Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Маҳалла"

Баҳо:
+0; -0

Баъзи жиноятларни якка ҳолда қилиш мумкин эмас. Бир одам пора берганда айблаб, жазоланаётганда, аниқ биламизки, бу ерда яна бир жиноятчи – ўша порани олган одам ҳам бор, масалан. Беихтиёр Ўткир Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар” асарида ишлатган бир гап хаёлга келади: “Агар бу ердагилар пахта ўрнига дипломатда пул олиб боришган бўлса, нега Москвадагилар “бизга пул керакмас, пахтани ўзини олиб келинг” демапти?”. Қизиқ-да, юзлаб одамлар пора берганликда айбланиб қамалаверган, пора олганлар ҳақида эса ҳеч гап йўқ.  

Бир неча йил олдин “Олмалиқ” – “Пахтакор” ўйини ҳаками Қаҳрамон Йўлдошев бутун умрга ҳакамликдан четлатилганди.  Ўша воқеа мен учун ҳалигача жумбоқ бўлиб қолган. Ўйиндаги ҳакам қарорлари анча шов шув келтириб чиқарган, “Чемпион” газетасида Бахтиёр Ширинов мақола ёзиб, Йўлдошевнинг меҳмонлар фойдасига жуда кўп хато қилгани ҳақида маълумот берган. Жумбоқлиги шундаки, футбол оламида техник хатолар учун (техник хатолар деганда масалан, вазиятни тўғри баҳоламаслик, кўрмай қолиш) ҳакам футболдан бутун умр четлатилмайди. Масалан методик ёки техник тарафдан савияси паст деб топилиб, қўйи лигаларга бадарға қилиниши мумкин, бу ҳолатда ҳакам қайта тайёрланиб, имтиҳон топшириб ўз лицензиясини қайтариб олиш имконияти мавжуд бўлади. Ўз хатолари билан бутун дунёга шарманда бўлган Эвребелар ҳам орадан уч ой ўтиб яна чемпионлар лигасини бошқарганини биламиз.

Хуллас бутун умрга футболдан четлатиш учун майдондаги хатоларнинг ўзи кифоя қилмайди, бу ерда ўша хатоларнинг ғаразли экани, атайлаб қилингани исботланиши керак. Ҳакам эса “кўрмай қолдим”, “ман шунақа кўрдим” деб ҳар доим айта олади, буни кеча Аҳрол Иноятов ҳам таъкидлаб ўтганидек, то ҳакамнинг ўзи айбини (хатони эмас, хатонинг атайлаб қилинганини) бўйнига олмагунча исботлай олмайсиз. Исботсиз жазо йўқ.

Савол туғи лади, ўшанда Қаҳрамон Йўлдошев атайлаб хато қилганини тан олганмиди? Тан олган бўлса, нега ҳакам бир жамоага ён босгани сабаби ҳақида индамаган? Хўп, тан олмаган бўлса, ўша хатоларнинг атайлаб қилинганини қаердан билишди? Нега бутун умрга ҳакам четлатилди?

Атайлаб қилинган бўлса, бу ерда иккинчи ёки учинчи томонлар қани? Мотив қани?

Ушбу воқеанинг эслаганимнинг сабаби бор. Мақсадим, воқеаларни футбол доирасида ҳал қилинишида мана шунақа мавҳумликлар бўлишини, мақсад масаланинг тагига етиш эмас, доим, босди – босди қилиб, ҳаммани тинчлантириш бўлишини таъкидламоқчиман.  

Ахир бошқа соҳаларда маълум лавозимни суистеъмол қилиб, пора олганлиги ҳақида гап-сўз чиқса, текшириладими? Футбол жамоасининг олган пораси бошқача нарсами? Оддий футбол бўлгани учун муҳим, жиддиймасми? Мухлисларчи?
Асослар етарли бўлмаса, асосларни қидириб топиш ва ҳаммасини ўз жойига қўйиш билан бизда ким шуғулланади? Ваҳимали номлар билан тузилиб, келишилган ўйинларга қарши курашиш керак бўлган ташкилот раҳбари “исботлай олмаймиз” деб турса, ташкилот тузилаётганда қанақа қилиб курашиш назарда тутилганди? Ҳа, видеоёзувнинг ўзи билан кимнидир жиноятчига чиқариб бўлмас, балки, лекин бу ташкилотнинг бошқа қуроли борми? Айтишсин, биз мана бунақа ҳолларда, мана бунақа қилиб курашяпмиз, деб. Акс ҳолда, маҳалла қумитасидаги тарбиявий ишларга ўхшаб қолмаяптими?

