Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Тафаккур ўйинлари"

Баҳо:
+1; -0

�Биргина мағлубиятдан сўнг мураббийни алмаштириш футболда ижобий баҳоланмаса-да, Фузайлов ўрнига Абрамовни тайинлаш орқали “Локомотив” жуда оқилона юриш қилди ва бир вақтда неча қуённи овлашга муваффақ бўлди.

Биринчидан, жамоа кейинги мусобақалардаги босимдан халос бўлди. Фузайлов олий лигани яхши бошлаши, пешқадамлик учун курашиши мумкин эди, аммо мавсум охиригача уни ОЧЛ саралашидаги мағлубият таъқиб қилган бўларди. “ОЧЛ да эплай олмадиларинг-ку, барибир” дердик, гуёки “Локомотив” мавсумдаги вазифани тўлиқ бажармаган бўларди. Абрамовнинг келиши “Локомотив”ни ОЧЛ га қайтарамаса-да, бу ўзига хос янгиланишни англатади, гуё, бугунги жамоа ўша мағлубият учун умуман жавобгар эмасдек, ҳаммаси нолдан бошланаётгандек. Энди 2014 йилдаги“Локомотив”ни ОЧЛ даги мағлубиятдан эмас, бугунги суперкубок ўйинидан бошлаб ўлчай бошлаймиз, беихтиёр.

Иккинчидан. Кечаги матбуот анжуманида янграган бир фикрда жон бор – Абрамовнинг шахсий мухлислари сони “Локомотив”никидан кўпроқ. Мухлис йиғиш борасида Тошкентнинг аутсайдери бўлган “темирйўлчи”лар Абрамов шаҳсияти ёрдамида томошабинларни ўзига жалб қилиш мумкин. Жамоада ҳақиқий фанатлар пайдо бўлади, дейишдан йироқман, лекин камида, жамоа ўйинига қизиқиш пайдо бўлади, нейтрал мухлисларни ўзига жалб қилади, бу шубҳасиз.

Учинчидан. Биласизми, агар фақат ўйин вақтини эътиборга оладиган бўлсак, футбол анча зерикарли. Баъзи ўйинларни томоша қилишдан кўра, хоккей ёки регби уёқда турсин, керлинг мусобақалари ҳам қизиқроқ туюлади. Аммо футболнинг ютуғи, бошқа спорт турларидан фарқли равишда интрига фақат ўйин пайтида юзага келмайди. Плюшепнко кимгадир ютқазса, сабабини дарров топишади – жароҳат олган ёки яхши тайёрланмаган ва ҳоказо. Футболда эса ўйин олдидан ҳам, ўйиндан кейин ҳам жуда кўп саволлар бўлади ва бу саволларнинг жавоби ҳаммада ҳар хил экани ҳам ўзига хос интригага сабаб бўлади. Аслида бу қанақа ўйинчи? Мана бу мураббий мана бу жамоани кучайтира оладими? Футболда шунақа саволлар борки, ўн йиллаб ҳам жавоб ахтарилади ва аниқ жавоб топилмайди.

Бу жиҳатдан олий лигага Абрамовнинг қайтиши, унинг Миржалол Қосимов ёки Бабаян билан тўқнашувлари футболимизга қўшимча интрига олиб келса ажаб эмас.� Буни бугунги ўйинга бўлган эътибор, сайтлардаги мухлисларнинг фикрлари, матбуот анжуманларидан ҳам билиш мумкин Абрамов ҳам, Бабаян ҳам футболимиздаги аҳамиятли одамлар, энг асосийси уларни ҳам ёмон кўрадилар, ҳам яхши кўрадилар, гаплари, қарорлари икки хил таассурот қолдиради, мухлисларни тўқнаштиради. Кимнидир оқ, кимнидир қора демайман, лекин айнан шундай шахсиятларнинг футболимизда фаоллашувлари оқибатида интрига кучаяди.

