Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?

Баҳо:
+4; -0

Инглизларда “Whynot?” (Почему нет?) ибораси бор. Маълум фараз учун асослар келтиришга эринсангиз, шу саволни берасиз ва қарши аргументлар талаб қиласиз. Албатта, асос келтиришдан кўра, инкор қилиш осонроқ, тўғрими? Осиё чемпионати саралаш баҳсларида терма жамоамизнинг бурилиш нуқтаси бўлиши керак бўлган эртанги муҳим ўйин олдидан, мен ҳам ўзимга шу саволни бериб кўрдим ва таассуфки бир талай қарши асосларни тан олишга мажбур бўлдим. Рақибидан етарлича кучли бўлган ва ғалаба қозониш учун барча имкониятга эга бўлган терма жамоамиз вазифани бажара олмаслиги мумкинми? Келинг, шу ҳақида фикр юритиб кўрамиз.

1. Тайёргарликнинг кўнгилдагидек олиб борилмагани.

Бугунги вазият икки ой олдингининг айнан ўзгинаси. Ўзимизча биздан кучсиз деб ҳисоблаётган рақибимиз тайёргарликка зўр бермоқда биз эса, шунчаки ўйин вақтини кутиш билан шуғулланмоқдамиз. Августдаги пассивлик қандай оқибатларга олиб келганини билиб туриб ҳам, октябрдаги ўйинга панжа ортидан қаралаётгани ажабланарли.

Рейтингдаги 145-ўринга қараманг, Вьетнам анойи жамоа эмас. Гуруҳда эгаллаб турган сўнгги ўрин ҳам, биз эгаллаб турган ўрин каби тасодиф – фойдаланилмаган ўнлаб имкониятлар ва мезбонларнинг биргина голи эвазига Гонконгда мағлубиятга учрашганди. Худди шу сценарий февралда биз билан ҳам бўлиши мумкин эди, тўғрими?

Ван Фук шогирдлари 9 октябрь куни сафарда Қатар устидан иродали ғалабага эришдилар, кейин эса Қатарнинг яна бир клуби “Ал Араби” мағлубиятга учратилди. Мана шу натижаларга мос кайфиятда жамоа Тошкентга етиб келди.

Уларнинг фонида терма жамоамизнинг Қосимовнинг бошқа бир жамоаси “Бунёдкор” билан ўйини жуда ғариб кўринмоқда. Сиз ўзингиз билан қанақа қилиб шахмат ўйнайсиз ахир? Ҳа, терма жамоамиз учун “Бунёдкор” етарлича мос рақибдир, аммо шунчаки футболчилар жамғармаси холос. Мураббийсиз қолган бу рақиб (Пишчур ҳам майдонга тушмади) терма жамоамизнинг ўйин услубига ўз реакциясини бермайди, ўйинга мослашиб ўзгариб бормайди, турли тактик қопқонлар қўймайди ва ҳоказо. Бундай ўйин расмий ўртоқлик ўйинидан кўра, шунчаки йиғин пайтидаги иккиёқлама баҳсга мос келади кўпроқ.

Бундай кайфият билан биз осонликча ғалаба қозонмоқчимизми? Нега? Биз Осиё грандимиз, шундайми? Қачон? Умуман терма жамоамизнинг 2013 йилдаги ҳолати бу мақом учун умуман мос эмаслиги, биз ўтмиш билан яшаётганимизни қачон фаҳмлаймиз? Қаранг, жорий йилда биз қайси ўйинда чинакам кучли ўйин намойиш қилдик? Гонконг билан дуранг, Ливанни аранг мағлуб этиш, Кореяда мағлубият, Қатар билан асабий бир соат, Иордания билан икки дуранг. Яъни, биз шунчаки майдонга тушиб, савия фарқини намойиш қилган ҳолатда, ҳар қандай жамоани енгиб кетаверадиган ҳолатда эмасмиз, бу шубҳасиз. Бу фаразни терма жамоамиз кўрсатаётган натижалар ва кўрсатаётган ўйин айтиб турибди. Буни билиб туриб, Осиё чемпионатига панжа ортидан қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ эди.

Ўзбекистон футбол федерацияси, Терма жамоалар маркази, терма жамоа бош мураббийи бу ҳолат ҳақида бош қотириши, ечимларини излаши, ўзини излаётгандек кўрсатиши керак эди. Нима бўлгандаям, “Борми? Бор!” принципида футболда ғалаба қозониб бўлмайди.

2. Бош мураббийнинг вақтинча экани

Иордания билан Тошкентдаги дурангдан кейинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов истеъфога чиқишини айтди. Орадан бирмунча вақт ўтиб, истеъфо қабул қилинмагани маълум бўлди кейин эса ЎФФ президентининг бош мураббий вақтинча экани ва қишда янги мураббий келиши мумкинлиги ҳақида фикри янгради.

