Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Немислар ўқимасин

Баҳо:
+3; -0

Давом этаётган Европа чемпионатининг иккинчи тури нимани эслатяпти, биласизми? Вулқон отилишидан олдинги сокинликни. Осиғи, вулқон отилишидан олдин қанақа бўлишини билмайман, вулқон тушунчасини кўпроқ кўчма маъно ишлатиб юрганимиз учун ҳам, шунчаки, гап тополмасликдан ишлатилган бир ўхшатиш деб қабул қилаверинг. Лекин биласизми, гуёки чорак финал йўлланмаси қаршисида ҳам совуққонликни ва сокинликни сақлаб қолаётган жамоаларга қарар эканмиз, барибир ҳали имконият борлигини пайқаймиз ва учинчи тур стратегиялар баҳси бўлиши мумкинлигини-ю, ажойиб эмоциялар ваъда қилаётганига ишониб қўяверамиз.

Биринчи турни фаворитларга хос ўтказаётган русларни олинг. Дурангдан сўнг, шунақа ҳолат юзага келдики, ҳар қандай ҳисобдаги мағлубият ҳам Адвокатни адвокат ёллашга мажбур қилиши мумкин. Тушунтираман. Русларда ҳозир 4 очко бор. Грецияда эса атиги бир очко. Греция Россия устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонишини таҳмин қилсак, очколар тенглашади. Ўзаро ўйиндаги кўрсаткич эвазига эса, қувиб ўтади. Параллел ўтадиган Польша – Чехия ўйини ғолибига шерик бўлиб, гуруҳдан чиқади. Зўр-а? Бу ҳаммаси эмас. Чехлар майдон эгалари билан дуранг ўйнашлари ҳам мумкин. У ҳолда Россия, Чехия ва Грецияда 4 тадан очко бўлади. Уч жамоанинг ўзаро ўйини эътиборга олинса, энди русларнинг тўплар нисбати ошиб кетади. Ахир улар чехларни 4:1 ҳисобида енгишган эсингиздами? Хуллас қаранг, агар Россия мағлубиятга учрайдиган бўлса, нариги ўйин натижаси улар учун жуда муҳим бўлади. Қизиғи, ўша ўйиндаги дуранг Россияни гуруҳ ғолибига айлантирса, ўша ўйиндаги кимларнидир ғалабаси Россияни биратўла 3-ўринга тушириб юборади. Ҳар бир гол турнир жадвалида қанчалик аҳамият касб этишини кўряпсизми?  

Албатта, русларнинг мағлуб бўлишига кўпчилик ишонмас, лекин кейинги гуруҳда вазият янада чалкаш. Бу ерда ҳам ҳаммада, ҳатто Голландияда ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти мавжуд. Бўлиб ҳам у қадар фантастик эмас, ишонса бўладиган воқеалар ривожида Голландия чорак финалга чиқиши мумкин. Келинг аввал, регламентнинг Виктор Гусев ҳам, Мурод Ризаев ҳам ўқимай қолган ўша машҳур 8.07 бандини эътиборингизга ҳавола қиламан.

 

Гуруҳ баҳслари якунига кўра, икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очколари тенг келиб қолганда уларнинг ўринлари қуйидаги тартибда аниқланади:

а) ўзаро ўйинларда тўпланган очколар сони;
b) ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати;
с) ўзаро ўйинларда урилган голлар сони;

d) юқоридаги 3 та кўрсаткич бўйича икки жамоа ўртасидаги тенглик сақланиб қоладиган бўлса, а), b) ва с) бандлар фақат бу икки жамоа ўртасидаги ўйинларга татбиқ қилинади. Шунда ҳам вазиятга аниқлик киритилмаса:

e) гуруҳдаги барча ўйинлар бўйича энг яхши тўплар нисбати;
f) гуруҳдаги барча ўйинлар бўйича киритилган голлар сони;
g) УЕФА терма жамоаларининг коэффициентлар жадвали;*
h) жамоаларнинг Ҳалол ўйин қоидасига амал қилиши (финал босқичида);
i) қуръа.

 

Португалия-Голландия, Дания – Германия учрашувида киритиладиган ҳар бир гол муҳим ҳисобланади. Гуруҳда уч жамоа олтитадан очко олиши ёки уч жамоа учтада очко олиши мумкин. Демак икки ўйинни ғалаба қозонган немислар ҳам хотиржам хис қилишмаяпти ўзларини, иккита ўйини бой берган Голландияда ҳам умид бор. Гап қандайдир ўта йирик ҳисоблар ҳақида кетмаяпти, Германия данияликларга минимал, масалан 0:1 ҳисобида ютқазса ҳам, гуруҳда қолиб кетади. Бунинг учун Португалия голландларни ютса кифоя, яна ортиқча голлар ҳам шартмас. Тасаввур қилинг, ҳар икки ўйинда ҳам 1:0 ҳисоби қайд этилди. Дания ва Португалия ютди. Германия, Португалия ва Данияда бир хил – 6 тадан очко юзага келади. Регламент бўйича, аввал ўзаро ўйинларга қаралади. Яъни Голландия билан натижалар ҳисобдан чиқарилади. Немисларда тўплар нисбати 1-1, Португалияда 3-3, Данияда ҳам 3-3! Германия аут! Гуруҳ ғолиби қандай аниқланади? Икки тенг кўрсаткичдаги жамоалар бўйича яна бир “круг” солиштирилганда, ўзаро ўйинлар натижасига кўра, Португалия (Данияни ютган) гуруҳ ғолиби бўлади, Дания эса иккинчи. Худди шунда ўхшаб, Голландиянинг имкониятларини чамаласа бўлади, лекин ундан ҳам қизиқ гап бор.