(Шунинг учун баъзи журналистларнинг “мураббийларни қарама қарши қўймаслик керак, бу футбол” деган чақирувларига “йўқол” деб жавоб бераман. Ахир журналистнинг вазифаси футболни оммалаштириш, йўқ жойдан интригалар ўйлаб топиб, мухлисларни жалб қилиш – бу нон. Оёқ тагидан тайёр интригалар чиқиб турса-ю, “омад фалончига кулиб боқди” деб одобли болалар ролини ўйнаймизми? Журналист интригани доим матбуотда олиб чиқиши керак, журналистнинг фаолияти майдони – матбуот. Журналист бўлгани учун футболга яқинроқлигидан фойдаланиб, орқада интрига қилиб юриб, мураббийлар ёки журналистлар орасида “деди-деди” деб гап ташиб юриб, оммага Леапольд тимсолида кўриниш яхши эмас, журналистлик ҳам эмас)

Биласизми, бугунги суперкубок ўйинини қайсидир жиҳатдан Англия чемпионати 2-туридаги “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” баҳсига ўхшатяпман. Жамоани эндигина қабул қилиб олган мураббийларнинг илк жиддий ўйинлари эди. Шу билан бирга, ўша ўйиннинг мураббийларнинг тактик баҳсига айланиб кетиши ва кимдир рақибини мураббий сифатида енгишини кутганлар кўп эди. Сабаби, Фергюсоннинг вориси бўлиш учун даъвогарлик қилган бу икки мураббий - Мойес ва Моуриньо ўзаро жуда кўп солиштирилган эдилар.

Бу ҳолат ҳар икки мураббийга ҳам босим ўтказди ва ҳар иккиси ҳам эхтиёткорликни маъқул кўрдилар, ютқазмасликни бош мақсад қилдилар. Моуриньо ўша ўйинда бирорта ҳам ҳужумчи туширмасдан гуёки Абрамововичга арз қилди, Мойес Рунини асосий таркибга қўйиш орқали у билан адоқаларни тиклашга киришди. Ўйиннинг ўзи эса жуда ёпиқ, якундаги 0:0 га жуда мос бўлди.

Абрамов ва Қосимов. Қосимов ва Абрамов. Терма жамоадаги фаолият туфайли ҳадеб солиштириладиган мураббийлар. Гап фақат уларнинг бир бирига тескари услуби, тескари шаҳсиятида эмас. Уларнинг ўрнида ҳар қандай мураббийлар барибир солиштириларди. Сабаби, иккови ҳам навбати билан бир жамоага мураббий бўлдилар. Айни футболчилар, айни мақсад учун, айни савиядаги рақибларга қарши, айни вазифаларни бажаришга ҳаракат қилдилар.

Улар аввал ҳам олий лига доирасида тўқнаш келганлар, аммо у пайтларда бунга ортиқча эътибор қаратилмасди. Энди бу бир реаллик, бу таққослашлардан қутулиб бўлмайди.

Абрамов ўз услубида вазиятнинг шу тарафларига ҳам урғу бериш орқали бугунги ўйинга мухлисларни ва футболчиларни чоғлантиришга ва қизиқишни орттиришга ҳаракат қилаётган, Қосимов эса, аслида бу тайёргарлик ўйини эканини айтиб, суперкубок “Бунёдкор” учун мажбурий бир ўйин эканини тушунтиришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, мен бунга ишонмайман.

Аслида ҳар икки мураббий учун бу ўйин жиддий синов ва буни яхши тушуниб туришибди. Абрамов кеча матбуот анжумандаги пайтидек енгил қарагани йўқ вазиятга, Қосимов учун ҳам “Локомотив” бугун “Ал Жаиш”дан принципалроқ эканини билади. ОЧЛ даги одатдаги гуруҳ босқичидан кўра, Абрамов жамоасини ортда қолдириб, ниҳоят ким аслида кимлигини исботлаш истагидан воз кеча олмайди.

