Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Хатарли Қатар

Баҳо:
+2; -0

 Оддий футбол қоидаси бор: ҳар қандай жамоада ҳар қандай жамоани ютиш учун асос топилади. Футболнинг мантиғи ҳам шунда, айнан қайси жамоа ўша устунликдан фойдалана олиши. Масалан, терма жамоамизда Қатарни енгиш учун бир нечта асослар бор, мабодо ғалаба қозониб қолсак, айнан ўша факторлар эвазига уч очко эгасига айланганимизни айтамиз. Ўз навбатида, бундай устунликлар Қатарда ҳам бор, уларнинг ғалабаси ҳам ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаслиги, “ниманинг ҳисобига?” деб бошини ушлаб қолишга сабабчи бўлмаслиги табиий. Ахир Испания билан Сан Марино ўйнамаяпти-ку, тўғрими? Бугун ўзига яраша тўқнашув гувоҳига айланамиз, яъни икки жамоанинг ўз устунликларидан фойдаланишга уринишлари ва рақибнинг фазилатларига зарба бериш. Майдонда бу вазифани яхшироқ бажарган жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашни давом эттиради -  ҳа, айнан шундай.

Энг қизиқ томони нима, биласизми? Бугун майдонга тушадиган икки жамоанинг йўналиши, услуби ва ғалаба-факторлари умуман бир бирига зид эканидир. Масалан, “Барселона” ва “Арсенал” ўйнаяпти, дейлик. Кўп жиҳатдан бу жамоалар бир-бирига ўхшайди, бундай паллаларда айнан ижрочилар маҳорати, Хавининг Касорладан устунлиги ёки каталонияликларнинг рақибга нисбатан узоқроқ шаклланганликлари муҳим аҳамият касб этади, тўғрими? Лекин Ўзбекистон ва Қатар ўқарши келганда, бу мулоҳазалар ўринсиз, рақиблар бутунлай бир бирига ўхшамайди, ўйин эса бир хил темпда кечмаслиги шубҳасиз. Яъни ҳар икки жамоа майдонда ўз ҳокимлигини ўтказишга ҳаракат қилади -  хулоса, ё Қатар, ёки Ўзбекистон тўлиқ устунликка эга бўлади, ёки майдон марказидаги зерикарли футбол кўрамиз. Бундай мулоҳазалардан генетик асос қидирманг, гап айнан бугунги авлод вакиллари ҳақида, Қатар ва Ўзбекистоннинг сўнгги 3-4 йилдаги барча ўйинларини эслаб кўринг, майдонда жамоалардан бири яққол устунлик қилган ва доим йирик ҳисобларда ўйин ниҳоясига етган.

Бўлажак ўйинни икки қисмга бўлиб ўрганишимиз мумкин, худди ўша олдинги ўйинлар каби – 1) ташаббус учун кураш 2) рақибни янчиб ташлаш. Негадир мен Корея ёки БАА билан ўйинлардаги каби иккиёқлама, жанговор ўйин кутмаяпман: бу жамоалар ўртасидаги ўйинларга тасаввурим: охири кимдир ўзиникини ўтказади ва мақсадига эришади. Қисқаси, боксни эмас, курашни эслатиб юборадиган тўқнашув  гувоҳига айланишимиз мумкин. Ҳеч қачон “ҳар икки томон ҳам гол уради” вариантига “пул тикмаган” бўлардим. Энг хавфлиси ҳам шу, Қатар билан Қатардаги ўйин давомида ўзига келиб олиш, бурилиш ясаш, ўйин картинасини ўзгартириш каби тушунчалар ниҳоятда қийин, ўйин бошидан бошлаб белгиланган чизиқ бўйлаб мақсад сари интилиш жуда муҳим.

Тушунарли, яхшиси Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги асосий фарқлар ҳақида гаплашайлик: Ҳар икки жамоанинг асосий қуроли таркибидаги футболчиларнинг индивидуал маҳоратидир. Лекин бу ўхшашлик ойнадаги аксга ўхшайди, бир қараганда бир хил, аммо бутунлай тескари. Ушбу етакчи футболчилар бир бири билан солиштириш мумкин, мисол учун Ҳалфан ва Жепаров. Ҳалфаннинг устунлиги унинг оёқлари бўлса, Сервер боши билан яхши ўйнайди. Йўқ, калла билан эмас, айнан бош билан. Сориянинг гол уриш қобилияти ҳам бизнинг ҳужумчиларимиздан кўра устунроқдир, лекин Гейнрихдаги “гений”лик унда йўқ. Алоҳида футболчилардаги фарқ жамоаларга ҳам таъриф беради: Қатарнинг энг кучли жиҳати оёқ, бизники эса – мия!

