2013 23:11. JASURKASIMOVга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 25.06.2013 23:07. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 25.06.2013 23:02. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 25.06.2013 22:45. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 25.06.2013 20:53. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 25.06.2013 20:51. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MBAHODIR
Сана: 25.06.2013 19:31. MBAHODIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIK
Сана: 25.06.2013 19:00. FANATIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SIMPLEMAN
Сана: 25.06.2013 18:55. SIMPLEMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKGAFUROV
Сана: 25.06.2013 18:53. BEKGAFUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 25.06.2013 18:52. FILOSOFга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIZAYN
Сана: 25.06.2013 18:43. DIZAYNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAYXBEK
Сана: 25.06.2013 18:42. SHAYXBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 25.06.2013 18:28. TOTTIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 25.06.2013 18:13. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 25.06.2013 18:08. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FEARX
Сана: 25.06.2013 17:38. FEARXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 25.06.2013 17:34. OQSOQOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 25.06.2013 17:22. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 25.06.2013 17:21. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 25.06.2013 17:20. OQSOQOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KORREKTOR
Сана: 25.06.2013 17:18. KORREKTORга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 25.06.2013 17:17. NBKICKERга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 25.06.2013 17:13. AZIZFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 25.06.2013 17:11. AZIZFANATга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 25.06.2013 17:09. AZIZFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


WAPSTAR
Сана: 25.06.2013 16:38. WAPSTARга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 25.06.2013 16:35. SAMARQANDIга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 25.06.2013 16:25. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 25.06.2013 16:21. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 25.06.2013 16:15. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 25.06.2013 15:51. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XPORTLANDX
Сана: 25.06.2013 15:44. XPORTLANDXга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 25.06.2013 15:33. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.