Барибир мавҳум. Ҳар қандай жамоанинг ғоявий йўлбошчиси бош мураббий саналади, унинг кайфияти, ишга муносабати, мақсад учун ўзига қўйган талаби шогирдларига юқиши керак. Бусиз якдил жамоа тузиб бўлмайди. Агар юқори истак ва мақсад бош мураббийда бўлмаса, жамоадан нимани кутиш мумкин? Хўш, талаби инобатга олинмагач, Қосимов қандай кайфиятда терма жамоага қайтди? Ўзидан сўра, дейишингиз мумкин. Лекин жавоблар оддий ва одатий бўлади, асл ҳақиқатни унинг ўзидан бошқаси билмайди. Ахир “Титаник” чўкаётганда ҳам чолғучилар мусиқа чалиб туришган, эсингиздами?

Учта ўйин ўтгач, янги мураббий келиши ҳақидаги баёнот эса, вазиятни бадтар чигаллаштиради. Хўш, Қосимов учун бу учта ўйин қандай даражада муҳим? “Ўлимидан олдинги сўнгги сўз”ми ёки вазиятни ўнглаш учун сўнгги имконият? Мабодо мана шу уч ўйинда терма жамоа қониқарли, кучли ўйин намойиш этиб, вазифани уддалаб, ўз келажаги учун маълум векторни намоён қила олса, Қосимов қоладими ёки кетадими барибир?

Бундан ташқари, эртага кетиши аниқ бўлган мураббий билан футболчилар қандай ишлашади? Мен уларни профессионалликда “Бавария” билан бир ўринга қўя олмайман. Кейин бу клуб эмас, терма жамоа. Таркибга кира олмаса ҳам, ўзини кўрсатиш орқали кейинги чақирувлар учун замин тайёрлаш истаги уларда бўлмайди. Натижада фақат майдонга тушган ўйинчилар қайсидир маънода ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши мумкин холос.

Тайёргарликлар етарли бўлмагани туфайли, ўйин услубимиз, тактика ва ўйиннни ташкил қилишдаги муаммоларимиз борлиги сир эмас. Бунинг ўрнини босиб юбориши мумкин бўлган ички муҳит ва якдилликдаги камчиликлар муаммони янада катталаштиради. �

3. Легионерларга нисбатан вужудга келган муносабат

Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов Иордания билан муваффақиятсизлик сабабларини легионер футболчиларга тўнкашга ҳаракат қилди. Россияда фаолият юритаётган мутахассис Алишер Аминов (Рустам Акрамовнинг қариндоши) ҳам интервьюда легионер футболчилар панд берганини очиқ айтди ва ёшларга таяниш кераклигини қўшимча қилди. “Футбол шарҳи” кўрсатуви ҳам ўша ўйинни таҳлил қилаётиб, асосий урғуни Одил Аҳмедов ва Тимур Кападзеларнинг ишончни оқлай олмаганига берди. Айтганча, Аминов ҳам легионерлар ҳақида сўз юритганда, Одил Аҳмедов исмини тилга олганди. Қизиғи, айнан Одил Аҳмедов эртанги ўйинга терма жамоага чақирилмади.

Истасангиз қабул қилинг, истасангиз йўқ, шахсий фикримча, бундай таҳлилларни бир биридан бехабар ҳолда пайдо бўлган мустақил фаразлар дея олмайман. Сабаби, биринчидан, ушбу манбалар озми кўпми терма жамоа марказига яқин шахслар саналадилар ва таҳлил бир миядан чиққан бўлиш эҳтимоли юқори. Иккинчидан, бу айбловлар пайдо бўлиши учун асослар етарли эмас. Ёки асослар четдан қараганда кўзга ташланадиган даражада эмас.

Қаранг, Жанубий Корея билан ўйинда Жепаровнинг тўп оширишларини Санжар Турсунов голга айлантирмоқда. Қатарда яна Санжар Турсунов ягона гол муаллифига айланди. Эронда Турсуновни чалиб йиқитишди. Жепаров жарима тўпидан оширган узатмани Бақоев дарвозага киритиб уч очко келтирди. Ливан билан Тошкентдаги ўйиндаги муҳим гол муаллифи – Сервер Жепаров. Қатарга киритилган голларнинг аксариятида ҳам легионерлар асосий ишни бажаришди. Насимов дубл қайд этди, Аҳмедов ҳам гол урди. Иорданиядаги ўйиндаги гол муаллифи яна Сервер Жепаров. Тошкентда Виталий Денисов учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

Тилга олинган футболчиларнинг ҳаммаси легионерлар. Улар Ўзбекистонни елкаларида кўтариб шу ергача олиб келганини пайқаш қийин эмас. Мана шу ўйинларни умумий таҳлил қилиб, уларни айбдорга чиқариш учун каттароқ изоҳ керак бўлмайдими? Футболчилар танқид қилинмаслиги керак, демоқчи эмасман, фақат таҳлилнинг холис бўлиши учун легионер-легионермас деб футболчиларни ажратиб олиш тўғри бўлмайди. Бундай ажратиш таҳлилдаги урғу футболчининг майдондаги ҳаракатига эмас, балки шаҳсиятига, муносабатига қаратилаётганини билдиради ва легионерлар учун умумий бир ташҳис қўйилётганидан далолат қилади.