Германия Данияга агар, 3:4 ҳисобида бой берадиган бўлса, нима бўлади? Бундай вариантда, нариги ўйин ҳисобидан қатъий назар, мана шу икки жамоа кейинги босқичга чиқади. Тасаввур қиляпсизми? Энди Португалия 94:0 ҳисобида Голландияни ютиши мумкин. Нима бўпти. Ҳа, яна учта жамоада олтитадан очко. Тўплар нисбати Португалияда 97-3, аммо яна учта жамоанинг ўзаро ўйини эътиборга олинаётганда, Португалиянинг голландларга урган тўқсон тўртта голи ҳисобдан чиқариб ташланади. Хўш? Германияда тўплар нисбати 4-4, Данияда 6-6, Португалияда эса, 3-3! Португалия аут ва Дания гуруҳ ғолиби. Кўряпсизми, шунақа нозик пайтда ҳар икки рақибни қониқтирадиган вариант бор. Риск қилиш шартми? ))

Ҳа, бу ер Европа. Лекин шунга ўхшаш воқеалар биринчи марта бўлаётгани йўқ. Эсингизда бўлса, Евро-2004 да Италия, Дания ва Швеция бир гуруҳдан жой олишганди. Италия Дания билан 0:0, шведлар билан 1:1 ўйнаб, ўзаро курашни эрта якунлашганди. Сўнгги турда Дания билан Швеция ўзаро ўйнаши керак. Уччала жамоа Болгарияни енгишган. Хуллас, эсладингиз, пайқадингиз. Швеция ва Данияда 2:2 ҳисоби тўлиқ қониқтирарди, Италия болгарлар дарвозасига нечта гол уришидан қатъий назар. Шунақа бўлди ҳам. Йўқ, мен қанақадир гумонларга асосим йўқ, ўйин жуда томошабоп ва чиройли голлардан иборат бўлганди. Аммо ўйиннинг охирларига келиб, ҳар икки жамоа очиқчасига ўша керакли ҳисобни сақлашга ҳаракат қилишгани ҳам эсимда.

Энг қизиғи, айнан Италия терма жамоаси яна шунақа аҳволга тушиб қолиш эҳтимоли бор. Бундай бўлмаслиги учун улар бугун улар хорватларни енгишлари шарт. Мабодо бу ўйин дуранг билан якунланса-ю, испанлар Ирландияни енгишса, ўша таниш вазият юзага келади. Испания ва Хорватия сўнгги учрашувда дуранг ўйнашлари, ўйнаб ҳам, ўша керакли ҳисоб қайд этилса, Италия яна четда қолиб кетиши мумкин.

УЕФА ўз мусобақаларида, ФИФА дан фарқли равишда, ўзаро ўйинлар натижасига кўпроқ аҳамият бераётганининг ёмон жойи йўқ. Қандайдир голлар пойгасининг олди олинади, бу ҳам ижобий ҳолат. Аммо ўша 8.07 нинг  сбанди (ўзаро ўйинларда урилган голлар сони) ортиқчалик қилмаяптими? Икки жамоа ўртасида ўринни тақсимлашда бу факторнинг умуман алоқаси йўқ. Чунки “а” ва “б” бандлари етарли бўлади. Икки жамоанинг ўзаро ўйинларда тенг очко тўплаши, тенг тўплар нисбатига эга бўлишининг ўзи “с” бандни йўққа чиқаради. Бу банд кўпроқ учта ва ундан ортиқ жамоалар ичида ўрин тақсимлашда ишлатилади. Аммо кўирб турганингиздек, спорт нуқтаи назаридан бироз зарар ҳам келтирар экан. Кўпинча, уч жамоадан иккитасини қониқтирадиган вариатнинг борлиги, айниқса, ўша икки жамоа ўзаро тўқнаш келаётган бўлса, турли керакмас интригани юзага чиқарар экан. Бошқа ҳолат бор, айтишигиз мумкин, агар биринчи навбатда умумий тзўплар нисбати эътиборга олинганида, Италия Ирландияга истагнича гол уриб, тўплар нисбатини яхшилаб олиши ва гуруҳ ғолибига айлиниш имконияти бўларди, бу нотўғри деб. Лекин бу ҳолатда ҳам Испания ва Хорватияга имконият бериляпти, ғалаба қозон ва гуруҳ ғолиби бўл! Ҳозирги регламентда эса, икки рақиб жамоанинг (масалан, Германия, Дания) аввалдан қониқтирадиган ҳисоб бўлиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса ёмон. 

Киритилган сана: 14.06.2012 17:24. Ўкилди: 8097 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:14. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:14. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:11. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:11. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SANCHO
Сана: 15.06.2012 10:52. SANCHOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GLORYMAN
Сана: 15.06.2012 10:29. GLORYMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 15.06.2012 09:51. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 15.06.2012 08:51. AZIZBECKSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DANGARA
Сана: 15.06.2012 08:49. DANGARAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XATIRCHIY
Сана: 15.06.2012 08:22. XATIRCHIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 14.06.2012 23:38. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOHAMMAD
Сана: 14.06.2012 22:28. MOHAMMADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 14.06.2012 20:51. SERENADAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ACMILANISTA
Сана: 14.06.2012 19:33. ACMILANISTAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZAFARJON
Сана: 14.06.2012 19:32. ZAFARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 14.06.2012 18:50. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 14.06.2012 18:35. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 14.06.2012 18:30. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 14.06.2012 18:24. MEDIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XOTAMOVICH
Сана: 14.06.2012 18:11. XOTAMOVICHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 14.06.2012 17:55. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.