Қосимов аслида бугунги ўйинда иккинчи таркибни туширмоқчи бўлгани ҳақидаги гапларга ишониш қийин. Биринчидан, “Бунёдкор” жиддий рақибга қаршилик қила оладиган иккинчи таркибга эга эмас, унақа таркиб мухлисларнинг хафсаласини пир қилиши ва узоқ вақтдан кейин тикланган суперкубокнинг нуфузига қаттиқ зарба бўларди. Қосимов бунақа қилмасди. Иккинчидан, 11-мартдаги ўйинни ўйлаб, қайсидир етакчиларга дам бериш орқали, ўйиннинг жиддий эмаслигини намойиш қилиш имконсиз. Хўш, “Бунёдкор”да� шунақа ўйинчи борми? Майдонга тушмаса, “ие, фалончи қани” дейиладиган, айтайлик Қосимовнинг ўз футболчилик давридаги каби муҳим футболчи “Бунёдкор”да йўқ. Демак Қосимов ҳар қандай 2 ёки 3 футболчига дам берган тақдирда ҳам, “Бунёдкор” асосий таркибда ўйнаган ҳисобланади ва мабодо мағлубиятга учраса, кейинги ўзаро ўйингача нима бўлишини тасаввур қилаверинг. Қосимов унақа гап-сўзларга эътиборсиз қоладиган характер соҳиби эмас, бугунги ўйинда бор имкониятини ишга солишига ишончим комил. Айтмоқчиманки, кечаги матбуот анжуманидаги гаплар қисман мураббийлар кайфиятини изоҳласа-да, шунчаки тафаккур ўйинлари холос..

Тафаккур ўйинлари, деганда, яна бир нарса эсга тушди. Аслида мақола мавзуси бўлиши керак эди, аммо чалғиб, бошқа нарсаларни ёзвордим. Жой қолмади, қисқа қиламан:

Маълумки, ПФЛ доирасидаги мусобақаларда қатнашиш учун Тошкентдаги “Футбол МЕД” клиникасидан тиббий кўрикдан ўтилиши шарт. Сабабини билмайман. Ўз вақтида Саркисян ҳам жавраган, ўз вақтида баъзилар “молиявий бақувват бўлмаган 1-лига клублари ҳам атайлаб Тошкентга келиб кўрикдан ўтиш шартми?” деб ҳайрон бўлганини эслайман холос. “Футбол МЕД” ни тавсия қилган, уни мақтайдиган Рустам Акрамов бўлади. Туркчада кимнидир фикрига қўшилганда “орқангда турибман” деган ибора ҳам ишлатилади, шунга мослаб, ушбу ташкилот “орқасида” Акрамов турибди десак ҳам бўлаверади. Айтдимку, Акрамов “Футбол МЭД”нинг ҳар қандай хулосаларига ишонадики, тан оладики, хурмат қиладики, ПФЛ га тавсия қилинган, футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказадиган ягона ташкилот сифатида регламентга киритилган.

Билишимча, тиббий кўрикдан Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўтолмаган эди. Матбуот анжуманида Абрамов бу ҳақида шуни айтди:

“Исломнинг соғлиғи борасида жиддий муаммо йўқ. Бир нарсага тушунмадим, Ислом халқаро ўйинларда майдонга тушишга тайёр, аммо ички биринчиликда ўйнай олмайди. Ҳозир бизнинг шифокорларимиз бу борада иш олиб бормоқдалар ва ҳаммаси жойида бўлади деб ўйлайман. Ислом Тўхтахўжаевда ҳеч қандай муаммо йўқ

Тўхтахўжаев 3 март куни қайта кўрикдан ўтган ва кеча ушбу текширув хулосаси чиққан – энди футболчи майдонга тушиши мумкин. Муаммо ҳал қилинди, савол йўқдек гўё. Қизиғи, Абрамов ҳам таъкидлаганидек, Ислом ОЧЛ мусобақасида ҳам майдонга тушганди. Ҳа, буни ОФК га боғлашимиз ва “Футбол МЕД”да зўр дўхтирлар ишлашини улар билишмайди-да, деб ўзимизни овутишимиз мумкин. ОФК “Футбол МЕД” хулосаларини тан олмаслиги табиий ҳол.