Шунча гапдан сўнг ҳам, уларни яна терма жамоага жалб қилинаётгани эса, бироз ғалати.

“Если че, айбдор сизсизлар! Ҳозир сизларсиз ўйнай олмаймиз, шунинг учун чақиряпмиз. Вазият бўлиши билан сизлардан воз кечамиз, буни истаймиз жуда” -.шунақа тақлидда янграмаяптими қарорлар? Агар ростанам легионерлар сабаб ютқазяпмиз, деб ҳисобласак, улардан воз кечиб, таркибни бутунлай ўзгартириб юбориш керак. Эпласак! Эпласак, албатта.

Ёки навбатдаги вазифалар учун ҳам легионерларга ишонч билдириб, орада сирада уларни айбдор қилавермаслик керак. Улар ҳам ўзимизнинг футболчилар эканини бизга, уларнинг ўзига тушунтиришимиз керак. Ва ўзимиз ҳам тушунишимиз керак, хўпми?

Футболчилар аҳмоқ эмас. Хизматга яраша бундай “рахмат”лар уларга салбий таъсир қилади. Бундай ҳолда, футболчилар ягона мақсад йўлида якдил бўлиб мураббий атрофида жамлана олмайдилар.

4. Миржалол Қосимов жамоаларидаги тенденция

Вьетнам биз учун, айнан Миржалол Қосимов учун энг ноқулай рақиблар сирасига киради. Кучли бўлиб, кучли эмас, кучсиз бўлиб етарлича кучсиз эмас.

Айтайлик, Япония ёки Корея каби жамоалар қаерда тўп суришмасин, ташаббус учун ҳам курашадилар ва вазиятни қўлга олишга ҳаракат қиладилар. Мураббий сифатида Қосимов бундай жамоаларга қарши тура олади. Ўйинни рақибга қараб ташкил қилади, тамом. Аммо Вьетнам бизга юқори баҳо бериши ва асосан ҳимояни ўйлаши табиий. Улар биздан ўйин кутишади ва мослашиб қаршилик қилишга ҳаракат қилишади.

Яхши ташкил этилган ҳимояларга қарши эса, Миржалол Қосимов муаммоларга дуч келиши тенденцияга айланиб улгурди. Гонконг ва Ливанни кўп айтилди. Иордания билан ўйинларни олинг. Иордания илк ўйиннинг биринчи таймида ташаббусга эришишга ҳаракат қилди, кўпроқ тўп билан муомалада бўшлишга интилди. Айнан ўша биринчи таймда биз уларга қарши энг яхши таймни ўтказдик, хавфли вазиятлар ҳам кўп бўлди, узоқ масофалардан зарбалар бердик. Танаффусдаёқ ўйин услубимизни ўрганган Иордания кейинги уч таймда тактик жиҳатдан бизни енгди. Ташаббусни бизга бериш билан бирга прессингни сусайтирмади. Узоқ масофалардан зарба бериш учун имкон қолдирмади ва керакли натижага эришди.

Бу фақат терма жамоамизнинг муаммоси эмаслигини “Бунёдкор” иштирокидаги ўйинлар ҳам исботлайди. “Бунёдкор” ОЧЛ да Тошкентдаги тўрт ўйиннинг бирортасида ғалаба қозона олмади. Нақ учта ўйинда эса умуман ҳисоб очилмай қолгани, муаммоннинг янада каттароқ эканини билдиради. Ҳатто ички ўйинларда, айниқса “Насаф” билан кубок финалида ҳам, “Бунёдкор” иккинчи планда ўйнаганда яхшироқ натижага эриши мумкинлигини кўрсатди.�

Хулоса

Вьетнамдан ташқари, эртага юқорида тилга олинган тўсиқларни ҳам енгиб ўтишимиз вағалаба қозонишимиз шарт. Осиё чемпионатига чқа олмаслигимиз футболимиз учун жуда катта зарба бўлади.

Биринчидан, биз кейинги ЖЧ саралаши, яъни 2016 йилнинг ёзигача катта мусобақаларсиз қоламиз. Бунақа ташкилотчилик билан, фақат ўртоқлик ўйинлари билан терма жамоамиз маълум йўналишда ривожлана олмаслигини исботлаш шарт эмас.