Қатар кўпроқ кўча футболига хос тарзда ўйнайди, ўйин назоратини тўлиқ ушлаб турадиган, ўйинни бошқарадиган катта режа, йўналиш, деярли йўқ. Асосан дриблинглар, 2-3 футболчи қатнашадиган қисқа комбинациялар, кучли зарбалар ва узоқ масофага аниқ паслар. Бизда ҳар бир паснинг орқасида ўша сониядаги футболчининг қарори турса, уларда кўпроқ инерция билан амалга ошади. Ушбу устунликларни хис қилиш имкони уларга берилса, бизни чилпарчин қилиб ташлашлари ҳеч гап эмас. Демак асосийси, уларга тўпни хис қилдиришга йўл қўймаслик. Биз сўнгги ўйинда уларни қандай ютгандик? Тўпни умуман бермаганмиз. Кўпроқ марказни эгаллаш ва тўпни назорат қилишга ҳаракат қилганмиз. Бундай шароитларда араб жамоалари ўйнай олмайдилар. Улар ақлли прессинг қила олмайдилар, тезроқ тўпни эгаллашга ҳаракат қиладилар ва кўп асабийлашадилар. Ҳимояда хатолар юзага келади. Йўқ, араб жамоалари ҳимояда жуда кучли ўйнай оладилар, дейишса, ишонманг. Сал бошқача, қачонки, улар қандайдир ҳисобни ушлаб туриш керак бўлсалар, бир муштга айлана оладилар. Бутун жамоа бўлиб, катта куч билан ҳимояни ёпадилар ва деярли хато қилмайдилар. Бу бошқа нарса. Тўлақонли ўйинда ҳимояни, ҳимояланишни ташкил қилишни кўпинча уддалай олмайдилар. Яъни улар бутун жамоа бўлиб ҳужумда ёки ҳимояда ўйнаганда кучли бўла оладилар, аммо майдонда вазифаларни тақсимлаш, тартибли ўйнаш уларга ёт. Демак ўйин назоратини ўз қўлимизга олиш ва уларнинг жарима майдони яқинида вазиятлар яратишни қанча эрта бошласак, рақибнинг хатолари ҳам кўпайиб бораверади.

Миржалол Қосимов бошчилигида “Бунёдкор”, айниқса кучли жамоаларга қарши ўйинларда ўзининг қандайдир формуласига эга бўлди. Ҳимояда тартибли ўйнаш ва пайдо бўладиган имкониятларни кутиш. Ҳар қандай жамоа рақибига камида бир-икки марта хавфли вазият яратиш имкониятини беради, барибир. “Бунёдкор” мана шу имкониятлардан яхши фойдаланди, тартибли ўйин эвазига рақибга имкон бермади, шу билан бирга ўйин давомида рақибнинг ожиз нуқталарини топишга уринди ва топди, жазолади. Бу яхши, лекин Қатарда зинҳор қарши ҳужумга боғланиб қолмаслик керак. “Бунёдкор”нинг ғалабаларига сабаб бўлган экан катта омил нима, биласизми? Жамоа учун ўша ўйинларда ҳисобнинг очилмай қолиши ҳам фожеа бўлмаган, кўпинча. Бу эса рақиб нима таклиф қилишидан қатъий назар, ўз ўйинини ўзгартирмаслик ва вақт ўтишини кутиш имконини берарди. Мана шу имконият бугунги терма жамоамизда йўқ, афсуски. Ўйин давомида вазифалар ва режалар ўзгаришга мажбур бўлиб қолинса, Қосимовда муаммолар пайдо бўлмоқда. Масалан, Жанубий Корея Тошкентга ҳисобни тенглаштирганда ёки биз иккинчи голни урганимизда – терма жамоамиз майдонда нима қилиш кераклигини билмай қолди. Хўш, ғалаба учун олдинга бориш керакми ёки дурангни сақлаш керакми? Рақибнинг кучи билан мутаносиб тарзда бир темпга тушиб олиш ва мақсад учун курашиш жиҳатидан оқсаяпмиз. Бу фақат Қосимовнинг муаммоси эмас, Абрамов давридаги ғалабали ўйинларни эсланг, биз ҳар доим ўйинни қандай бошлаган бўлсак, шундай тугатганмиз. Гол урсак ютамиз, қўйиб юборсак ютқазамиз, тамом. Демак Қатарда рақибдан кўпроқ гол уриш учун, қўйидаги вазифаларшга эътибор бериш жуда муҳим. Зеро, юқорида айтганимдек, бугунги ўйин тақдирини кўпроқ тактика ҳал қилади:

- Имкон қадар тўпни ушлаб туришга ҳаракат қилиш. Қатар тўпга кўпроқ эгалик қилишни бошласа, жуда тезлик билан ўйинни жарима майдонимиз яқинига кўчира олади. У ерда эса улар жуда хавфли. Марказдан ёриб кириш, тезкорлик билан қисқа комбинациялар уюштиришни бошлашса, ҳимоямиз дош бера олмаслиги шубҳасиз. Чунки биз ҳимоячиларимизнинг эгилувчанлик ва техник қобилияти билан мақтана олмаймиз. Улар позицияни тўғри танлай биладилар, кенг майдон бўйлаб ҳужумларда зичлик ҳосил қила оладилар, аммо бирга бир вазиятларда рақиб ҳужумчиларининг устунлиги ошиб кетади. Ва стандартлар ҳам керак эмас, албатта.