Йилдан йилга футболимизни кемираётган бу иллатга қарши курашишни фақат футбол доирасида олиб бориш бирор маҳаллада ўғрилар, қотилларни жазолашни ўша маҳалла қумиталари ихтиёрига топшириш ҳолатига ўхшайди. Маҳаллада мажлис ўтказишади, ҳамманинг олдида ота-онасини қизартиришади, болага панд-насиҳат қилишади, жа ўтказворишса, тўй хашамларда хумрайиб қўйишади. Ахир ўғирликни, қаллобликни касб қилган одам учун маҳалладошларининг таънаси бир пулку? Шуям жазоми? Ўша одам жиноят қилаётгандаёқ маҳалладошлари юзига оёқ қўйиб бўлган, хўш, уларнинг насиҳатлари билан яхши бўлиб қолармиди? Футболдаям шу, футбол олами учун энг оғир жиноятни қилган спортчи ёки ҳакам учун дисквалификациялар, четлатишлар чивин чаққанчалик гап. Бир жиноятга бериладиган жазо риски ўша жиноятнинг амалга оширилишидан келадиган “фойда”дан сезиларли даражада катта бўлиши жуда муҳим.
«Ўзбекистон Футбол Федерацияси янги йилдан ФИФА ва ОФК томонидан тасдиқланган «Ҳалол футболни ҳимоя қилиш декларацияси»ни қабул қилади. Мазкур декларацияга Ўзбекистон Профессионал Лигасида рўйхатдан ўтган ҳар бир назоратчи, ҳакамлар, клублар, клублар аъзолари имзо чекадилар. Декларацияни имзолаш орқали ПФЛда рўйхатдан ўтган ҳар бир расмий шахс келишилган ўйинларга қарши курашишда иштирок этишга рози бўлади. Бу эса келишилган ўйинларга қарши курашиш йўлидаги муҳим қадамдир. Учрашув натижасига таъсир кўрсатилган ўйинларда иштирок этгани далиллар билан исботланган ҳар қандай клуб, бунга алоқадор бўлган ҳар қандай мураббийу футболчи, албатта, жазоланади»Қонунни ҳимоя қилувчи органлар ёрдамида кескин чоралар кўриш, кескин жазоларни қўллашларни йўлга қўйиш керак” – дейди Аҳрол Иноятов.  

Менимча, футболга қарши бу иллатларга курашиш фақат федерация доирасида қолмаслиги, айбдорлар ёки гумондорлар қонунни ҳимоя қилиш органларига топширилиши, улар билар ҳамкорлик қилиниши шарт. Бу билан ушбу иллатларга барҳам берилади демоқчи эмасман, лекин жавобгарлик ва риск сезиларли даражада ошишига ишонман.    

Майли, қайсидир футболчилардан айрилайлик, майли, ҳозирги, гўёки сув қўйгандек тинч, ҳаммаси жойидадек кўринаётган футболимиз бир силкиб олсин, аммо, ишонинг, бу футболимизга фойда келтиради.  Футболни қўйинг, ахир биз жиноят ҳақида гаплашяпмиз-ку...

 

 

 

Киритилган сана: 30.09.2014 14:46. Ўкилди: 10337 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NOZIMBEK
Сана: 03.10.2014 19:00. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PAROL
Сана: 01.10.2014 09:01. PAROLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 23:07. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 23:06. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 22:54. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALITY
Сана: 30.09.2014 18:02. REALITYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 30.09.2014 16:53. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 16:52. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 30.09.2014 16:50. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 30.09.2014 15:47. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 30.09.2014 15:46. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.