Иккинчидан, жиддий мусобақалардан уч йил аввалдан бошлаб, ҳеч қайси ўзини хурмат қилган мураббий келиб ишлашни истамайди. Қисқа қилиб айтганда, Осиё чемпионатидан қуруқ қолсак, терма жамоамиз икки йилга уйқуга кетишини таҳмин қилсак бўлади.

Учинчидан, Осиё чемпионатида қатнашмасак, рейтингда пастлаб кетамиз. Бу нима дегани? (Авваллари ЖЧ саралаши учун гуруҳлар тақсимланаётганда, аавалги саралашлардаги натижалар инобатга олинарди. Масалан, ЖЧ-2006 саралашида плей-оффгача келганимиз туфайли, кейинги мундиал саралашининг 3-босқичида Саудиядан ташқари, Сингапур, Ливан каби кучсизроқ жамоаларга дуч келдик. ЖЧ-2010 саралашида гуруҳда сўнгги ўринни олганимиз туфайли, ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичдаёқ бизга Япония ва ҚХДР рақиб бўлди)

Энди эса, қуръада жаҳон рейтингидаги ўрин аҳамият касб этади. Демак бу сафар плей-оффгача етиб келганимизнинг фойдаси бўлмайди. Осиё чемпионатида қатнашмасак, рейтинг очколарини қаердан оламиз? Кучлилар билан ўртоқлик ўйнамасак, (ўйнаганда ҳам ютиш керак) кучсизлар устидан ғалаба етарли очко бермаса? Натижада икки йил ичида рейтингда сезиларли пастлашимиз мумкин. Бу эса кейинги саралашнинг учинчи босқичидаёқ яна кучли жамоаларни тақдим этади. Айнан мана шу омил туфайли икки сафардан буён Хитой ва Саудия Арабистони қийналаётганини кўрмаяпмизми?

Демак, ютишимиз нафақат бугунги терма жамоамизнинг ҳолати, балки келажагимиз учун ҳам жуда муҳим.

Умид қиламизки, бундай кайфият терма жамоамизга таъсир қилмайди ва улар вазиятнинг жиддийлигини хис қилган ҳолда, ишончли ғалабага эришадилар.

Байрамингиз билан.

Киритилган сана: 14.10.2013 15:17. Ўкилди: 8748 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


IBRAKADABRA
Сана: 15.10.2013 17:33. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 15.10.2013 17:19. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 15.10.2013 17:12. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 15.10.2013 10:02. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 15.10.2013 10:01. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 15.10.2013 10:01. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBITGERMAN
Сана: 15.10.2013 08:25. SOBITGERMANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 15.10.2013 03:45. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CAPPUCCINO
Сана: 15.10.2013 01:13. CAPPUCCINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CAPPUCCINO
Сана: 15.10.2013 01:13. CAPPUCCINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PARMAZON
Сана: 15.10.2013 00:42. PARMAZONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 15.10.2013 00:18. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 15.10.2013 00:15. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 15.10.2013 00:11. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 15.10.2013 00:05. KNYAZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 14.10.2013 23:57. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 14.10.2013 23:50. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 14.10.2013 23:42. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 14.10.2013 23:41. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JANGO

Сана: 14.10.2013 23:09. JANGOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JANGO

Сана: 14.10.2013 23:08. JANGOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SINDROM
Сана: 14.10.2013 22:48. SINDROMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARTINI
Сана: 14.10.2013 22:13. MARTINIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 14.10.2013 21:53. KINGISBACKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDULMUTALIB
Сана: 14.10.2013 21:33. ABDULMUTALIBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NURIDDINJON
Сана: 14.10.2013 20:40. NURIDDINJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 14.10.2013 20:31. SNAYPERSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SADIK
Сана: 14.10.2013 20:15. SADIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XPORTLANDX
Сана: 14.10.2013 19:19. XPORTLANDXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


COBBOY

Сана: 14.10.2013 17:28. COBBOYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FEARX
Сана: 14.10.2013 17:25. FEARXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 14.10.2013 17:15. KUYMAZORLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 14.10.2013 17:14. KUYMAZORLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILRAHIM
Сана: 14.10.2013 17:00. KOMILRAHIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 14.10.2013 16:59. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 14.10.2013 16:57. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 14.10.2013 16:41. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.10.2013 16:20. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDULXAMID
Сана: 14.10.2013 15:56. ABDULXAMIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DLSHOD
Сана: 14.10.2013 15:44. DLSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJINA
Сана: 14.10.2013 15:39. AJINAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUAZIZ
Сана: 14.10.2013 15:28. ABDUAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANREDUZ
Сана: 14.10.2013 15:18. MANREDUZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.