Аммо мени бошқа нарса ўйлантиряпти. “Футбол МЕД”нинг хулосаларини Рустам Акрамовнинг ўзи тан оладими? Уларга ишонадими? Юқоридаги ёзган нарсаларимга кўра, Акрамов уларни тан олади, ҳалиги иборага кўра “орқасида турибди”, хўп. Мантиғим кесишмаётган нуқта: Нега унда Ислом Тўхтахўжаев терма жамоамизнинг БАА га қарши ўйинида таркибга жалб қилинди, майдонга тушди?

Тўғри, расман, “Футбол МЕД” хулосаси ОФК учун бир пул, терма жамоа мураббийи сифатида Миржалол Қосимов ҳам ўша хулосага мос иш кўришга мажбур эмас. Лекин қаранг, терма жамоалар маркази раҳбари Рустам Акрамов “орқасида турган” ташкилот Тўхтахўжаевни яроқсиз деб топаётган бир пайтда, ўша марказ Тўхтахўжаевни терма жамоа ўйинига жалб қилинишига қарши эмас? Нега Акрамов Қосимовга “Исломни ўйинга чақирма, чунки у касал, майдонга туша олмайди, “Футбол МЕД”нинг хулосаси шунақа, мен уларга тўлиқ ишонаман” деб айтмади?

Агар айтган бўлса, Қосимов нега Исломни барибир чақирди? Таркибни танлаш марказнинг эмас, мураббийнинг иши эканига қўшиламан, лекин шунақа соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни тавсиялар бериш ТЖМ нинг вазифаси эдими? Умуман эътиборсиз қолдириладиган бўлса, марказнинг нима кераги бор?

Агар Акрамов Исломнинг касал экани ҳақида Қосимовга айтмаган бўлса, ёки айтишни лозим топмаган бўлса, унда “Футбол МЕД”нинг хулосасига унинг ўзи ҳам ишонмайдими? Жиддий қабул қилмайдими? Бу ҳолатда, ҳатто орқасида турганлар ҳам амалда унчалик тан олмайдиган тиббий хулосаларни ПФЛ учун монополлаштиришнинг нима кераги бор эди? Фақат “Футбол МЕД” кўрикдан ўтказсин, деган қарорнинг тагида ўша ташкилотнинг савияли экани, ишончли экани ётганмиди ёки бу шунчаки қуролми?

Қанақа қурол? Тўхтахўжаев терма жамоага керак, лекин “Локомотив” таркибида тушиши керак эмас. Мақсад нима? Тўхтахўжаев жамоасининг илк рақиби “Бунёдкор”, бугун суперкубок учун ўйин бўлиб ўтади. “Бунёдкор” клубининг академиясини юритадиган шахс эса яна Рустам Акрамов. Бир пайтлар Эргаш Каримов айтганди: “Мен мажлисдаман, хашардаман, кутубхонадаман, уйдаман, гўрдаман. мастман, бадтарман, мен умуман бу ерда йўқман“

Киритилган сана: 07.03.2014 14:47. Ўкилди: 8534 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


GAYRATBEK
Сана: 09.03.2014 20:26. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


INTERPOL
Сана: 08.03.2014 08:05. INTERPOLга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 08.03.2014 00:12. KUYMAZORLIKга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 07.03.2014 23:44. KINGISBACKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XAKAM
Сана: 07.03.2014 23:28. XAKAMга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAKKABAGCHA
Сана: 07.03.2014 22:37. YAKKABAGCHAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 07.03.2014 22:15. KUYMAZORLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 07.03.2014 22:14. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 07.03.2014 21:34. KUYMAZORLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 07.03.2014 21:00. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 07.03.2014 20:14. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 07.03.2014 20:14. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAJOTM
Сана: 07.03.2014 20:11. NAJOTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 07.03.2014 20:02. KUYMAZORLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 07.03.2014 18:51. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KUYMAZORLIK
Сана: 07.03.2014 18:05. KUYMAZORLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FALKAOSS
Сана: 07.03.2014 17:50. FALKAOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERAHRORBEK
Сана: 07.03.2014 17:48. SERAHRORBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 07.03.2014 17:28. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 07.03.2014 17:27. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEWDIZELPLUS
Сана: 07.03.2014 15:54. NEWDIZELPLUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILMDOR
Сана: 07.03.2014 15:52. ILMDORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.