- Айнан қисқа пасларни кўпайтириш. Марказда зичроқ жойлашиш орқали тўпни ушлаб туришни Кападзе, Жепаров ва Ҳайдаровлар эплай оладилар. Тўп қисқа масофада ушлаб турилганда, рақиб тўпни эгаллаш учун активлашади. Тўп эгалланмагач, табиий равишда сон жиҳатидан устунликка интилади, натижада қаерлардадир, кўпроқ қанотда, бўш зоналар юзага келади. Жасур Ҳасанов ёки Санжар Турсуновлар тезланишга тайёр туришлари мумкин. Узун паслар орқали, рақиб дарвозасига хавфни юзага келтириш мумкин.

- Узун паслар фақат бўш зоналарга йўналтирилиши мақсадга мувофиқ. Кураш учун узатмалар зараримизга ишлайди. Чунки тез тўп йўқота бошлаймиз, ўйинда узилишлар кўпайиб кетади. Натижада ўйин эпизодларга бўлиниб кетади, бундай ҳолда эса, биргина вазият, индивидуал маҳорат барчасини ҳал қилиши мумкин. Яъни мия эмас, оёқнинг имкоинятлари ошиб кетади, Қатар эса, биргина дриблинг ёки пас орқали гол пайдо қилиши мумкин.

- Иқлимни ҳисобга олиш ва жамоа кучини тўғри тақсимлай олиш. Албатта, тезкор гол фойдамизга ишлаган бўларди, лекин бор куч билан дарвозага йўналиш олиш хавфли. Тўрт йил аввал Инилеев шундай хатога йўл қўйганди. Энг яхшиси, ташаббус учун курашиш, тўпни эгаллаб олиш ва тўп билан бирга вазиятни кутиш. Буни удалай оламиз, бу усулда ўзига хос базага эгамиз. Бу вазиятда рақибнинг хатоси муқаррар, кўрасиз. Қатар имкон қадар оз вақт мобайнида тўпга эгалик қилиши керак, ўшанда улар тўпни йўқотишдан қўрқа бошлайдилар, ҳар бир йўқотишдан сўнг, қайта эгаллаш қийинлигини биладилар ва натижада, ўзларини чеклай бошлайдилар. Дриблинглар ва таваккалчиликдан қочадилар, бу эса рақиб кучининг ярмини қисқартиради. Улар ҳам биз каби тўпни ушлаб туришга ҳаракат қила бошлайдилар ва эплай олмайдилар. Агар Қатар йўқотган тўпини тез тез қайта эгаллай бошласа, уларда ишонч ортиши ва ҳар қандай импровизацияни синаб кўриши мумкин. бу уларнинг кучини икки баробар орттиради.      

Албатта, бу ожиз ва юзаки мулоҳазалар холос. Биз “тўпни ушлаб туриш керак” деяверамиз, айнан қандай ва ниманинг ҳисобига буни амалга ошириш мумкинлигини мураббийлар билишади. Балки бутунлай бошқа йўналишни кўришимиз мумкин, зеро мураббий ўз қўл остидагиларнинг имкониятларига қараб вазифа белгилайди, бу ҳақида биз ҳеч нарса билмаймиз. Энг асосийси эса, бугун терма жамоамиз аъзоларинг бир муштга айлана олишларидир.

Қатардаги Осиё чемпионатида бир лавҳа эсингиздами? Дарвозамиз томон бурчак зарбаси белгиланди. Нестеров ва бир ҳимоячимиз бири бирини олқишлаб сўрашиб қўйишди. Энг қизиғи, ўша лаҳзада икки футболчимиз бир бирига умуман қарамаётган эди. бу чиройли кадрни араб телеопреаторлари ҳам бир неча маробата кўрсатишганди. Шерикни хис қилиш даражасига етган бу аҳиллик ва жамоавий футбол бизга керак бўладиган энг муҳим жиҳат бўлса керак. Омад.    

Киритилган сана: 16.10.2012 13:09. Ўкилди: 7651 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:00. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 16.10.2012 18:58. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 16.10.2012 18:58. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 16.10.2012 15:49. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 16.10.2012 15:49. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 16.10.2012 15:49. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 16.10.2012 15:36. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 16.10.2012 15:21. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 16.10.2012 15:21. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 16.10.2012 15:21. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 16.10.2012 15:21. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 16.10.2012 14:24. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 16.10.2012 14:24. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 16.10.2012 14:24. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 16.10.2012 13:59. FOREIGNERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOKINLIK
Сана: 16.10.2012 13:42. SOKINLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOKINLIK
Сана: 16.10.2012 13:40. SOKINLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 16.10.2012 13:38. ZIDANUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MINISTER
Сана: 16.10.2012 13:33. MINISTERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAMADRID
Сана: 16.10.2012 13:22. HALAMADRIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.